Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8779
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
138012
308009
53980

+254029

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 814 953
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ёнғинлар сабабчиси – бепарволик

pojar_160Ёнғин хавфсизлиги тадбирлари доирасида ҳозир жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, юзага келаётган ёнғинлар сонини, бу офат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олишлари ва моддий бойликлар кулга айланиши ҳолатларини камайтириш мақсадида турли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб, кўплаб учрашувлар ўтказилмоқда.

Бу тадбирларда асосий эътибор аҳоли вакилларга ёнғиндан сақланиш қонун-қоидаларини кенг тушунтириш, корхона ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигига жавобгар ходимлари масъулиятини оширишга қаратилмоқда.

Айтиш жоизки, кўп ҳолларда ёнғинларнинг юз беришига ўзимиз сабабчи бўлиб қоламиз. Бунга бепарволигимиз, оддий тартиб-қоидаларга риоя этмаслигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлаётгани сир эмас.

Таҳлилларга кўра, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари асосан, қуйидагилар: электр тармоқлари ва ускуналаридаги қисқа туташув, электр асбобларнинг қизиб кетиши, моддаларнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши, болалар шўхлиги, уларнинг назоратсиз қолдирилиши.

Қиш ойларида қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиш, шунингдек, газ плиталарининг ёқиқ қолдирилиши каби ҳолатлар ёнғинга олиб келгани кўп кузатилди.

Мамлакатимизда жазирама кунлар бошланмоқда. Бу табиий шароитнинг оддийгина учқуннинг ҳам катта ёнғинга айланишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳар биримиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига янада жиддийроқ амал қилишимиз шарт.

Ғ.МАҲКАМОВ,

Чилонзор тумани ЁХБ инспектори, сержант.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"