Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Облигация — қўшимча инвестиция манбаи
qimmatli_qogoz_160_1Халқаро амалиётга мувофиқ, республикамизда акциядорлик жамиятларини ривожлантириш ва қўшимча инвестицияларни жалб қилиш мақсадида облигацияларни чиқариш технологияларни тежамкор ва замонавийларига алмаштириш имконини беради.

Миллий қонунчиликка кўра, облигациялар мулк­чиликнинг барча шаклидаги корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор акциядорлик жамиятида ижроия (бошқарув) органи, бошқа корхоналарда маъмурият томонидан қабул қилинади.

Акциядорлик жамиятлари облигацияларни устав жамғармаси ҳажмининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган суммада ва фақат барча чиқарилган акциялар тўлиқ тўланганидан кейин чиқариши мумкин.

Облигацияларнинг эмиссия қилиниши

Қимматли қоғозларни чиқариш унинг эмиссия рисоласини давлат рўйхатидан ўтказишни тақозо этади. Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатда ва тартибда рўйхатга олинади (агар эмитент томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар талаб даражасида бўлса) ва унга махсус давлат рақами берилади.

Бундай тартиб облигациялар чиқаришга ҳам тааллуқлидир.

Облигациялар чиқариш учун фақат жамият тузилиши чоғида бирламчи чиқарилган акциялар тўлиқ жойлаштирилганидан кейин рухсат берилади.

Ҳар бир турдаги қимматли қоғозга миллий идентификация тартиб рақами берилади.

Эмиссия натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва маълумотлар ошкоралиги

Ҳар бир эмитент қимматли қоғозларининг жойлаштирилиши тўғрисида ваколатли органга ҳар чоракда ва йиллик ҳисобот (белгиланган шакл ва муддатларда) тақдим этиши лозим.

Эмитент қимматли қоғозлари эмиссияси чоғида муайян муддатларда инвесторларга қонун ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни белгиланган тартибда очиб бериши талаб этилади.

Давлат қимматли қоғозларини Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Молия вазирлиги ва Марказий банк чиқаради.

Қимматли қоғозларнинг бозор муомаласи

Давлат рўйхатидан ўтган эмиссияланувчи қимматли қоғозлар бирламчи бозорда жойлаштирилган вақтдан эътиборан уларнинг иккиламчи бозор муомаласи бошланади. Иккиламчи бозорда фақат қимматли қоғозларнинг эгалари ўзгаради ва бу жараённинг ҳисоби махсус инвестиция институтлари ва эмитент реестри томонидан юритилади.

Қимматли қоғозларни сўндириш (муомаладан чиқариш)

Қимматли қоғозлар қонунда белгиланган тартибда сўндирилади.

Акциялар қуйидаги ҳолларда муомаладан чиқарилиши мумкин:

- акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан эмитент тугатилганда;

- жамият реорганизация (қўшилганда, ажралганда, бирлашганда, қайта ташкил этилганда) қилинганда;

- қимматли қоғозлар майдаланган, йириклаштирилган, қайтариб сотиб олинган, конвертацияланганда;

- суд қарори билан жамият тугатилганда;

- жамият уставида қимматли қоғознинг муомала муддати чекланганда.

Эмиссияланувчи қимматли қоғозларнинг сўндирилиши уларни белгиланган тартибда бекор қилиш ва йўқ қилиш йўли билан амалга оширилади.

Давлат қимматли қоғозлари давлат томонидан белгиланган тартибда муомаладан чиқарилади.

Банклар ва бошқа ташкилотларнинг эмиссияланмайдиган қимматли қоғозлари уларни чиқариш шартларига асосан муддати тугагач, белгиланган тартибда банк томонидан сўндирилади.

Қимматли қоғозлар уларнинг сўндирилиши тўғрисидаги комиссия ҳужжати асосида давлат реестридан чиқарилади.

 

Замонавий халқаро стандартлар асосида иккиламчи бозорни ривожлантириш

Бугунги кунда мамлакатимизда корпоратив облигациялар бозорининг ликвидлигини ошириш, биржа ва биржадан ташқари бозорлар инфратузилмасини ривожлантириш, қимматли қоғозларнинг харажатларини камайтириш, ахборот олиш имкониятларини яхшилаш муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Шунингдек, биржадан ташқари савдони жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, қимматли қоғозлар котировкаси тартибини такомиллаштириш, фонд бозори инфратузилма тармоқларининг автоматлаштирилган алоқа тизимини яратиш зарур.

Реал секторга сармояларнинг кириб келишига ёрдам берувчи янги бозорларни яратиш, корхоналар қимматли қоғозларини жойлаштириш учун бирламчи бозорни такомиллаштириш, ипотекали қимматли қоғозлар бозорини рағбатлантириш, қисқа муддатли, чакана инвесторлар учун савдо тизимларини вужудга келтириш, институционал сармоядорларнинг бир-бири билан тўғридан-тўғри савдо қилиши учун институционал сармоядорлар бозорини барпо қилиш, капитални жалб қилиш мақсадида юқори технологияли компанияларда маҳсулот экспортини рағбатлантириш масаласи ҳам долзарбдир.

Сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш, уни жаҳон стандартлари даражасига келтириш нафақат акциядорлар можароларини баратараф этиш, балки манипуляциядан, ғирром савдо қилиш амалиётидан ва “брокер-мижоз” ва “брокер-брокер” муносабатларида этиканинг бузилишидан ҳимоя қилиш, манфаатлар уйғунлигига эга бўлган шаффоф бозор фаолиятини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Рашид АЛИМОВ,

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг

Навоий вилояти ҳудудий

бошқармаси бошлиғи.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"