Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Экин экмаган ерсиз қолади

agrar_160_1Истиқлол йилларида мамлакатимиз қиш­лоқ хўжалигига бозор муносабатларини татбиқ этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Улар босқичма-босқич олиб борилди. Дастлаб фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда етакчи кучга айлантириш бўйи­ча мустаҳкам ҳуқуқий замин ҳамда зарур шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар фермер ва деҳқон хўжаликларининг ернинг ҳақиқий эгаси сифатидаги ҳуқуқий мақомини белгилаб бериб, уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи асосий субъектлар сифатида шаклланиши ва ривожланишини таъминлади.

Бемалол айтиш мумкинки, Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айни йўналишдаги ишларни ҳар қачонгидан жадаллаштиришга хизмат қилади. Чунки унда, аввало, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини кескин ривожлантириш, экинзорлардан самарали фойдаланишдаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш, молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатларига замонавий бозор механизмларини жорий этиш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг самарали тизимини шакллантириш, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш кўзда тутилган. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш, шунингдек, ер эгаларининг билим ва тажрибаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш, фермер хўжаликларининг меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш вазифалари белгиланган.

Ўз навбатида, фермер, деҳқон хўжалик­лари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан унумли фойдаланиши юзасидан парламент, вакиллик ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизимини яратиш, давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бу борадаги вазифаларини аниқ белгилаш ва жавобгарлигини кучайтириш, “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шио­рини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш ва ер соҳибларининг кундалик фаолиятига сингдириш лозимлиги уқтирилган. Бундан ташқари, деҳқончилик маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган ва ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришган фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларига тақдим этиладиган “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари таъсис этилиши таъкидланган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари ўтган йили 10 октябрда яна бир муҳим ҳужжатга – “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Унга кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишиладиган бўлди. Мазкур кенгаш раиси лавозими бўйича “Агробанк” кенгаши таркибига киритилди. Жойлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари эса тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва туман ҳокимларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривож­лантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ҳамда мақоми бўйича уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.

Қарорнинг 6-бандига мувофиқ, барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларида, уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича прогноз ҳажмлар белгиланади. Ҳар йили 1 февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан бирга уйма-уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказади, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини оила эҳтиёжи ва сотиш учун мўлжалланган қисмларга ажратган ҳолда аниқлайди, маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, экинларнинг тўлиқ ва сифатли экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда деҳқончилик экинлари экмаган ёки уни ободонлаштирмаганларга нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган миқдори қўлланилади. Деҳқон хўжалигини юритиш учун уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида экин экмаганларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонуний тартибда бекор қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ҳар йили 15 февралгача барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз ҳажмларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қарорлари асосида тасдиқланишини ташкил этадилар.

Соҳадаги бу ўзгаришлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларини ердан оқилона ва самарали фойдаланишга ундайди. Пировардида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўпайишига, эл дастурхони тўкин-сочин бўлишига олиб келади.

Бекзод ЖУМАЕВ,

Навоий вилояти адлия бошқармаси

масъул ходими.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"