Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фуқаронинг иқтисодий ҳуқуқи қандай ҳимояланмоқда?

huquq_160_7Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб илдизини, унинг асосий мазмун-моҳиятини ташкил этиб, бу масалага давлат сиёсатининг муҳим таркибий йўналиши сифатида қаралади.

Бу жараёнда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга. Вакилга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколати берилган. Вакил фуқароларнинг шахсий, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда иштирокчи субъектлардан бири ҳисобланади. Хусусан, вакил томонидан инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йил давомида Омбудсман манзилига инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинлик­ларига оид 2169 та мурожаат, жумладан,

1626 та шикоят,

532 та ариза,

11 та таклиф келиб тушган.

Уларнинг

824 таси хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларга,

575 таси меҳнат ҳуқуқларига,

271 таси тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва кафолатларига,

399 таси фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликларини судда ҳимоялашга,

100 таси суд қарорларининг ижросига оиддир. Омбудсман томонидан

504 шикоят ёки уларнинг

31 фоизи кўриб чиқилди.

Омбудсман Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани маъмурий ишлар бўйича суди томонидан фуқаро Сухроб Мамажоновнинг шикоятини кўриб чиқиш жараёнида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан унинг хусусий корхонасида 2017 йил 7 апрель куни ўтказилган қисқа муддатли текширув жараёнида қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқлади. Жумладан, солиқ бошқармаси ходимлари томонидан назорат харид далолатномаси, тадбиркорлик субъектининг нақд пул касса айланмаси бўйича ҳуқуқбузарлигини исботловчи далилий ашёлар мавжуд эмаслиги, вояга етмаган шахс холис сифатида жалб қилинганлиги ва текшириш чоғида бошқа қоидалар бузилишига йўл қўйилгани маълум бўлди. Суд қарорига асосан, Тошкент шаҳри давлат солиқ бошқармаси ходимлари Ж.Исамуҳамедов, С.Ўрунбоев ва В.Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилиб, Яккасарой тумани давлат солиқ инспекциясининг жаримага (4,5 млн.сўм) тортиш тўғрисидаги қарори бекор қилинди.

Фуқаро Жасур Исломовнинг шикоятида “Озода текс” оила­вий корхонаси учун 2014 йил 20 октябрда ажратилган ер участкаси Янгийўл тумани ҳокимининг 2017 йил 24 сентябрдаги қарорига асосан олиб қўйилганлиги кўрсатилган. Ўтган давр мобайнида “Озода текс” оилавий корхонаси мазкур ер участкасидаги қурилиш ишлари учун 285 млн. сўмлик маблағ сарфланган. Омбудсманнинг Бош прокуратурага қилган мурожаатига асосан, туман ҳокимининг ерни олиб қўйиш ҳақидаги қарорига протест киритилди.

Омбудсманнинг мурожаатига асосан, Бухоро шаҳри, Олтиариқ ва Данғара туманларидаги тадбиркорларга олиб қўйилган ер участкаси ўрнига ер ажратилган.

Саидбек АЗИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

котибияти мудири.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"