Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4719
7529
7529

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167110
199080
133811

+65269

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 232 556
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Омадли бўлай десангиз...

omadДунёда ҳар бир нарсанинг ўз қонунияти, ёзилган-ёзилмаган қоидалари бор. Бахт, руҳий ва жисмоний куч муваффақиятга эришишнинг асосий тамойилларидандир. Аслида омадли бўлиш қийин эмас. Инсоният ҳаётида муваффаққиятга эришишнинг йиллар давомида синовдан ўтган айрим қоидалари мавжудки, уларга амал қилсангиз, ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар юз бериши табиий.

Энг аввало, эрта уйғонинг!

Муваффақиятга эришган барча инсонлар – эрта уйғонувчи “қуш”лар. Тонг­ни эрта қаршилаш кишига тетиклик ва илҳом бағишлайди. Тонгданоқ бугунга мўлжаллаган ишларини режалаштирадиган одамларнинг иши унумли бўлади. Шу боис сиз ҳам барвақт уйғонишга ҳаракат қилинг. Эрта туришга одатлансангиз, албатта, ишларингизда ҳам, руҳий ва жисмоний ҳолатингизда ҳам ижобий ўзгаришлар туйишингиз тайин.

Ўқиш –  ўрганишдан тўхтаманг!

Телевизор ёки компьютер олдида ўтказадиган вақтингизнинг бир соатини қизиқарли ҳамда фойдали китоб ўқишга сарфланг. Бу машғулот сизга маънавий озуқа ва миянгизга дам бериш билан бирга, тафаккурингизни ўткирлаштиради, дунёқарашингизни кенгайтиради. Атрофингизда рўй бераётган воқеаларга теран нигоҳ ташлай бошлайсиз. Шунда дўст ва яқинларингиз учун сиз билан мулоқот қизиқарли бўлади. Демак, ҳурмат қозонасиз.

Ортиқча нарсалардан халос бўлинг!

Вақти-вақти билан ҳаётингизда, туйғуларингиз ҳамда миянгизда “тозалаш” ишларини амалга оширинг. Ўтмишдаги хатоларингиз билан яшаманг. Муваффақиятга эришишингизга халақит берадиган нимаики бўлса, ҳаммасини миянгиздан ва қалбингиздан ўчириб ташланг. Ҳаётда омад ва бахтга эришиш учун ёқимсиз хотиралар ўрнини ёрқин орзулар билан тўлдиринг!

Ҳаётингиз сокин бўлсин!

Муттасил стресс ва тартибсизлик муваффақиятсизликка олиб келади. Ҳаётдан завқланиб яшанг. Келажакка умид омадга эришишга ёрдам беради. Ички ҳис-туйғуларингизга қулоқ тутинг: нима хоҳлайсиз, нима қилсангиз хотиржам тортасиз? Бу саволларга жавоб топган онингиздаёқ уларни амалда бажаринг. Шошқалоқлик одамга панд беради, аммо ғафлат ҳам яхшилик аломати эмас. Ҳаётда меъёрга амал қилишни унутманг.

Жисмоний фаол бўлинг!

Жисмоний фаоллик – соғлиқ гарови. Муваффақиятга эришиш учун саломатлик муҳимдир. Спорт машғулотларига қатнашишни одатланинг. Уйингизда ҳар куни бир соат мобайнида жисмоний машқлар билан шуғулланинг ёки рақсга тушинг. Ҳаракат – ҳаёт дегани. Жисмоний фаоллик кайфиятингизни яхшилайди. Яхши кайфиятда бажарилган ишлар эса, албатта, омад ва муваффақият келтиради.

Ҳар куни тажриба тўпланг!

Инсоннинг ҳаётий тажрибаси қанча ортса, шунча омадли бўлади. Чунки таж­рибангиз ортгани сари имкониятларингизни ҳам баҳолай оласиз. Бу эса шахсий ҳаёт ва ишда муваффақият қозонишингизга ёрдам беради.

Ёқимли муҳит яратинг!

Ҳаётда бахтли инсон, муваффақиятли ишбилармон бўлиш учун ўзингизга ёқимли муҳит яратиб олинг. Асабингизни бузадиган, тинмай нолийдиган, ҳаётдан норози инсонлар билан мулоқотда бўлмасликка ҳаракат қилинг. Атрофингизда ўзингизга нисбатан ақлий салоҳияти юксак, кўпни кўрган, кўпроқ муваффақиятларга эришган кишиларни тўпланг. Уларнинг ҳаёт тажрибаларини ўзлаштиринг, маслаҳатларига қулоқ тутинг. Унутманг, инсон маънавий даражаси ўзидан баланд бўлган кишилар билан мулоқот қилгани сари юксалади, кўпроқ нарсаларни ўрганади. Ўрганиш, изланиш эса, шубҳасиз, омад калитидир.

Шукур қилишни унутманг!

Ўзингизга берилган қобилият ва имкониятлар учун ҳамиша шукур қилинг. Сизга ёрдами теккан яқинларингиз, дўст, ҳамкасбларингизга тез-тез миннатдорлик билдиринг. Шукур қилганингиз сайин ҳолатингиз яхшиланаверади. Шукроналик, миннатдорлик омад пиллапояларидан янада юқорилаш учун қулай имкониятлар туҳфа этади. Мўъжизаларни узоқдан кутманг, уни ўзингиз яратинг! Ахир, улар шундоқ ёнингизда-ку!

Изланишдан тўхтаманг!

Эдисон ўн мингта омадсиз тажрибадан сўнг электр лампочкани ихтиро қилишга муваффақ бўлган. Уолт Диснейнинг лойиҳаси 303 та банкдан ўтмаган, шундай бўлса-да, мақсади йўлида шаҳд билан ҳаракат қилган Дисней номини бугун билмайдиган одамнинг ўзи деярли йўқ. Жек Кенфилд ва Марк Хансеннинг “Кўнгил учун товуқ шўрва” китоби дунёда энг кўп тарқалган асарлардан биридир. Айнан шу китоб бир пайтлар 134 ношир томонидан рад этилган. Шундай экан, ҳамиша муваффақият қозонишингизга ишонинг! Орзуларингиз амалга ошишини истасангиз, изланишдан тўхтаманг!

Аслида ёруғ дунёда яшаётганимиз, қўл-оёғимиз бутун, соғ-саломатлигимиз, оиламиз борлиги, ота-она, жигарларимиз, фарзандларимиз омонлиги, касб-коримиз ортидан ризқ-насибамиз етиб турганининг ўзи – катта омад. Ана шу неъматларга шукур қилсак, ўзимизда бор нарсаларни қадрласак, омад ва муваффақият бизни ҳеч қачон тарк этмайди!

Интернет материаллари асосида ГУЛЧЕҲРА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"