Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4546
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
149203
191346
159452

+31894

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 648 831
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" “Қора шаҳзода”дан паловхонтўра

qora_guruch_160Равшан Асамитдинов асли тошкентлик тадбиркор. У бир неча йилдан буён тадқиқотчи сифатида изланишлар олиб боради. Ушбу изланишлари натижасида қарийб 0,7 гектар ерда тибет қора гуручини етиштирди. Ундан маҳаллий шароитда 500 килограмм ҳосил олди. Комбайндан фойдаланиш шолининг сифатига салбий таъсир қилгани учун ҳам шолини бандидан сифатли ажрата оладиган қўлбола ускуна ясаттирди.

Юртимизда етиштириладиган оқ, сарғиш, қизғиш рангдаги гуручларни барчамиз севиб истеъмол қиламиз. Дунёда қора рангдаги гуруч борлигини ва унинг фойдали жиҳатларини ҳамма ҳам билавермаса керак...

Мутахассислар фикрича, қора гуруч антоцианин (кучли антиоксидант), В витамини, ниацин, Е витамини, кальций, магний, марганец, темир ва рухга бойдир. Қадимда Хитойда қора гуруч фақатгина император дастурхонига тортилган. Оддий халққа эса пиширилганда сиёҳрангга кирувчи ушбу гуручни истеъмол қилиш тақиқланган.

Қора гуруч оқланмаслиги туфайли ўзида барча дармондориларни сақлаб қолади. Шу сабабли хитойлик­лар қора гуручдан камқонлик, кўз касалликлари, соч тўкилиши, организм қаришининг олдини олишда фойдаланишади. Бундан ташқари, мазкур навда оддий шолига нисбатан икки баробар кўп оқсил ва клетчатка бўлиб, иммунитетни кўтариш хусусиятига эга.

Олимларнинг тадқиқотлари натижасига кўра, қора гуруч парҳез маҳсулотлар сирасига киради. У астмани келтириб чиқарувчи бактерияларни нобуд қилиб, турли хил тери касаллик­лари, шишлар, аллергиянинг олдини олиши, ичакларни тозалаши аниқланган. Мазкур гуруч ҳатто саратоннинг илдизини кесади, деган гаплар ҳам бор.

– Мамлакатимиз иқлими ва туп­роғида тибет қора гуручи маҳаллий оқ гуруч билан чанглантирилди, – дей­ди тадбиркор Равшан Асамитдинов. – Натижада янги гуруч нави пайдо бўлди. Унинг 317 донаси 6 грамм­дир. Ушбу навни ҳовлида экиб кўпайтиришда давом этяпмиз. Агар бу авлод ҳам қора рангини сақлаб қолса, патентга топширмоқчимиз. Янги навни “қора шаҳзода” дея номлайман.

Г.САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"