Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
416
8223
8089

+134
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114899
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 371 503
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Қишлоқ хўжалиги техникаси кўпаяди

traktor_160“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг вазифаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашдан иборат. Айни пайтда ушбу жамият 35 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ва машина-трактор паркига ҳамда соҳадаги қатор корхоналарга лизинг асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беряпти.

Маълумотларга кўра, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан 2001 йилдан то шу кунга қадар 2 триллион 185 миллиард сўмлик қийматдаги 65 219 та техника етказиб берилган. Қишлоқ хўжалиги техникаларининг тури 2018 йилда 80 тага етказилиши кўзда тутилмоқда.

“Ўзагролизинг” АЖ бош директори Ҳасан Имомовнинг билдиришича, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техника ишлаб чиқарувчи 14 корхона билан алоқа ўрнатилган, 69 турдаги техника, жумладан, доминатор комбайнидан тортиб, ер ағдарадиган уч турдаги омочларгача юртимизда тайёрланяпти. Хориждан фақат хашак ва сомон пресслайдиган ускуналар келтирилади. Жорий йилдан бошлаб, ушбу ускунани ҳам ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Лизингга бериладиган техника учун бошланғич тўлов амалга оширилгач, суғурталанади, кафиллик олинади ва шундан сўнг уч ойдан то беш ойгача вақт ичида эгасига етказилади. Айтилган талаблар ўз вақтида бажарилса, фермерга ҳеч қандай муаммосиз техника ажратилади. Техника 12 йил муддатга берилади.

Мутахассиснинг қайд этишича, далада ишлатиладиган чопиқ, культиватор трактори 10 йил, чигит экадиган сеялка 3 йил хизмат қила олади. Шунингдек, боғ ва токзорлар орасида ишлатиладиган кичик, ихчам техникалар ҳам тайёрлана бошланган. Техниканинг “умрини узайтириш” эса унинг эгасига ҳам боғлиқдир. Мабодо, лизингга олинган техникада носозлик аниқланса, уни техникани ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўзи бартараф этади.

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятидан 2017 йилда фермерлар томонидан 33 та пахта териш машинаси харид қилинган. Жорий йилда бу миқдор 1,5 мингтага етиши айтилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"