Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
609
5204
5887

-683
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
145266
191346
163389

+27957

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 644 894
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" “Кварц”: Биринчи IPО сари дадил қадам

ipo_160_2Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги “Фонд биржасида акцияларнинг оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида Фарғона вилоятидаги “Кварц” АЖ акцияларини бирламчи (IPO) оммавий таклиф этиш кўзда тутилган. Оммавий савдоларга инвесторларнинг кенг қатламини жалб қилиш мақсадида ҳар бир шахс мазкур акцияларнинг кўпи билан 0,05 фоизини харид қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунга келиб “Кварц” АЖ томонидан номинал қиймати 1715 сўм бўлган 7846011810 сўмлик 4574934 дона оддий акция чиқарилуви 2017 йилда 2 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда респуб­ликада биринчи бўлиб “Тошкент” РФБнинг биржа савдоларига сотувга қўйилди.

Ҳар бир акциянинг сотув нархи 3000 сўмдан 9100 сўмгача қилиб белгиланди. Ҳозирда мазкур нархлар оралиғида буюртмалар қабул қилинмоқда. Буюртмаларни қабул қилишни якунлаш санаси 2018 йилнинг 3 апрель куни этиб белгиланган. “Кварц” акциядорлик жамияти йирик иқтисодий салоҳиятга, нафақат республикада, балки Марказий Осиёда ҳам ўз ўрнига эга. Корхонада халқ хўжалигининг турли соҳалари ва автомобиль саноати учун ойна, шиша банка, листланган ойна, бутилка ва ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарилади.

Агар корхона 1991 йилда беш турдаги шиша банкалари, тўққиз турдаги шиша идишлар ишлаб чиқарган бўлса, бугунги кунда 20 турдаги шиша банка ва 170 турдаги шиша бутилка, 10 млн.м2дан зиёд қурилиш ойнаси ишлаб чиқармоқда. Тайёрланган маҳсулотлар озиқ-овқат, қурилиш ҳамда автомобилсозлик саноати каби кўплаб соҳаларда кенг миқёсда қўлланилмоқда. Энг асосийси, корхона маҳсулотлари сифат жиҳатидан жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб беради. Маҳсулот сифатини кафолатловчи хомашё ресурслари таркибини бойитиш, техник модернизациялаш, реконструкция ишларини мунтазам амалга ошириб бориш жамият фао­лиятининг устувор йўналишига айланган.

Бугунги кунда жамиятнинг шиша банкалар ишлаб чиқариш цехи илғор технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, линиянинг йиллик қуввати 219 млн. донани ташкил этади. Бутилка ишлаб чиқариш цехида Германиянинг “Ем-xart” компанияси ускуналари асосида янги линия ишга туширилди. Реконструкция натижасида йиллик қувватларни 120 млн. донага етказиш ҳамда маҳсулот сифатини оширишга муваффақ бўлинди. Силлиқ ойна ишлаб чиқариш цехи “Tekint” (Италия) фирмаси иштирокида модернизация қилинди, линиянинг йиллик қуввати 10 млн. м2 га етказилди. Акциядорлик жамия­тида қадоқлаш материаллари цехи, марказий завод лабораторияси, техник назорат бўлими самарали фаолият юритмоқда.

Сўнгги йилларда акциядорлик жамиятининг республикамиз, қолаверса, хориждаги ишлаб чиқариш субъектлари, илмий муассасалар билан ҳамкорлиги, манфаатли алоқалари мустаҳкамланди. Бу эса корхонада импорт ҳажмини камайтириб, экспорт миқдорини жадал ўстириш имконини бермоқда. Маҳсулот тайёрлаш учун асосий хомашё – кварц қуми илгари қўшни республикадан валютага сотиб олинган бўлса, эндиликда Навоий вилоятидан келтирилмоқда.

“Кварц” АЖнинг бошқаруви, муҳандис ва ишчи-ходимлари ҳам ўз фаолиятини тубдан такомиллаштириб, халқаро стандартларга мос сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, энергия манбаини иқтисод қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Сўнгги изланиш­лар натижасида жамиятда ойнага сурат босиш, шахсий буюртмалар асосида мижозлар таклифлари бў­йича ишлаш йўлга қўйилди, замонавий ускуналар ўрнатилиб, кварц қуми таркибидаги темир моддасини камайтиришга эришилди.

Корхона сифат менежменти даражаси нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам юқори баҳоланмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг февраль ойида акциядорлик жамиятига рес­публика корхоналари орасида биринчилардан бўлиб халқаро сифатнинг янги тизими ISO 9001:2015, сентябрь ойида ISO 50001:2011 cepтификатлари берилди. Бундан ташқари, ўтган йилнинг апрель ойида Халқаро бизнес ташаббуслар дирекцияси томонидан Париж шаҳрида ташкил этилган тадбирда жамият фаолияти юксак баҳоланиб, корхонада халқаро сифат ва бошқарув тадбирлари талаблар даражасида ташкил этилганлиги учун “Сифат соҳасида етакчилиги учун халқаро юлдуз” кубоги тантанали равишда топширилди. Ушбу тадбирда “Кварц” акциядорлик жамияти Марказий Осиё корхоналари орасида ушбу нуфузли мукофотга эришган ягона жамоа эканлиги эътироф этилган бўлса, май ойида Россия Федерация­сида бўлиб ўтган танловда жамият “Халқаро сифат стандарти” халқаро дипломи билан тақдирланди. 2017 йилнинг 19 декабрида эса Москва шаҳридаги Кремль тантаналар саройида Халқаро тадбиркорлар агентлиги ва Россия савдо-саноат палатаси томонидан ташкил қилинган халқаро конгрессда “Ишончли ҳамкор” лауреати дипломи билан мукофотланди.

Акциядорлик жамияти жамоаси эришган муваффақиятлар, албатта, иқтисодий кўрсаткичлар билан ўлчанади. Жамиятнинг молиявий ҳолати барқарор бўлиб, 2014-2016 йилларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми 1,5 бараварга, соф фойда 2,2 бараварга ошди. Жамиятнинг ҳар бир дона оддий акцияси ҳисобига дивидендлар номинал қийматига нисбатан 2014 йил учун 53 фоиз (534,4 сўм), 2015 йил учун 34 фоиз (597,4 сўм), 2016 йил учун эса 68 фоиз (1172,3 сўм)ни ташкил этган.

Жамиятда Корпоратив бошқарув кодекси тамойилларига риоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Жамият бошқарув органлари фаолиятини самарали ташкил этиш тизимли амалга оширилмоқда. Ўтган даврда кодекснинг тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганда, жамият томонидан “compliy or explain” (риоя қил ёки тушунтир)халқаро тамойили асосида унинг сабаблари тўлиқ ошкор этилди. Жамият фаолиятида шаффофликни таъминлаш ҳамда инвесторларни жалб қилиш мақсадида маълумот ва ахборотлар kvarts.uz веб-сайтида давлат тили билан бир қаторда рус ва инглиз тилларида ҳам берилмоқда.  

Айни пайтда корхонани ривож­лантиришнинг 2017-2021 йиллар учун мўлжалланган аниқ стратегик дастури мавжуд. Президентимиз томонидан жамият фаолиятига, унинг иқтисодий салоҳиятига юқори баҳо берилган ҳолда, уни янада ривож­лантиришга оид иккита муҳим қарор қабул қилинди. Мазкур қарорлар асосида корхонада кунига 400 тонна силлиқланган ойна ишлаб чиқариш қувватига эга дунё андозалари даражасидаги цех қуриш режалаштирилган. Мазкур энерготежамкор лойиҳани ишга тушириш 2019 йилга мўлжалланган бўлиб, уни амалга ошириш натижасида қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш ҳажми бир йилда 20 млн. м2га етади.

Жамият томонидан IPOни амалга ошириш орқали акциялар сотувидан тушум ҳам ривожланиш стратегиясига киритилган лойиҳаларга йўналтирилади. Жумладан, мазкур маблағлар эвазига републикамизда ҳали мавжуд бўлмаган кварц қумини бойитиш линиясини қуриш ҳамда шиша идишлари ишлаб чиқариш цехи 1-бўлимидаги технологик линия­лар ва шиша пишириш печларини тўлиқ янгилаш амалга оширилади. Биринчи лойиҳани амалга ошириш натижасида шиша маҳсулотлари сифати кескин ошади ва маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш ҳажми кўпаяди. Иккинчи лойиҳани ишга тушириш орқали ишлаб чиқариш унумдорлиги ошади, қуввати бир кеча-кундузда ҳозирги 135 тоннадан, шиша қоришмасини эритиш 200 тоннага етади, цехда табиий газ сарфи эса 2 баравар, электр энергия сарфи 20 фоизгача камайиши кўзда тутилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда IPOдан сўнг лойиҳаларни амалга ошириш натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаж­ми ҳамда соф фойда ўтган йилга нисбатан ошиши кутилмоқда.

Республикада биринчи бўлиб бирламчи (IPO) оммавий жойлаштиришни муваффақиятли амалга ошириш учун расмий андерреайтер – Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкилий ишлар давом эттирилмоқда.

Ғуломжон МАМАЖОНОВ,

“Кварц” АЖ бош мутахассиси.

Баҳодир Эргашев.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"