Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5463
6367
6723

-356
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
117667
172875
172957

-82

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 425 949
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ахборот соҳасида халқаро ҳамкорлик

axborot_160Халқаро пресс-клуб ахборот тарқатиш ва олиш имкониятлари янада кенгайганлиги ҳақида хабар қилди. Ташкилот маҳаллий, шунингдек, халқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жумладан, Халқаро пресс-клуб ва Корея Республикасининг ҳафталик нашри ҳисобланган “Uz Kor Economy Media Group” ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад:

• Ўзбекистондаги иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар ҳақида корейс халқига тезкор равишда, ишончли ахборот етказиш. Инвестицион муҳитни ривожлантириш ва йирик сармоядорларни жалб этиш;

• Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

• Оммавий ахборот воситаларини фаоллаштиришга кўмаклашиш, икки мамлакат ўртасида журналистлар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш;

Келишувга кўра, Халқаро пресс-клуб Ўзбекистонда бўлаётган янгиликларни “Uz Kor Economy” нашрига инглиз тилида жўнатади ва UzKor хабарларини корейс тилига таржима қилиб, ўз аудиториясига етказади.

– Ҳамкорликдан сўнг бизнинг интернетдаги журналимиз саҳифасига кириб, янгиликларимизни кузатиб борувчилар сони ортди, – дейди “Uz Kor Economy” журнали раҳбари Рю Сок Ҳо. – Бу Халқаро пресс-клуб томонидан тақдим этилаётган кўплаб мақолалар шарофатидандир. Айниқса, Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасида фуқароларнинг визасиз қатнови йўлга қўйилиши ҳақидаги маълумотни журналимизда эълон қилган кунимиз жуда кўплаб телефон қўнғироқларига жавоб бердик. Ҳар куни журналимизга қизиқарли ва муҳим янгиликларни тақдим этаётган Халқаро пресс-клуб ходимларига ҳам алоҳида миннатдорлик билдираман.

Айтиш лозимки, Корея Республикасида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб айнан ушбу нашр – “Uz Kor Economy Media Group” томонидан чоп этилган.

Н.МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"