Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
312
9649
8733

+916
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
62003
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 166 935
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Дорихоналардан кимнинг маҳсулотини харид қиляпмиз?

bint_160Биз Давлат рақобат қўмитаси ташаббуси билан Зангиота туманида фаолият юритаётган “Fazo-Luxe” масъулияти чекланган жамияти — бинт, дока ва дока боғламлари ишлаб чиқарувчиси фаолияти билан танишиш ва у ерда ишнинг қандай бораётганини ўрганиш мақсадида шу корхонага ташриф буюрдик. Гап шундаки, мазкур корхона қўмита васийлигида бўлиб, тадбиркорлар объектни бир неча йил муқаддам “ноль” харид қийматида олишган эди. У собиқ юқумли касалликлар шифохонаси ҳудуди бўлиб, тадбиркорлар уни ўз фаолиятларини амалга ошириш учун мослаштиришган.

Инвестиция мажбурияти эвазига берилган мазкур объектда тадбиркорлар томонидан босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар режадаги муддатда якунланиши, бу борада қатъий графикка амал қилиниши Давлат рақобат қўмитаси ходимларининг диққат-эътиборида бўлди, зарур вақтда амалий кўмак кўрсатилди.

“Fazo-Luxe” иқтисодиётнинг энг нозик соҳаларидан бирида олиб борилаётган фаолиятнинг ёрқин намунаси саналади, боиси фармацевтика бизнеси ҳамиша кўпгина чекловлар зонасида фаолият юритади. Товар арзон баҳода сотилади, чунки у ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар сирасига кириб, унга чекланган нарх ўрнатилган. Конвертациядан сўнг маҳсулот нархи таннархни қопламаган вақтлар ҳам бўлди. Бунинг устига, бу бизнеснинг ўнлаб рақобатчилари ҳам мавжуд – пахта толасидан бинт ва дока ишлаб чиқариш ноёб бизнес эмас.

Ҳаммаси тахмин қилингандек бўлди – хомашё нархи икки баробар ошди, логистика кимматлашди, қайта молия­лаш ставкаси оширилди, маҳсулот нархи эса аввалгидек қолди. Бундай шароитда бизнесни қандай сақлаб қолиш ва ривожлантириш мумкин?

Конвертация борасидаги янгиликни тадбиркорлар маъқуллардилар, чунки улар иқтисодиётни яхши тушунишар ва валюта либерализациянинг моҳиятини теран англардилар. Шу билан бирга, бу янги уфқларнинг очилиши, яъни хорижий шартномалар тузиш учун имкон ва ишонч эди. Белни маҳкам боғлаган тадбиркорлар дастлабки вақтда қийин бўлишини англаган ҳолда либерализацияга тайёргарликни олдиндан бошлашди.

Аввало, харажатларни қандай қисқартиришни ўйлаш керак эди. Битта маҳсулот тури билан чекланмай, белгиланган нархда сотилувчи фармацевтик воситалар рўйхатига кирмаган маҳсулот ишлаб чиқаришга қарор қилинди. Бу матодан тайёрланмаган дока ва боғламларни ишлаб чиқариш эди. Бунинг учун тегишли ускуналар зарур эди. Улар Европа бозорларида жуда қиммат туради, бироқ бундай ускунада ишлаб чиқариладиган матодан тайёрланмаган ва тўқилган бинтлар Европа стандлартларига тўғри келади. Имкон туғилган чоғда Европа бозорларини забт этиш яхши эмасми ахир? Бундай бинтларнинг ҳар донаси Европа дорихоналарида 10 доллардан туради.

Ускуна харид қилишда энг муносиб вариант танланди – Европа ускуналарининг энг яхшиси ва мақбуллари ўрганилди, кейин эса худди шу русумдаги ускуна учун Хитойга буюртма берилди. Шу боис, ускуна Хитой стандартидагилардан қимматроқ, лекин Епропаникидан анча арзонга тушди. Асосийси эса у сифат стандартига тўла жавоб берарди.

Шу билан бир қаторда, маҳсулотни европаликларга сотиш учун Европа стандарти сертификати олиш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Яқин хорижга маҳсулот етказиб бериш борасида шартномалар имзоланди. Дастлабки довон Украина бўлди: узоқ муддатга 2,5 миллион долларлик шартнома тузилди. Кейин Афғонистон, Қозоғис­тон, Қирғизистон, Молдова, Россия...

Мазкур шартномалар тадбиркорларни руҳлантирди ҳамда бизнеснинг ривож­ланишига ишонч руҳида боқишга умидлантирди. Яқин келажакда корхона барқарор даромад олиш йўлига кириши ҳам аниқ бўлди.

Тадбиркорлар “Ўзфармсаноат” концерни ўрнига ташкил этилган Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигига катта умид боғламоқдалар. Улар агентлик икки томон – ҳам истеъмолчи, ҳам бизнес манфаати йўлида фаолият юритишига умид билдирадилар, айнан шунда соҳа янада ривож топади.

Асосийси, бу корхона фаолиятига назар ташлаш асносида иқтисодиётнинг таназзули тўғрисидаги башоратлар шунчаки тахмин ва айрим тадбиркорларимизнинг тор фикр юритишларидан ўзга нарса эмаслигини англаш мумкин. Агар тадбиркорнинг ақли бўлса, у шароит бироз мураккаблашганини иддао қилгани ҳолда тушкунликка берилмаса, албатта, ривожланиш бўлади.

Бизнесни “нол”дан бошлаш, мураккаб иқтисодий шароитларга бардош бериш, машаққатларни енгиб ўтиш ҳамда муваффақиятга эришиш – фао­лиятга илҳомлантирувчи тарихдир.

P.S. “Муваффақият сирлари” рукнидаги ушбу мақола Давлат рақобатқўмитасиҳамда “Бизнес Daily Media” ноширлик уйи ҳамкорлигида тайёрланди. Бу орқали юртимиз тадбиркорлари билан тиғизҳамкорликқилаётган

Давлат рақобат қўмитасидан давлат мулкини инвестиция киритиш эвазига “ноль” харид қийматида олиб (бунда тадбиркор муайян миқдорда инвестиция киритиш ва иш ўринлари яратиш мажбурияти эвазига давлат мулкини текинга олади ҳамда икки йил ичида инвестиция мажбурияти бажарилган тақдирда объект унинг хусусий мулкига айланади), фаолият юритаётган ҳамюртларимиз борасида маълумот беришни мақсад қилганмиз. Бундай тадбиркорлар сони юртимизда кўпчиликни ташкил этади. Қўмита эса шундай тадбиркорлар фаолиятидан кенг жамоатчилик хабар топишини истайди. Сизга омад, “Fazo-Luxe” жамоаси.

Компания ҳақида

“FAZO-LUXE” МЧЖ – барқарор ривожланаётган фармацевтик компания саналиб, тиббий боғлаш материаллари ишлаб чиқаришга ҳамда тайёр дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг улгуржи савдосига ихтисослашган. Жамият ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар сирасига боғлаш материаллари ва гигиена воситалари киради. Ишлаб чиқариш мажмуасига гигроскопик пахтадан тайёрланувчи боғлаш материаллари, стерилланган ва стерилланмаган толали бинтлар, стерилланган ва стерилланмаган матоли бинтлар, стерилланган ва стерилланмаган тўқилган бинтлар, бир марталик полиэтилен бахилалар ва эластик бинтлар ишлаб чиқариш цехлари киради. “FAZO-LUXE” МЧЖнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 18 миллион донани ташкил этади. Корхона маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратади. Қисқа муддатли фаолият давомида ишлаб чиқарилаёган ҳар бир маҳсулотга қўйиладиган юқори талаб боис, у ички бозорда муносиб ва муқим ўрин эгаллади. Маҳсулот сифатини ошириш мақсадида ISO 9001:2015 ва ISO 13485:2016 халқаро стандартлари бўйича сифат менеж­менти тизими жорий этилган.

Л. Николенко

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"