Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4582
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107571
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 021
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Поездга тош отаётган болалар

tosh_160_1Темир йўллар иқтисодиётнинг қон томирига қиёсланади. Бу бежиз эмас, албатта. Сўнгги йилларда мамлакатимизда темир йўл транспорти хизмати такомиллашиб, хизмат сифати сезиларли даражада ошди. Республикамиз бўйлаб бунёд этилган замонавий вокзаллар, қурилган янги йўллар, мавжуд темир изларни реконструкция қилиш ва электрлаштириш, юк ҳамда йўловчи ташишнинг замонавий усулларини жорий этиш борасида амалга оширилган ишлар туфайли мазкур тармоқ тараққиётнинг муҳим стратегик йўналишларидан бирига айланди, десак асло муболаға бўлмайди. Ҳар томонлама қулай, замонавий талабларга тўла жавоб берадиган, юқори тезликда ҳаракатланувчи ва, энг асосийси, хавфсиз бўлган темир йўл транспорти ҳамюртларимиз эҳтиёжларини қондириб келмоқда. Бу, ўз навбатида, соҳа ривожининг жадаллик билан одимлаётганидан дарак беради.

Афсуски, ижобий янгиликлар билан биргаликда киши дилини хира қиладиган салбий ҳолатлар ҳам учраб турибди. Буни масъулиятсиз ва назоратсиз ёшлар томонидан темир йўл ҳудудининг баъзи жойларида ўрнатилган девор ва панжара тўсиқларни бузиш, йўловчи поезд вагонларининг деразаларига шикаст етказишда кўриш мумкин. Ачинарлиси, ёшларни тўғри йўлга бошлаши лозим бўлган, ҳаётий тажрибага эга бўлган катталар кўп ҳолларда қоидабузарлар “фаолиятига” кўз юммоқда. Баъзи ҳолларда ҳатто ўзлари ҳам “намуна” кўрсатяпти.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасида локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, шунингдек, ҳамма турдаги махсус транспортларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача жарима билан жазоланиши белгилаб қўйилган. Аммо ушбу қоидалар баъзи кимсаларга кор қилмайдиганга ўхшаб турибди. Биргина жорий йилнинг ўтган вақти давомида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поездларида 18 маротаба тош отилиб, натижада вагон ойналарини синдириш ҳолатлари қайд этилган.

Транспортдаги ИИБ ходимларининг тезкор ва самарали ишлари натижасида қоидабузарлар аниқланиб, жазо чоралари кўрилган. Қоидабузарликларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида мунтазам чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Жумладан, Транспорт прокуратураси, Транспортдаги ИИБ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бош¬қармаси ходимлари темир йўлга яқин ҳудудда жойлашган маҳаллалар, аҳоли пунктлари, ўқув муассасаларида тушунтириш ва профилактик тадбирларни мунтазам ташкил этиб келмоқда. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларимизнинг ўзлари теварак-атрофларида содир бўлаётган ҳар бир ҳолатга синчков бўлишлари, масъ¬улият ва назоратни оширишлари давр талабига айланиб улгурди. Фуқаролик жамиятининг асосий тамойили жамоатчилик назоратини ўрнатишда намоён бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, айрим оилаларда болалар тарбиясига масъулиятсиз ёндашув, маҳалла аҳлининг эътиборсизлиги натижасида келажакда Ватанимиз корига ярайдиган инсон бўлиб камолга етиши мумкин бўлган фарзандларимиз балоғат ёшига етар-етмай қонун олдида жавобгар бўлиб қолмоқда. Ёшлигидан эгри йўлга қадам қўйган келажагимиз эгалари ўзга фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф солиш баробарида темир йўлдан фойдаланаётган сайёҳларда тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган халқимиз ва мамлакатимиз тўғрисида мавжуд бой ижобий фикрнинг ўзгаришига сабабчи бўлаётганини билишармикин?! Зеро, кичкинадек кўринган қоидабузарликлар натижаси киши ўйлаганидан юз чандон оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини асло унутмаслигимиз лозим.

Фирдавс ХАЙРИДДИНОВ,

“Ўздавтемирйўлназорат” ДИ

ахборот хизмати бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"