kup_qavatli_1602017 йил 23 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти “2017–2020 йилларда шаҳарларда кўп хонадонли арзон уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури реализацияси бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. “Norma.uz”нинг ёзишича, қарорда айтилган дастур 2016 йил 22 ноябрда тасдиқланган эди.

Янги қарорга кўра, ёш оилалар, эски уйларда истиқомат қилувчилар ва уй-жой шароити яхшиланишига муҳтож бошқа аҳоливакиллари бўлмиш потенциал заёмчилар бир ой ичида аниқланади. Улар билан тенг шартларда (20 йиллик кредит, 3 йиллик имтиёзли давр, дастлабки 5 йил давомида 7 фоизлик йиллик тўлов ва ҳ.к.) Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига кредитлар тақдим этилади.

Кўрсатилган тоифалар бўйича аризалар келиб тушмаса, хонадонлар аҳолининг бошқа қатламларига реализация қилинади. Бу ҳолатда ипотека кредити Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган фоизларда ўн йилга расмийлаштирилади, имтиёзли давр эса олти ойни ташкил этади, ўз навбатида, бошланғич тўлов камида 50 фоизга тенг бўлади.

Қарорда уй-жой тақсимланиши ва узоқ муддатли ипотекали кредитлар тақдим этилиши шаффофлигини таъминлаш мақсадида икки ой ичида тегишли электрон тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этиш белгиланди.

2018 йилда кўп хонадонли уйлар қурилиши учун бир ой ичида заёмчилар билан шартномалар тузилиши ва бошланғич тўловлар қабулқилиниши лозим. Бошланғич тўловлар миқдори ҳам аниқлаштирилди. Квартираларнинг қаватлар бўйича тақсимланишида суиистеъмолга йўл қўймаслик учун қаватга қараб тўлов миқдори ҳам ўзгариб боради.

Бу ҳақда қарорнинг учинчи иловасида белгиланган. Ёш оилалар, эски уйларда истиқомат қилувчилар ва уй-жой шароити яхшиланишига муҳтож бошқа аҳоли қатламлари вакилларига хонадонларни реализация қилиш шартлари қуйидагича:

 
 
 
 
Қаватлар
Кредит шартлари
Дастлабки бадал*
Дастлабки беш йил ичида фоиз ставкаси
 
Кредит муддати
 
Имтиёзли давр
5 қаватли уйлар учун
7 қаватли уйлар  учун
9 қаватли уйлар учун
1
1-қават
35
35
35
 
 
 
7 %
 
 
 
20 йил
 
 
 
36 ой
2
2-қават
40
40
40
3
3-қават
30
30
30
4
4-қават
25
25
25
5
5-қават
20
20
25
6
6-қават
 
15
20
7
7-қават
 
10
20
8
8-қават
 
 
15
9
9-қават
 
 
10

*) 100 фоиз тўлов амалга оширилганда қурилиш ташкилоти тақсимланмаган хонадонлардан бирини навбатдан ташқари ва эркин танлаш ҳуқуқига эга.