Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5061
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102623
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 072
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Уй-жой қурилишига текис, қулай ер ажратилиши шарт

plan_160Мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида, олис туманларда янги турар жойлар барпо этиляпти. Аҳолининг уй-жойга муҳтож, кам таъминланган қатлами ҳовли тўйлари ўтказяпти, оилалар анада фаровонлашяпти.

Маълумотларга кўра, қишлоқ массивларида намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қуриш дастури амалга оширилаётганидан буён, яъни 2009 йилдан то 2017 йилнинг айни кунларигача 69 минг 557 та уй қурилиб, минглаб оила барча қулайликларга эга, замонавий, шинам уй-жойлар билан таъминланган. 1308 та янги массивда бир неча минглаб километр электр узатиш линиялари, газ, ичимлик сув тармоқлари ва ички йўллар қуриб битказилган.

“Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси бош директори ўринбосари Абдулла ­Турсуновнинг билдиришича, жорий йил охиригача 15 мингта уй қурилиб, эгаларига топширилади.

– Айрим мурожаатларда қишлоқда яшаётган аҳоли учун қурилаётган арзон уй-жойларга ноқулай, қаровсиз ер майдони ажратилаётганини баён қилинмоқда, – дейди Абдулла ­Турсунов. – Аввало, уй-жой қуриш учун ажратилган ер майдони барча меъёрий талабларга жавоб бериши шарт ва зарурдир. Бунда ушбу уйнинг газ, ичимлик сув, электр, таъминоти йўл, мактаб, боғчага қулайлиги ҳам назарда тутилади. Муҳими, ўша жой аҳолига маъқул келиши керак. Минг афсуски, барча туман ҳокимликлари ҳам ер майдони ажратишда юқоридаги мезонларга амал қилмаяпти. Масалан, Поп тумани ҳокимлиги уй учун ноқулай жойдан ер ажратган эди. Биз ҳокимликдан қурилиш учун бошқа маъқул жойни талаб қилдик. Андижон вилоятида 250 та хонадонга мўлжаллаб қурилаётган уй айнан аҳолига маъқул жойдан танланди. Айни пайтда барча туман ҳокимликларига уй-жой қуриш учун текис, қулай ер ажратиб бериш шарт этиб қўйилди.

Мутахассиснинг фикрича, қишлоқ ҳудудларда уйлар барпо этиш учун халқаро молия институтларининг маблағлари ҳам жалб этиляпти. Масалан, Ислом тараққиёт банки 300 миллион доллар, Осиё тараққиёт банки 500 миллион доллар миқдорида маблағ ажратган. Саудия тараққиёт банки ҳам бу ишларни молиявий қўллаб-қувватламоқда.

Қайд этиш лозим, қишлоқ жойларда арзон уйларнинг янгиланган намунавий лойиҳаларини қуришда ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда. Бироқ барпо этилган баъзи уйларнинг сувоғи кўчиб кетганлиги ёки оддий қурилиш талабларига ҳам жавоб бермаслиги кузатиляпти.

– Бундай ҳол мавжудлигига ҳам кўз юма олмаймиз, – дея изоҳ беради Абдулла Турсунов. – Бугунги кунда уйларни қуриш учун фақат давлат реестрига киритилган пудратчилар жалб этиляпти. Улар олдига зарур талаб ва вазифа қўйилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилган уйда бирор камчилик бўлса, пудратчи ташкилотнинг кафолат маблағи ушлаб турилади. Ҳатто баъзида шартнома ҳам бекор қилиниб, жаримага тортилади. Қурилиш ишларига бошқа пудратчи жалб этилади. Шунингдек, жойлардаги ҳокимликлар томонидан давлат қабул комиссияси ташкил этилади. Тайёр бинони мазкур комиссия ҳамда уй эгаси қабул қилиб олади. Мабодо бирор эътироз ёки муаммо бўлса, ўша жойнинг ўзида ҳал қилинади.

Мутахассиснинг билдиришича, мамлакатимиз ҳудудида 2018 йилда 15 мингта уй қуриш режалаштирилган. 1593 та уйга энергия тежовчи ускуналар ўрнатилади. Яъни уйлар томига тежамкор, замонавий, жаҳон стандартларига тўла мос келадиган қуёш батареялари жойлаштирилади. Қуёш батареяси учун кредит асосида пул тўланади. Бундан ташқари, ҳокимликлар ходимлари учун 941 та, ҳарбийлар учун 1227 та, профилактика инспекторлари учун 950 та уй қуриб берилиши ҳам назарда тутилган.

Г. САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"