Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4085
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107074
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 524
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Балиқчилик – фойдали, истиқболли, самарали тармоқ

 

baliqchilik_160Халқимиз балиқни луқмаи ҳалол деб аташида катта ҳикмат бор. Инсон саломатлиги учун бошқа маҳсулотлар қаторида балиқ гўшти ҳам жуда фойдали бўлиб, бу парҳезбоп неъмат доимий истеъмол қилиш керак. Унинг таркибида соғлиқ учун жуда муҳим бўлган элементлар, турли витаминлар мавжуд. Экспертлар бир киши йил давомида камида 16 килограмм балиқ ейиши кераклигини айтишади. Бугунги кунда, ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун йилига камида 500 минг тонна балиқ етиштириш зарур.

Юртимизда кейинги йилларда ушбу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, балиқчиликни ривожлантириш учун комплекс чора-тадбирларни амалга оширилмоқда.

Таҳлилларга қараганда, балиқ човоқлари етиштириш ҳамда табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан самарасиз фойдаланиш балиқчилик тармоғининг энг заиф бўғини ҳисобланади. Натижада сунъий кўлларнинг ҳосилдорлиги бир гектарда 20 центнердан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан анча пастдир. Балиқчилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, интенсив технологияларни кенг жорий этиш ҳамда балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларидан фойдаланиш алоҳида ёндашувни талаб қилади.

Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини янада ошириш, халқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик каби тармоқлар ривожига катта аҳамият берилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада янги ўзгаришларга йўл очди. Ушбу дастуриламал ҳужжатда балиқчиликни ривожлантиришда асосий муаммолар чуқур таҳлил этилган ва улар юзасидан амалий, ташкилий-ҳуқуқий чоралар аниқ белгиланган.

Аниқ мисолларга мурожаат этсак. Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги балиқчилик хўжаликларида хилма-хил турдаги балиқларни етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги “Sultonbek baliq” хусусий корхонаси тадбиркор Шербек Камолов томонидан 2011 йилда ташкил этилган. Корхонага 2016 йилда 400 млн. сўм, жорий йилда эса 200 млн. сўм  миқдорида 9 фоизлик ипотека кредити ажратилди.

- Ажратилган кредитга сунъий сув ҳавзамизда боқиш учун балиқ човоқчалари келтиряпмиз, – дейди корхона раҳбари Ш.Камолов.  – Жорий мавсумда 15 тонна дўнгпешана, 2,5 тонна карп ва 1,4 тонна оқ амур балиқ харид қилинди.

Ўтган 2016 йилда мазкур ҳавза ишчилари томонидан 110 тонна балиқ овланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 250 тоннагача етказилиши кутилмоқда. Бозорда 1 кг балиқ нархи ўртача 6500 сўмдан иборатлиги инобатга олинадиган бўлса, корхонанинг йиллик даромади қарийб 1 млрд. 625 млн сўмга етиши режалаштирилган.

Ҳозирда  Фориш туманида фаолият кўрсатаётган балиқчилик хўжаликлари сони 54 тани ташкил этади. Ўтган 2016 йилда барча хўжаликлар томонидан 7725 тонна балиқ етиштирилиб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилинди. Бу йил ушбу кўрсатгични 15 18%га  ошириб, 8000 тоннага етказиш режалаштирилган.

– Айни вақтда хўжалигимизда ҳар хил турдаги балиқлар қаторида карп балиғини етиштиришга катта эътибор қаратганмиз, – дейди хўжаликнинг фаол ишчиларидан А.Самадов. – Карп тез ўсадиган балиқ тури ҳисобланади. Бу балиқлар оқ амур ва оқ дўнгпешана билан бирга етиштирилади. Ўзбекистон текисликларидаги барча сув ҳавзаларида карпнинг ёввойи тури – сазан  яшайди. Карп турли шароитларга жуда бардошли. Дренаж каналларда яратилган шўрроқ ҳавзаларда ҳам жуда яхши ўсади. Икки-уч ёшда танасининг узунлиги 30-35 см ва оғирлиги 2 килограммга етади. Оналик тўдаларда 4-5 ва ундан катта ёшдаги балиқлардан фойдаланилади. Биз келгусида хўжалигимиз ҳавзаларини шароитларимизга мос келадиган, фойдали ҳамда тез ўсувчан янги балиқ турлари билан ҳам бойитишни ният қиляпмиз.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда балиқчилик тармоғинини тараққий эттириш борасида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар юртдошларимизнинг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, таннархни арзонлаштириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"