Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4797
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102358
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 808
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Гувоҳномалар баҳоси маълум

mashina_180Шу йилнинг 1 октябридан бошлаб мамлакатимизда халқаро стандартлар асосида пластикдан тайёрланган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилмоқда.

Хўш, ушбу гувоҳномаларнинг нархи қанча? Кўпчиликни қизиқтираётган ушбу саволга жавоб топилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситалари гувоҳномалари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномалари учун тўловлар ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлиги расмий сайтида берилган хабарда айтилишича, мазкур гувоҳномаларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш харажатлари инобатга олиниб, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида (104 842 сўм 50 тийин), шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун  ҳам энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида (104 842 сўм 50 тийин) тўлов ундирилиши белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, янги намунадаги гувоҳномалар махсус ҳимоя воситаларига ҳамда  маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белгиларига (NFC Смарт-карт) эга. Шунингдек, уларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахслар учун эса солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳам сақланади.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йил 31 декабригача ихтиёрий равишда, 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабригача мажбурий тартибда амалга оширилади. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома янги намунадаги гувоҳномаларга 2017–2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич,  автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида алмаштирилади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"