Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4782
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102343
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 793
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Марказий депозитарий: 9 ой якуни

qimmatli_qogoz_160_1Жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра, “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” давлат корхонасида 615 акциядорлик жамиятининг 47 600,62 млрд.сўм номинал қийматга эга 4 344,07 млрд.дона қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисоби юритилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан акциядорлик жамиятлари сони 58 га камайган бўлса-да, қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳажми 17 819 млрд. сўмга ва  912,11 млн. дона акцияга ортган.

Марказий депозитарийда, шунингдек, 256,27 млрд. сўмлик 581,3 минг дона корпоратив облигация ҳисоби ҳам юритилади. Уларнинг 206,27 млрд. сўмликдан иборат 531,3 минг донаси 11 та тижорат банки томонидан чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талабидан келиб чиқиб,  437 акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисобдан чиқарилди, улардан 130 таси ўз фаолиятини якунлаган, 307 таси эса ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ўзгартирган.

Давлатга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритиш Марказий депозитарийнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра,  143 акциядорлик жамиятининг устав фондида 34 862,64 млрд.сўмлик  акция кўринишидаги давлат улуши ҳисоби юритилмоқда. Ҳисобот даврида устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари сони 15 тага камайди, бироқ мавжуд давлат улуши ҳажми 13 032,17 млрд.сўмга ошган.

323 акциядорлик жамиятида хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларини шакллантириш учун давлат томонидан илгари берилган активлар ҳажми номинал қиймати бўйича 4 109,07 млрд. сўмни ташкил этади. Ўтган 9 ой давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларини шакллантириш учун давлат томонидан берилган активлар ҳажми 655,95 млрд. сўмга ортган.

Ҳисобот даврида Марказий депозитарийда 94 та бирламчи, қўшимча ва янги қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисобга олинди. 54 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлар чиқарилишлари параметрларига ўзгартиришлар киритилди.

Иқтисодий ночор деб эътироф этилган 55 эмитентнинг, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартирган, тугатилган ёки банкрот деб эътироф этилган 51 эмитентнинг ва суд қарорига кўра 1 эмитентнинг акциялар чиқарилишлари, шунингдек, 3 облигация чиқарилишлари Марказий депозитарий ҳисобидан чиқарилди.

Бундан ташқари,  Марказий депозитарий томонидан акциядорлик жамиятларининг топшириқномаларига асосан акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказиш, шунингдек, бошқа корпоратив ҳаракатларни амалга ошириш учун 1650 реестр (2016 йилнинг 9 ойи мобайнида 1008 реестр) шакллантирилди.

Марказий депозитарий Россия Федерациясининг МДҲ мамлакатлари бўйича рақамловчи агентлик вазифасини бажарувчи “Миллий ҳисоб депозитарийси” ЁАЖ билан Ўзбекистон Республикаси эмитентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қимматли қоғозларнинг халқаро кодларини бериш бўйича ҳамкорлик юритиб келмоқда. Жорий йилнинг 1 октябридаги ҳолатга кўра, 311 маҳаллий эмитентнинг 453 турдаги қимматли қоғозларига халқаро кодлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга ISIN ва CFI халқаро кодлари берилганлиги ҳақидаги маълумотнома ҳамда молиявий инструментлар таснифининг ягона тизими ҳақидаги ахборотлар Марказий депозитарийнинг расмий веб-сайтига (www.deponet.uz) жойлаштирилган. Мазкур маълумотнома ва ахборотлар “Тошкент” РФБ ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг веб-сайтларида ҳам эълон қилиниб борилади.

Марказий депозитарий инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритиш  бўйича мутлақ функцияларини бажарган ҳолда, 2 та  ХИФ ва 6 та инвестиция фондларига хизмат кўрсатади. Ҳозир инвестиция фондлари акциядорлари сони 49 769 тага етган (  49 732 нафари жисмоний ва 37 таси юридик шахслар).  37 инвестиция воситачилари ва улар мижозларининг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлари ҳисоби ҳам  юритилади. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, инвестиция воситачиларининг депо ҳисоб варақларини очган мижозлари сони 776,7 минг, шу жумладан 63,9 мингта юридик ва 712,8 минг нафар жисмоний шахслардан иборат. Ҳисобот даврида  инвестиция воситачилари томонидан ҳисоби юритиладиган қимматли қоғозларнинг умумий ҳажми 4 447,9 млрд. сўмлик  2 207,1 млрд. дона қимматли қоғозни ташкил этди. Инвестиция воситачилари томонидан ҳисоби юритиладиган қимматли қоғозларнинг умумий ҳажми кўрсаткичи  1 271,1 млрд.сўмга ортди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг  шу даврига нисбатан  31,3 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида Марказий депозитарий томонидан 253 660,24 млн. дона қимматли қоғозлар бўйича 149 та биржадан ташқари шартнома рўйхатга олинган. Ушбу  битимларга асосан  депо ҳисобварақлари бўйича 135 та ўтказмалар амалга оширилган.

Ўтган 9 ой давомида Марказий депозитарий билан корпоратив кузатиш тўғрисида шартнома имзолаган 112 та акциядорлик жамиятига ахборот материаллари тақдим этиш, қимматли қоғозлар бозорига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар бўйича маслаҳатлар бериш билан боғлиқ маслаҳат хизматлари кўрсатилди.

Алоҳида шартномалар бўйича эса 17 та акциядорлик жамиятига Корпоратив бошқарув кодекси жорий этилиши муносабати билан жамиятнинг қўшимча ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан кўмак берилди.  7 та акциядорлик жамиятига  уларнинг корпоратив веб-сайтини ахборот-техник кузатиб бориш, яъни корпоратив сайтни ахборот материаллари билан бойитиш ва ҳар чоракда кузатиб бориш каби хизматлар тақдим этилди.  Масъул мутахассисларимиз  томонидан 108 та акциядорлик жамиятининг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ишлари  амалга оширилди.

Ёдгор ТОЙМЕТОВ,

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси
Ахборот-ноширлик бўлими бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"