Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1211
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104200
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 650
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Мол-мулк, ер солиғи ва имтиёзлар

soliq_160_2Мамлакатимизда фуқароларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш бўйича белгиланган тартиблар хусусида маълумот берсангиз. Бу борада имтиёзлар ҳам мавжудми?

 

Рухшона МУСАЕВА.

Бекобод шаҳри.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Ҳамдам Бобожоновнинг билдиришича мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий  йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,7 фоиз миқдорида белгиланган. Шунингдек, ушбу ҳужжатда қайд этилишича, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича алоҳида ставкалар шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 квадрат метрдан 500 квадрат метргача бўлган турар жой ва квартираларга 2,1 фоиз, 500 квадрат метрдан ортиқларига эса 2,9 фоиздир.

2017 йил 1 январдан бошлаб, бошқа аҳоли пунктларидаги умумий майдони 200 квадрат метрдан зиёд турар жой ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 2,1 фоиз миқдорда белгиланди. Уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ кадастр ҳужжатларидаги инвентаризация қийматидан келиб чиқиб, 3 миллиондан кам бўлмаган миқдордан ҳисобланади.

Жисмоний шахсларда мол-мулкини баҳолаш органлари белгилаган инвентаризация қиймати бўлмаганда, солиқни ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 минг 328 сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 8 минг 833 сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинган. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олувчи органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган янги қурилган тураржойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг қийматига қараб, икки баравар миқдорида ундирилади.

Шунингдек, солиқ ставкалари ҳисобланаётган вақтда уй-жойнинг ҳолати ҳам инобатга олинади. Туман кадастр бўлинмалари томонидан ўша уй-жойнинг ҳолатига қараб нарх белгиланади ва шунга биноан, уйга солиқ солинади. Дейлик, уй янги, нархи қимматроқ бўлса, демак, солиғи ҳам шунга яраша. Агар уй анча йиллар олдин қурилган бўлса-ю, арзон нарх қўйилса, солиғи нисбатан кам бўлади. Қисқаси, кадастр органлари уй-жой учун чиқариб берган нархга қараб, солиқ ҳисоблаб чиқарилади.

Фуқароларимиз шуни билишларини истардикки, “Ўзбекистон Қаҳрамони”, “Меҳнат Қаҳрамони”, “Шуҳрат” ордени билан тақдирланганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари (мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида), уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ёлғиз пенсионерлар, ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда, квартирада, ётоқхонада бирга яшовчи пенсионерлар, боқувчисини йўқотган кўп болали аёл ер солиғи тўлашдан озод этилади. Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг фақат битта ер участкасига берилади.  Агар оилада эркак ёки аёлдан бири имконияти чекланган бўлса-ю, ўз номида ҳеч нарса бўлмаса, ушбу имтиёздан фойдалана олмайди. Чунки имтиёз фақат ўз номидаги мол-мулкка амал қилади. Солиқ тўловчи биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони ва ўзининг номида уй бўлсагина имтиёздан фойдалана олади. Эр (хотин) биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони, аммо хонадон турмуш ўртоғининг номида бўлса, бу оилага имтиёз берилмайди.

Кўпчиликда нима учун солиқ ставкаси ҳар йили оширилади, деган савол туғилиши табиий. Қайд этиш жоизки, солиқ ставкаси нафақат бизда, балки бутун жаҳонда оширилади. Бу жараён йилда бир марта давлат бюджети параметрлари асосида белгиланади. Масалан, келаси йилда давлат бюджетига қанча пул тушиши лозимлиги ва у нималар ҳисобидан келиши, шундан қанчаси иқтисодиётнинг ривожланишига, аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланиши ҳисобланиб, келаси йил учун солиқ ставкаси белгиланади. Яъни мазкур ставка мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқади.

Таъкидлаш жоиз, ҳар бир ҳудуддан ундирилган солиқлар фақат ўша ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига, аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланади. Солиқ тўлаш ҳар бир фуқаронинг давлат олдидаги бурчидир.

Агар солиқ тўловчи ўзи истиқомат қилаётган хонадонда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлса, авваллари албатта уйини нотурар жойга айлантириши талаб этиларди. Ҳозир бундай эмас. Ўзи истиқомат қиладиган уйда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида рўйхатдан ўтган бўлса, яшаётган жойини юридик мақомга ўтказиш талаб этилмайди ва молк-мулк ҳамда ер солиғини жисмоний шахсларга белгиланган қийматда тўлайди. Унга тадбиркорга солинадиган солиқ жорий этилмайди.

Фуқаро уй қуриш учун ҳокимликдан ер олган тақдирда у икки йил давомида мулк солиғи тўлашдан озод этилади. Чунки унга уйни қуриш учун икки йил муҳлат берилади. Учинчи йилдан бошлаб эса мулк солиғи ҳам ҳисобланади. Хонадон охиригача тугалланмаган ва кадастрдан рўйхатга олинмаган бўлса ҳам мулк солиғи тўлаши шарт.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда барча солиқ муносабатларини элек­трон усулда, ижтимоий тармоқлардаги мобиль иловалар орқали амалга ошириш имкони мавжуд.

Г.САЙДАЛИЕВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"