Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3779
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101340
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 789
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Етти хазинанинг бири

pilla_180Яқин кунларда Жиззах шаҳрида “Silk Expert prоcessing” ипак етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлайди. Қўшма корхона Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бунёд этилмоқда.

Жиззах шаҳридаги Сайилжойи маҳалласида барпо этилаётган қўшма корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг. Корхона биринчи босқичда йилига 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Бу кўрсаткични 2021 йилга бориб 576 тоннага етказиш режалаштирилган. Шунингдек, йилига 374 тонна хом пилла қайта ишланади. 2021 йилга бориб бу қувват 1 минг 498 тоннага етказилади.

Корхонада пиллани қайта ишлаш билан бирга хомашёни шу ернинг ўзида ҳам етиштириш мўлжалланган. 2017-2018 йилларда 48 тонна, 2021-2022 йилларга бориб йилига 192 тонна пилла етиштириш йўлга қўйилади, ипак қурти боқиш 25 минг қутига етказилади.

Мамлакатимиз ипакчилик саноати ривожида яна бир муҳим қадам бўладиган янги қўшма корхона аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади. Корхонада 240 та иш ўрни яратилади.

– Янги корхонада пиллага ишлов беришдан тортиб экспорт учун мато, кийим-кечак ва гилам ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган, – дейди унинг раҳбари Умиджон Икромов. – Тайёр маҳсулотнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинади.

Ҳозирда корхонани қуриш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу корхонага тамал тоши қўйиш тадбирида иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, қурувчилар, хорижлик меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан заводнинг асосий иншооти пойдеворига келажакка битилган мактуб солинган капсула жойлаштирилди.

 

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"