Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4582
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107571
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 070 021
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат

soliq_160_52018 йил 1 июлдан пойтахт ва йирик шаҳарларда онлайн назорат-касса машиналари ўрнатиш мажбурий бўлади. Бу ҳақда Президентнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни  йиғиш соҳасини такомиллаштириш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган изчил ишларни давом эттириш мақсадида жорий этилаётган фискал тизимда инновацион ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланилади.

Ҳозирда солиқ органлари бир пайтнинг ўзида иккита янги автоматлаштирилган тизим ва қатор интерфаол хизматларни ишлаб чиқиш борасида изланмоқда. Масалан, 2018 йилнинг 1 январидан нақд пул тушуми устидан автоматлаштирилган назорат тизими ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфларини таҳлил қилиш имконини берадиган махсус автоматлаштирилган тизим жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш белгиланган.

“Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ушбу вазифалар, шунингдек, юқорида зикр этилган фармон билан тасдиқланган “Давлат солиқ хизмати органлари фаолияти ва солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарорда товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ҳажмини аниқлаш мақсадида 2018 йилнинг 1 январидан Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида 500 тадан 1000 тагача онлайн назорат-касса машинаси тажриба-синов тариқасида амалиётда қўлланила бошланади. 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ушбу ҳудудлардаги барча юридик шахслар, 2018 йилнинг 1 декабридан бошлаб барча юридик ва жисмоний шахслар товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан нақд пулдаги ҳисоб-китобларни мажбурий тарзда фақат онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган ҳолда амалга оширишга босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган.

Онлайн назорат-касса машиналаридан келиб тушадиган фискал маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва Давлат солиқ қўмитасига узатиш фискал маълумотлар оператори томонидан амалга оширилади. Ушбу назорат-касса машиналари мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали йўлга қўйилган товар айланмасини ҳисобга олиш тизимининг бир қисмини ташкил этади. Келгусида интеграциялаштириладиган барча технологиялар маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан то охирги харидорга ёки маҳсулотни импорт қилишга божхона пунктидан истеъмолчига етказиб берилишини назорат қилиш имконини берадиган тизимга бирлаштирилади.

Бу, ўз навбатида, истеъмолчиларни сифатсиз, контрабанда ва контрафакт маҳсулотлар харид қилишдан ҳимоялаш, маҳсулотларнинг сифати белгиланган талабга жавоб бермаганида уни алмаштириш ёки пулини қайтаришни таъминлайди. Ушбу барча мосламаларга сифатли ҳимоя воситалари ўрнатилади. Ҳисобга олинмайдиган савдога босқичма-босқич чек қўйиш солиқларнинг тўлиқ тўланмаслиги, нақд пул маблағларининг ўз вақтида банкка топширилмаслиги каби муаммоларни ҳал этиш имконини беради. Савдо ва сервис корхоналари эса онлайн режимда назорат қилинади.

 

Жиззах вилояти ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"