Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2605
5648
5319

+329
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105044
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 879 724
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги

 

ikt_160унда мамлакатимиз божхона органлари  интерактив электрон хизматлар кўрсатиш номинацияси бўйича биринчи ўринга лойиқ деб топилди

“ICTWEEK Uzbekistan” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 2004 йилдан буён ҳар сафар сентябрь ойида ўтказиб келинаяпти. У мамлакатимизда АКТ ривожланишига, айни йўналишдаги халқаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига хизмат қилаяпти.

Бу галги тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида уюштирилди. Унда ўзбекистонлик ҳамда чет эллик олимлар яратган юзлаб ишланмалар ва технологиялар намойиш этилди.

Ҳафталик “ICTSUMMIT – 2017” ахборот-коммуникация технологиялари саммити билан очилди. Шу асно Ўзбекистонда АКТнинг бугунги ҳолати ва келгуси тараққиётига, электрон тижоратни ривожлантиришга, давлат бошқарувида замонавий технологияларни қўллашдаги ютуқ ва камчиликларга, “Электрон ҳукумат” тизими ва унга кириш инфратузилмаси равнақига оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Сўнгра, анъанага кўра, ҳафталик доирасида “ICTExpo – 2017” АКТ миллий кўргазмаси ҳамда соҳани янада ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига бағишланган “ICT FORUM – 2017” тадбири ўтказилди.

Ҳафталикда божхоначиларимиз ҳам фаол қатнашиб, интерактив электрон хизматлар кўрсатиш номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Бу бежиз эмас. Масалан, жорий йил сентябригача Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жами 498 минг 481 та мурожаат келиб тушди. Шундан 392 минг 598 таси ёки салкам 80 фоизи Давлат божхона қўмитасининг мазкур порталга жойлаштирилган хизматларига тегишли бўлиб чиқди. Бу катта афзаллик ва қулайликларга эгалиги боис мазкур хизматлар кўпчиликка маъқул бўлаётганини англатади. Шунинг самараси ўлароқ, Ягона порталдаги оммабоп хизматлар рейтингида қўмитанинг интерактив хизматларидан олтитаси сўнгги саккиз ой мобайнида 1, 2, 3- ҳамда 5,6,7-ўринларни эгаллаб турибди.

Ҳозир қўмита томонидан кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони 22 тага етди. Улар талай устунликлари билан кескин ажралиб туради.  Масалан, “Товарларни электрон декларация қилиш” хизматини олайлик. Уч йилдирки, тадбиркорлар ундан товарлар ва транспорт воситаларига тааллуқли ҳужжатлар ва ҳисоботларни тизим органларига масофадан туриб, электрон шаклда йўллаш ва расмийлаштиришда фойдаланишмоқда. “Электрон декларациялаш” ахборот тизими эса ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига зарур маълумотларни божхона органига бормай, Интернет орқали олиш ва расмийлаштиришда қўл келмоқда. Муҳими, бу тизим ҳам амалда ўзини тўла-тўкис оқлади. У эндигина жорий қилинган 2014 йилнинг ўзидаёқ божхона юк декларацияларининг 98,7 фоизи электрон шаклда расмийлаштирилганди. Сўнгги уч йилда бу кўрсаткич 99,9 фоиздан пасаймади. Декларациянинг қоғоз шаклидан воз кечилгани 2014-2017 йилларда декларациянинг қоғоз бланкалари хариди учун тўланадиган 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ тадбиркорлар ихтиёрида қолмоқда. Ёки айтайлик, инвойс, накладной, контракт ва бошқа ҳужжатлар декларацияга электрон шаклда илова қилиниши шарофати билан 210 тоннага яқин қоғоз иқтисод қилинди. Товарларнинг божхона расмийлаштирувига кетадиган вақт эса 4,7 мартага қисқарди.

Яна бир гап. 2014 йилнинг 1 сентябридан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали банк ва божхона органларида рўйхатдан ўтказиш тизими ишлай бошлади. Бинобарин, эндиликда тадбиркорлар шартномани ва бошқа ҳужжатларни божхона постига қоғоз шаклида элтишларига ҳожат қолмади. Жорий йилнинг ўтган даврида шартнома ва қўшимча битимларнинг 99,9 фоизи, яъни 228 мингдан ортиғи электрон кўринишда рўйхатга олинди.

Бундан етти ойча бурун – эрта кўкламда ташқи савдо шартномаларини электрон шаклга ўтказувчи, алқисса, кичик бизнес соҳиблари ва хусусий тадбиркорларга кенг эркинлик беришга, уларнинг фаолиятига давлат органлари аралашувини камайтиришга хизмат қилувчи “E-KONTRAKT 2” дастурий таъминотининг янги шакли ишга туширилди. Унда шартномалар ижросига доир барча маълумотларни божхонага мурожаат этмасдан, тўғридан-тўғри Интернет воситасида олиш учун шароит яратилди. Шу зайл бугунга қадар 23 мингдан зиёд тадбиркорнинг мушкули осонлаштирилди. “Божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномасини шакллантириш” интерактив хизмати эса ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона тўловлари бўйича солиштирма далолатномаларни ўз иш жойида ўтириб, ортиқча қоғоз ва вақт сарфламай, он-лайн тарзда ва реал вақт мобайнида PDF форматида юклаб олиш имконини берди. Икки ярим йил ичида 39 минг нафардан кўпроқ тадбиркорнинг корига яраб, уларни божхона идоралари эшиги олдида соатлаб навбат кутишдек ортиқча даҳмазалардан халос этди.

Масалага шу жиҳатдан ёндашганда, автомобилда мамлакатимиз божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлару транспорт воситаларини расмийлаштиришни янада такомиллаштириш ва ҳужжатлаштириш муддатини қисқартириш, улар тўғрисидаги ахборотлар ишончлилигини ошириш борасида ҳам диққатга молик ишларга қўл урилди. Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобилларда олиб ўтишда юк ташувчилар томонидан олдиндан маълумот тақдим этиш интерактив хизмати жорий этилди.

Яна бир гап. Охирги пайтларда божхона органларига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти товарларни расмийлаштириш учун сарфланадиган маблағлар хусусида бўлмоқда. Бу жабҳада фуқароларга енгиллик яратиш ва расмийлаштирув сарф-харажатлари олдиндан тахминий ҳисоблаб берилишини таъминлаш учун янги йилдан бошлаб Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтида “Божхона калькулятори” интерактив хизмати очилди. У ҳар бир фуқарога божхонада расмийлаштирилиши режалаштирилган товарнинг божхона ставкалари ва тўланиши лозим бўлган маблағ қиймати ҳақидаги маълумотларни истаган жойида туриб, Интернет орқали олишида асқатади. Шунинг учун ҳам қисқа фурсатда ушбу хизмат имкониятларидан 2300 дан ортиқ киши баҳраманд бўлди.

Божхоначиларимиз айни кезларда соҳага янги замонавий технологияларни ҳар қачонгидан-да кенгроқ татбиқ этиш бўйича қатор лойиҳалар устида иш олиб боришаяпти. Чунончи, йил охиригача “Контракт маълумотлари”, “Банк БЮД маълумотлари” ва “Почта” интерактив хизматларини йўлга қўйишни, уларни Ягона порталга, шунингдек, келгусида божхона органлари тавсия қиладиган рухсат бериш хусусиятга эга ҳужжатлар ва лицензияларни тақдим этиш хизматларининг “Ягона дарча” марказларига интеграциялашни  мўлжаллашаяпти.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"