Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4489
6039
6212

-173
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102124
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 237 531
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Экспорт товарлари учун тўловни қабул қилиш усуллари

 

tulov_160Ишлаб чиқарилган ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни олиш экспорт фаолиятининг асосий шартларидан биридир. Тўлов хорижий харидорингиз томонидан сизнинг валюта ҳисоб рақамингизга ўтказилади. Агарвалюта ҳисоб рақамингиз бўлмаса, сизга хизмат кўрсатаётган банкка ёки ўзингиз хоҳлаган тижорат банкига валютада ҳисобрақами очиш учун ариза билан мурожаат қишингиз мумкин (АҚШ доллари, евро и бошқалар).

Харидорнинг имкониятига ва сотувчига бўлган ишонч даражасига қараб, қуйидаги халқаро тўлов шакллари мавжуд:

–олдиндантўлов (телеграф пул кўчириш);

– аккредитив (Letterofcredit);

– банк кафолати (сотувчи банкининг тўлов кафолати);

–муддатли тўлов (100 минг АҚШ долларигача ёки суғурта полиси билан);

– консигнация (фақат савдо уйига).

Олдиндан пул тўлаш (телеграф пул кўчириш)

Бунда харидор ўзпулини товар юкланишидан олдин сотувчининг тасарруфига ўтказиб беради. Сотувчи товарни беришни ёки жўнатишни харидордан маблағни олгандан сўнг амалга оширади. Бу усулнинг сотувчи учун афзаллиги шундаки, у пулни ўз ҳисоб рақамига тушгани ҳамоно ишлата олади.

Зеро, олдиндан пул тўлаш сотувчиларга тавсия этиладиган тўловларнинг энг қулай тури ҳисобланади. Чунки сиз пулни олдиндан 100 фоиз қабул қилиб оласиз. Шу боис молни ҳеч қандай молиявий хатарсиз юклайверасиз, уни жўнатгач, тўловидан хавотирланмайсиз.

Агар харидор сиз билан илгари ҳамкорлик қилмаган бўлса, унинг учун товарга олдиндан ҳақ тўлашнинг ўзига яраша хатари бор. Чунки бутун дунёда пулни олиб, юкни етказиб бермаслик ҳолатлари кўп кузатилган. Шу боис харидорда маблағини йўқотиш хавфи юқори. Баъзан эса сотувчилар пулни оладилару, молни юклашга шошилмайдилар.

Харидорнинг пулни олдиндан юз фоиз тўлашга розилиги бир неча омилларга боғлиқ:

– товарга талаб катта,  лекин уни етказиб берувчилар кам бўлса;

– сотувчи билан илгари ҳамкорлик қилиб, ижобий натижаларга эришган бўлса;

– сотувчи бозорда узоқ муддат ва барқарор етказиб берувчи сифатида ном қозонган бўлса;

– сотувчи тўлов шаклига мувофиқ нархни пастроқ ва фойдали қилиб белгилаган бўлса;

– товарга эҳтиёж зарур бўлса ва ҳоказолар.

Пуллар ҳисоб рақамингизга тўғри ва ўз вақтида тушиши учун инвойснингбарча катакларини ҳамда ўз банк реквизитларингизни диққат билан ва хатосиз тўлдиринг. Акс ҳолда, тўлов сотувчи ҳисоб рақамига етиб бормай, харидорга қайтиб келади. Банк корреспондентини белгилаётганда ҳам харидорингиз банки учун қулайини танланг. Бу жараёнда банк ходимимаслаҳатидан фойдаланинг.

Товарлар эвазига валюта маблағларини қабул қилиш учун чет эллик харидорга тўлов амалга ошириладиганҳисоб тақдим этишингиз лозим. Бу ҳужжат халқаро тилда инвойс деб аталади. Инвойсни олгандан сўнг харидор ўзининг банки орқали пул кўчиради. Пул келиб тушгандан сўнг сизнинг зиммангизда фақат молни юклаш вазифаси қолади.

Аккредитив (Letter of Credit)

Банклар экспортчи ва импортчиларга муҳим хизмат кўрсатишади, улар экспорт шартномаларимажбуриятларини ўз вақтида адо этишлари учун зарур операцияларни бажаришади. Айнан шу мақсадда ҳужжатли аккредитив ишлатилади. Бу банк томонидан товар ва хизматларни импортчига етказиб бериш шарти билан экспортчига тегишли пул маблағлари тўлаб берилишини таъминлаш демакдир.

Табиийки, банклар кўрсатган хизматлари учун ҳақ оладилар. Бу комиссия мукофотибанк ва мижоз ўртасида олдиндан келишиб олинади.

Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижоз (маблағларни тўловчи)нинг топшириғи ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ, аккредитив очган банк (банк-эмитент) маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби маблағларни тўловчи билан олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади. Унда яна қуйидагилар бўлиши шарт:

– маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи;

– аккредитивнинг тури ва уни бажариш усули;

– маблағларни олувчини аккредитив очилгани ҳақида хабардор қилиш усули;

– аккредитив бўйича маблағларни олувчи томонидан шу  мақсадда тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

– товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилганидан, ишлар бажарилганидан) кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар.

Аккредитив банкнинг, камида битта бўлса-да, жавобгарлигини ўз ичига олади. У аккредитив очаётган банкнинг молиявий мажбуриятига асосланади. Асосий омил эса талаб қилинадиган ҳужжатлардир. Банкларнинг вазифаси бу ҳужжатларнинг амалдаги шакл талабига мувофиқлигини, ҳужжатлар орасида фарқ бор-йўқлигини ва уларнинг тўлиқлигини текширишдан иборатдир. Ҳар бир фарқ учун сотувчи жарима тўлайди. Аккредитив бир-бирига ишонмаган ҳамкорлар орасидаги битимларда ўзаро ҳисоб-китобларни таъминлаш ва тўлов учун энг ишончли восита саналади.

Ушбу тўлов шакли қатор афзалликларга эга:

Сотувчи учунасосий афзаллиги шундан иборатки, у банкнинг тўлов мажбуриятини олади ва шу орқали харидорнинг тўловсизлик хатаридан ўзини ҳимоя қилади.

Харидор учун тўлов фақатгина мол юкланиб, аккредитив талаблари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.

Аккредитив қопланган (депонентланган), қопланмаган, чақириб олинадиган, чақириб олинмайдиган ва ҳоказо турларга бўлинади: 

Аккредитивлар Халқаро Савдо-саноат палатаси томонидан чоп этиладиган UCP - Uniform Customs and Practice for Documentary Credits уйғунлаштирилган қоидалар билан тартибга солинади. Қоидалар инглиз тилидаги www.iccbooks.comрасмий сайтида келтирилган. Шунингдек, тармоқда TaxC UCP 600нинг рус тилидаги варианти хам берилган. Аккредитив турини танлаш учун ўша қоидаларнидиққат билан ўрганиш тавсия этилади.

Банк кафолати

Бу –номлаган томонга белгиланган шартлар асосида пул маблағининг чекланган суммасини тўлаш бўйича банк мажбурияти тўғрисидаги ҳужжат. Шунингдек, учинчи шахс муайян мажбуриятларини бажармаган ҳолда, банк бу мажбуриятни пул маблағлари шаклида бажариши мажбурияти.

Банк хизматларинингбу тури мижозтомонидан контрагент вабошқабанкларолдидагимажбуриятинибажаришиникафолатлайди. Кафолатберилгандамижозбиланшартноматузилади, унда банк кафолатинингберилишитартиби, унингшартлари, тўловшартлариваиккалатомоннингмасъулиятибаёнэтилади.Мижоз банк кафолатини олиш учун, кредит олиш учун ўрнатилган ҳужжатлар рўйхатига биноан, банкка ҳужжатлар пакетини тақдим этади. Банк кафолати (кафиллик) бир йилгача муддатга берилади.

Муддати узайтирилган (кечиктирилган) тўловлар. Молиявий ва тижорат хатарлар суғуртаси

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, сиз товар ва хизматларни юкланган санасидан эътиборан 180 кун мобайнида тўлов қабул қилмасдан экспортга жўнатишингиз мумкин. Тўлов белгиланган муддатда харидор томонидан амалга оширилмаса, сотиб олувчи товарни Ўзбекистонга қайтариб жўнатиши шарт. Бироқ ҳам пул тўланмаса, ҳам товар қайтиб келмаса, экспорт шартномаси шартига биноан, суғурта компанияси харидор томонидан тўланиши керак бўлган суммани қоплаб беради. Агар шартнома миқдори 100 минг АҚШ долларидан кам бўлса, суғурта полиси талаб қилинмайди!

Ушбу тўлов шакли билан экспорт қилмоқчи бўлсангиз, божхона расмийлаштируви учун молиявий хатарлардан суғурта полисини тақдим этишингиз керак. Банклар учун полис “Валюта операцияларининг ягона электрон информацион тизими”га киритиш учун асос бўлади.

Консигнация шартлари 

Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорий таваккалчиликлардан экспорт шартномаларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан:

– ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;

– вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора, уюшма ёки компаниянинг, шунингдек, уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;

Экспортчилар томонидан товарларни чет элдаги корхоналар номига олиб чиқиш экспортнинг божхона режимида консигнация шартномаларива бошқа шаклдаги шартномалар асосида – ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома тақдим этмасдан (ВОЯЭИТга маълумот киритилган ҳолда) амалга оширилади.Товарларни олиб чиқиш шартномалари экспортчилар томонидан божхона органларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.

Божхонада расмийлаштирилган вақтдан бошлаб 180 кун мобайнида экспортчи шартномалар асосида чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилган товарлар бўйича валюта тушишини ёхуд ушбу товарларЎзбекистонга қайтарилишини таъминлайди.

Маслаҳат! Шартнома тузиш жараёнида харидорни иложи борича товар ҳақини  олдиндан 100 фоиз тўлашга кўндиринг.

Акмалхон ОЛИМХОНОВ,

иқтисод фанлари номзоди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"