Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
575
5293
5648

-355
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
108307
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 882 987
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" “Медиапарк”: бозорга айлангандан сўнг

 

qoratosh_160Шу йилнинг бошлари эди чамамда, “Медиапарк” дўконига йўлиш тушиб қолди. Ҳам қизиқиш, ҳам томоша баҳонасида дўконни бироз айландим. Ҳайҳотдек дўконда мижозлардан кўра сотувчилар кўпроқдек таассурот уйғонганди ўшанда. Нархлар бозордагидан анча баланд эди. Маҳсулот тури кўплигига қарамай, бу ҳолат мижозларни бироз ўйлаб иш тутишга ундайдиган жиҳат эканига шубҳа йўқ эди.

Яқинда яна “Медиапарк”ка бордим ва аввалги кўринишнинг тамомила тескарисига дуч келдим. Маҳсулотлар тури янада кўпайган, нархлар ҳам одамни чўчитмайди. Мижозлар жуда кўп. Бунинг устига, савдолашиш орқали оладиган товарингизнинг баҳосини янада тушириш имконияти бор.

Жорий йилнинг ёзида “Медиапарк” маиший техника ва электроника дўконлари тармоғи фаолиятида юз берган ўзгариш ана шундай имконият яратди. Бу тармоқ шарқона бозорлар тамойилида ишлашга ўтди. Яъни энди бу ерда сифатли ва кафолатли маҳсулотларнинг кенг танлови мавжудлиги билан бир қаторда уларни савдолашиб харид қилиш ҳам мумкин.

Мутахассислар бу янгиликни “Медиапарк”нинг жуда яхши ўйланган, муваффақиятли маркетинг сиёсати сифатида баҳоламоқда.

“Халқимиз ҳар қандай нарсани савдолашиб харид қилишга ўрганиб қолган, – дейди тармоқ дўконларида ишлаётган менежерларидан бири Аброр. – Агар маҳсулотнинг аниқ белгиланган нархи бўлса ҳам одамларимиз барибир савдолашгиси келиб туради. Илгари биз харидорларга бундай имкониятни тақдим эта олмасдик. Чунки бизда нархлар қатъий белгиланган эди. Ҳозир эса йўлга қўйилган янгилик сабабли савдоларимиз ҳам анча юришиб қолди. Мижозларимиз кўпайган. Бемалол савдолашамиз, имконият даражасида нархларни тушириб бера оламиз”.

Савдода ҳар доим харидорнинг фикри тош босади. Агар у яхши деса, демак шу дўкон кўпчиликка маъқул келаётгани англашилади. Ёмон фикр билдирса, демак бундай жойдан харидор қочади, деган хулосага келиш мумкин.

Шу ўйлар билан “Медиапарк”даги харидорларнинг фикрини билишга қизиқдик. Дилором Зокирова бу ердан биратўла совутгич, газ плита ва дудбўрон сотиб олибди. У савдолашиб, жиҳозларини 20 фоиз арзонлаштириб беришганидан хурсанд бўлиб гапирди.

– Бу дўкондан олдин невараларимга наушник сотиб олгандим, – дейди Дилором опа. – Бошқа жойлардагидан анча арзон эди. Шунинг учун яна бошқа нарсалар керак бўлганда шу дўконга келдим. Савдолашдим, кўнглимга ўтирадиган нархга тўхталганимиздан кейин харид қилдим. Уларни уйимга элтиб бериш ҳам текин экан. Бунинг устига, харид учун тўловни қандай усулда амалга оширишнинг фарқи йўқ. Бизда биласиз-ку, айрим дўконларда нақдга арзонроқ, пластик карта билан тўласангиз қимматроққа тушасиз.

Ҳозир халқимиз кўпгина маиший техника жиҳозларининг кафолат муддати билан сотилишига ўрганиб қолди. Шундай бўлса-да, бу борада айрим ғирромликлар ҳам учраб туриши сир эмас. Айниқса, баъзи якка тартибдаги тадбиркорлардан харид қилинган жиҳоз бузилиб қолса, уни янгисига алмаштириш ёки тузатиб беришда келишмовчиликлар учрашига кўп гувоҳ бўламиз.

Шунинг учун мана шундай ҳолатларга учрамаслик мақсадида ўз обрўси учун курашадиган йирик дўконлардан харид қилишни маъқул кўрувчилар сафи кўпайиб боряпти. “Медиапарк” бозор тамойили асосида ишлашга ўтганидан сўнг бундайлар учун танлов имконияти янада ошди, деб бемалол айтиш мумкин.

Акбар исмли харидор ҳам шундайлардан бўлиб чиқди. У “Медиапарк”дан смартфон харид қилибди. Қуллуқ бўлсин қилиб, секин суҳбатга тортдик.

“Тўғриси, савдомиз бошқа жойлардагидан салгина қимматроққа тушди. Лекин сифат кафолати ва кафолат муддати маъқул бўлгани учун 3-4 сўм қиммат бўлса ҳам шу ердан олишга қарор қилдим. Пулини пластик карта билан тўладим. Ҳам нархини тушириш, ҳам ҳақини пластик карта билан тўлаш имконияти борлиги менга маъқул бўлди”, дейди Акбар.

“Медиапарк” фаолияти тўғрисидаги таассуротларимиз тўлиқроқ бўлиши учун тармоқнинг фейсбукдаги саҳифасига бир кўз югуртирдик. Харидорларнинг у ердаги фикр-мулоҳазалари билан танишдик.

Эътиборни тортгани “Медиапарк” маъмурияти тармоқ фаолиятидаги камчиликлар танқид қилинган фикр-мулоҳазаларни ҳам ўчириб ташламай, омма эътиборидан яширишга уринмай, аксинча уларни ҳал этиш йўлида саъй-ҳаракатлар қилаётгани бўлди. Масалан, “Медиапарк”нинг фейсбукдаги саҳифасида бир фойдаланувчи мазкур дўконлар тармоғида нархлар “Абу Сахий” ёки “Малика” бозоридаги нархлардан анча қимматлиги ҳақида изоҳ қолдирган. Аслида бу изоҳ “Медиапарк” учун антиреклама эса-да, фейсбукдаги саҳифасидан уни ўчириб ташламаганининг ўзи мақтовга сазовор.

Хуллас, “Медиапарк” фейсбукида мазкур тармоқ фаолиятини танқид қилаётганлар ҳам, мақтаётганлар ҳам етарлича эканига гувоҳ бўлдик.

Мақоламиз якунида “Медиапарк” каби йирик тармоқ обрўсига соя соладиган бир ҳолат тўғрисида ҳам сўз юритиб кетсак, назаримизда ортиқча бўлмайди. Гап мазкур тармоқ бозор тамойиллари асосида иш юритишга ўтиши муносабати билан бошлаган реклама кампанияси, тўғрироғи, бу рекламалардаги саводхонлик ҳақида бормоқда.

“Медиапарк” раҳбарияти “Савдолашинг! Энди буни имкони бор!” реклама слоганини саводли бирорта шахсга кўрсатиб олса яхши бўларди. Чунки “ни” ва “нинг” қўшимчаларининг фарқига борадиган одам у ердаги хатони дарров топиб, аслида “буни” эмас, “бунинг” (“Савдолашинг! Энди бунинг имкони бор!”) тарзида ёзилиши кераклигини дарров тушунтириб берарди.

Фикримизча, ҳар қандай йирик савдо тармоғи бундай рекламалардаги бир қарашда арзимасдек туюладиган саводсизлик унга фойда эмас, иснод ҳам келтириши мумкинлигини ўйлаб кўриши керак.

Анвар КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"