Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5978
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
91362
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 226 769
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Экспорт шартномасининг электрон нусхаси

elektron_160уни яратиш тартиб-қоидаларини билиб олиш фойдадан холи бўлмайди

Экспорт шартномаси ваколатли ташкилотларда рўйхатга қандай қўйилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан ҳамда ташқи савдо операцияларга доир мониторингни Вазирлар Маҳкамаси томонидан янада такомиллаштириш мақсадида 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб экспорт шартномасини ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказиш бекор қилинган. Шундан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ташқи иқтисодий фаолиятига тегишли шартнома маълумотларининг электрон нусхасини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритадиган бўлишди.

Шартномани ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказиш

Тадбиркорлик субъектлари шартнома маълумотларини мустақил равишда Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар фан-ахборот маркази томонидан ишлаб чиқилган электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда “E-KONTRAKT 2.1.1” дастури орқали ягона электрон тизимда бепул рўйхатдан ўтказадилар. Хўш, бу қандай амалга оширилади? 

ТИФ иштирокчиси тизимдаги барча маълумотлар катакчаларини тўлдириб чиқади, яъни шартнома ва маҳсулотнинг электрон нусхасини, қўшимча келишувлар ва маҳсулотлар, етказиб бериш шартлари, ҳисоб-китоб турини киритади ва шахсий кабинет ёрдамида ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказиш учун юборади.

Ишни бошлаш учун my.gov.uz давлат хизматларининг ягона интерактив порталига электрон рақамли имзо (ЭРИ), СМС хабарнома ёки ID.UZ тизими ва UzCard.uz хизматлари орқали рўйхатдан ўтиш керак. Бундан олдин ва ягона порталда ЭРИ орқали рўйхатдан ўтиш учун компьютернинг USB порти ёрдамида ишлайдиган ахборот ташиш воситаси – флеш-картада Давлат солиқ қўмитаси томонидан жойлаштирилган ахборот зарур бўлади. Сўнгра Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон тизимида ташқи савдо шартномаларига тааллуқли  катакчани топиш зарур.

Порталга кириш учун эса логин ва паролни киритиш даркор. Мижоз ўз шахсий кабинетига кирганидан сўнг унга юридик шахс ҳақидаги маълумотларни киритиши учун имкон берилади ва ўша юридик шахс номидан шартномага доир маълумот юборилади. Шу тариқа янги юридик шахс ҳақидаги маълумот яратилгач,  фойдаланувчи хизматлардан фойдалана бошлаши мумкин. Бу жараёнда танлаш учун “Барча ташкилотлар” → “Давлат қўмиталари” → “Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси” бўлими тугмачаси босилади. Шартноманинг электрон нусхасини жўнатиш учун эса “Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли шартнома маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига кириш” бўлими танланади. Ундан фойдаланиш учун “Хизматдан фойдаланиш” бўлимига ўтиш жоиз.

Шартноманинг электрон нусхасини яратиш дастурини ўрнатиш

Бунинг учун “E-KONTRAKT” файлидаги дастур-ўрнатувчи E-KONTRAKT.ехе дан фойдаланиш лозим. Дастур муваффақиятли ўрнатилгач, шартноманинг электрон нусхасини яратишга киришиш мумкин. Айни мақсадда дастурга кириб, асосий функциялар панелининг “Операции” бўлимидаги “Открыть рабочие базы” буйруғини бажариш шарт. Мазкур дастурни батафсил тушуниб олишга http://files.gov.uz/docs/e-kontrakt.pdf. манбаси ёрдам беради Дастур тўлиқ ишлаши учун мижоз Java Runtime Environment (7-версиясидан эски бўлмаган) дастури платформасини ўз компьютерига ўрнатиб олиши мақсадга мувофиқдир.

Ташқи савдо операцияларининг мониторинги ва юқорида тилга олинган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, шартнома маълумотларини ягона электрон ахборот тизимига киритиш йўлга қўйилган.

“E-KONTRAKT 2.1.1” дастурида тўлдирилиши керак бўлган катакчаларга шартномага доир  қуйидаги – экспорт қилувчининг номи ва реквизитлари, СТИР, чет эллик харидорнинг номи ва реквизитлари, шартнома рақами ва санаси, шартнома тури; контракт мавзуси (маҳсулот, иш, хизмат), шартноманинг умумий суммаси, шартнома валютаси, етказиб бериш усули ва муддати, ишни бажариш ва хизмат кўрсатиш усули, тўлов усули, қўшимча келишувлар, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар ҳақидаги актлар, шартномани бошқа банкка ёки хомашё биржасига бериш ҳақидаги, шартнома бўйича операциялар тугатилиши тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилади. Жами 29 та катак мавжуд бўлиб, улар тўлдирилиши мажбурий ҳисобланган, тўлдирилиши мажбурий бўлмаган ва автоматик тарзда тўлдириладиган турларга бўлинади.

Шартнома маълумотларини ягона электрон ахборот тизимига киритиш дастури бошқа маълумотларни, масалан, экспорт шартномасини бажаришга доир бошқа талабларни эътиборда тутган ҳолда,  ўз ичига олиши мумкин.

Барча маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритилганда ҳамда бу ҳужжат муваффақиятли сақланганда дастурни ишлатаётган шахсга автоматик равишда хабар берилади. Электрон ҳужжатни сақлашда хатолик ёки нотўғри тўлдириш ҳолати рўй берган бўлса, у огоҳлантирилади.

Эсда тутинг: шартномадаги барча маълумотлар киритилгандан сўнг унинг электрон нусхасини яратиб, порталга юбориш керак. Ана шундан, янаям аниқроғи, контракт рўйхатдан ўтказилганидан сўнггина тизим идентификацион рақам (ИДР) беради ва у шартномага боғлаб қўйилади. Бу рақамни шартноманинг биринчи қисмига ёзиб қўйиш керак.

Шартнома тузилгандан кейинги ўзгартиришлар қўшимча келишувлар тузиш орқали амалга оширилади. Улар ҳақидаги маълумот ҳам ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Бундай  келишувлар фақат ягона электрон ахборот тизимига киритилган шартномаларга қўшилади. Шартномага қўшимча келишувларни “Доп. Соглашения/Спецификация” бўлимидан топиш мумкин.

Шартноманинг электрон нусхасини яратиш ва талабнома ижросини назорат қилиш

Шартноманинг электрон нусхасини яратиш учун керакли шартномани танлаб олиниб, “ШАРТНОМА” номли илова ва ягона электрон ахборот тизими тугмачалари босилади. Сўнгра электрон нусха статуси кўрсатилади. Агар шартнома янги бўлса, “Новый контракт”ни босиб, уни ўзгартириш учун “Исправление контракта” танланади. Борди-ю, шартнома олдин тизимга жойлаштирилган бўлса, қайтадан ўзгартириш киритиш лозим.

Электрон нусха учун статус танлангач, шартномани сақлаб қўйиш жойи кўрсатилган ҳолда “сохранить” тугмачаси босилади. Дастур бу жойга шартноманинг электрон нусхасини автоматик равишда сақлаб қўйиши мумкин. Шундан кейин у фойдаланувчининг давлат хизматлари интерактив порталидаги шахсий кабинети орқали ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш тўрт босқичга бўлинади:

1-босқич – келишув билан танишиб чиқиш учун унинг матни келтирилади. Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи  келишув шартларига рози бўлиши керак;

2-босқич – тадбиркорлик субъекти ҳақидаги маълумотлар тўғрилигини тасдиқлаш. Фойдаланувчи юридик шахс ҳақидаги маълумотни текширган ҳолда қабул қилиши шарт;

3-босқич – маълумотларни ягона электрон ахборот тизимига киритиш. Электрон нусхани юбориш учун “Выбрать файл” функциясини босиб, файл жойини кўрсатган ҳолда уни юбориш;

4-босқич – файл муваффақиятли юборилгани ҳақидаги хабар. Фойдаланувчига электрон нусхани муваффақиятли жўнатгани  тўғрисида маълумот берилади.

Топширилган талабномани текшириш учун фойдаланувчи талабномалар рўйхатига ўтиши ёки бош саҳифадаги “Профиль” тугмачасини босиши керак. Талабномалар рўйхатида статус қаторида фойдаланувчи топширган талабнома қайси босқичда эканлигини билиш мумкин (янги, кўриб чиқилган, бекор қилинган, қолдирилган).

Шартномадаги маълумотларга ўзгартириш киритиш

Ҳужжатларнинг электрон нусхасини қабул қилиш пайтида улар порталнинг формат-логик текширувидан ўтади. Шу жараёнда хатолар ва огоҳлантиришлар кузатилиши мумкин. Хатолари бор ҳужжатлар тизимга киритилмайди. Агар фойдаланувчи шартномани нотўғри тўлдириб,  тизимга киритиб қўйган бўлса, шартномага (ИДР билан) ўзгартириш киритишга тўғри келади. Бунинг учун фойдаланувчи қуйидаги схемаларнинг биридан фойдаланиши мумкин:

1. Агар ушбу шартнома асосида биронта ҳам ҳаракат, чунончи, юклашлар (божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилмаган) ёки тўлов амалга оширилмаган (тўлов бўйича ҳужжатлар, ҳисоб бўйича маълумотлар банк ходимлари томонидан тизимга киритилмаган) бўлса, шартноманинг электрон нусхасини яна бир бор ўзгартириб, худди ўша ИДР билан шахсий кабинет ёрдамида порталга жойлаштириш мумкин. Бунда файлнинг охирги юборилган нусхаси амал қилади.

2. Агар шартнома асосида юк ортилган, яъни битта бўлса ҳам божхона юк декларацияси ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ёки шартнома асосида тўлов амалга оширилган бўлса,   фойдаланувчи зудлик билан Давлат божхона қўмитасига ёки бошқармасига ўзгартирилиши керак бўлган маълумот ва унинг сабаби кўрсатилган хат билан мурожаат қилиши лозим. Бу сўров божхона органи томонидан кўриб чиқилгач, шартномага ўзгартириш киритилиши хусусида хулоса чиқарилади. Шартномадаги маълумотларга ўзгартириш киритилишига рухсат берилса, фойдаланувчи шартнома ҳақидаги маълумотни тўғрилаб, худди ўша ИДР билан қайта юбориш ҳуқуқига эга бўлади.

Диққат! 2017 йил 1 январдан бошлаб шартномани божхона постида рўйхатдан ўтказиш бекор қилинди (Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги 1871-сонли фармонида қайд этилган хомашё маҳсулотларига татбиқ қилинмайди).

Хўжалик субъектлари электрон рақамли имзони ишлатган ҳолларда ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот электрон тизимига маълумотларни божхона органига юк декларациясини топширишидан олдин киритиши керак бўлади.

Фойдали маслаҳат! Маҳсулот, иш ва хизматларни экспорт қилувчилар уларни Интернет тармоғидаги онлайн-дўконлар орқали экспорт шартномасини тузмасдан экспорт қилишлари мумкин. Лекин бу иш уларнинг мамлакатимиз банкларидаги ҳисоб рақамларига пул келиб тушгандан ҳамда барча маълумотлар ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот электрон тизимига киритилгандан кейин жорий қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши шарт.

Интернет тармоғидаги онлайн-дўконлар орқали қиймати 1000 АҚШ долларигача бўлган маҳсулотларни ҳам божхона юк декларациясини тўлдирмасдан ва почта хизматлари қоидаларини бузмасдан экспорт қилиш мумкин.

Акмалхон ОЛИМХОНОВ,

иқтисод фанлари номзоди. 

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"