Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5989
5836
6238

-402
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
91373
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 226 780
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Валюта айирбошлаш шохобчаларидаги қулайликлар

 

shaxobcha_160Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга моликдир.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик-тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,  аҳолига ва юртимиз меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида:

– банк тизимидаги мавжуд 15 та валюта айирбошлаш шохобчасига қўшимча равишда банкнинг минтақавий ва туман филиаллари бинолари ҳамда йирик бозор ва савдо марказлари ҳудудларида фаолият кўрсатаётган мини-банкларда жами 33 та валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилди;

– жорий йилнинг 5 сентябридан буён банк валюта айирбошлаш шохобчаларида аҳолидан нақд хорижий валюталар сотиб олиниши йўлга қўйилди;

– валюта айирбошлаш шохобчалари эрталаб соат 9-00 дан кеч соат 22-00 гача, тушликсиз фаолият юритиши таъминланмоқда;

– банк томонидан мавжуд 10 та конверсион операциялар бўлимларига қўшимча равишда яна 29 та филиалда конверсион операциялар бўлимлари ташкил этилди.

Бугунги кунда:

– банк томонидан чет эл валютасини сотиб олиш мақсадида ишлатиладиган конверсион карталарни расмийлаштириш учун амалга ошириладиган тўлов  100,0 минг сўмни ташкил қилади;

– чет эл валютасини харид қилиш учун маблағ нақд, банкда сақланаётган омонатлар, конверсия қилдирувчининг пластик карточкаларидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилмоқда;

– чет эл валютасидаги картанинг камайтирилмайдиган қолдиқ депозити 100 АҚШ долларини ташкил этади. Бу маблағ карта эгасига тегишли бўлиб, у чет эл банклари томонидан картага кўрсатилган хизмат учун маблағ ечиб олиниши оқибатида карта балансининг пасайиб кетиши натижасида банк-эмитент кўриши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган ва мазкур маблағ қолдиғи карта ёпилаётган пайтда карта эгасига қайтариб берилади;

– карта балансида мавжуд бўлган маблағлардан савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида товар ва хизматлар учун нақд пулсиз тўловлар ўтказилганда ҳамда банкомат орқали нақд пул олинганда ушлаб қолинадиган банк комиссиялари миқдори 1 фоизни ташкил этади.

Яна бир қулайлик:

– банкда конверсион карталараро пул ўтказмалари хизмати жорий этилди. Эндиликда конверсион карта эгалари ўз ҳисобидан хорижий валютани қабул қилувчи чет элда бўлган тақдирда ҳам картадан картага ўтказишлари мумкин. Бунда маблағ ўтказувчи ҳам, қабул қилувчи ҳам АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” конверсион карталари эгалари бўлишлари лозим.

Айни вақтда, харид қилинадиган валюта миқдори, валюта сарфланиши режалаштирилган давлатлар ва банкоматларда ечиладиган валюта миқдорига ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да валюта айирбошлаш масалалари бўйича “Ишонч телефонлари” фаолияти йўлга қўйилган.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"