Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1200
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104189
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 639
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Ургут газламаларининг довруғи

gazlama_160Ургут бозорида бўй етган икки  қизнинг суҳбати қулоғимга чалинди:

– Сарвиноз, мана бу газламани қара, безаклари жой-жойида, гуллари жуда чиройли.

– Дидимиз бир экан... Ўтган ҳафта мен ҳам айнан шунақасидан харид қилдим. Арзон ва сифатли, яна-чи, ўзимизнинг Ургутда тайёрланаётган экан.

– Ростданми?.. Мен хориждан келтирилган, деб ўйлабман.

Қизлар гурунгига қулоқ солиб турган онахон суҳбатга аралашди:

– Ҳай, қизларим, Ургутнинг хориждан нимаси кам?.. Манави расталарда турган газламаларнинг деярли ҳаммаси ўзимизда тайёрланган. Катта набирам шунақа корхонада ишлайди. Унинг айтишича, ҳозир экспортга маҳсулот чиқаришаётган эмиш. “Экспорт нима, болам?” деб  сўрасам, нуқул кулади.

Бундай суҳбатларни Ургутда бот-бот эшитдик. Тоғликларнинг бугунги фаровон ҳаёт ҳақидаги самимий эътирофлари гувоҳи бўлдик.

Тан олиш керак, сўнгги пайтларда туман енгил саноати тараққиёти йўлида бири бирини такрорламайдиган, бири биридан қувонарли ўзгаришлар рўй бериб, шу соҳага  ихтисослашган кўплаб корхоналар ишга туширилди. Қолаверса, аҳолининг енгил саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилаяпти. Жумладан, “Нур Сам Қур” МЧЖда матога гул босиш ва газлама ишлаб чиқариш, “Ургут Евро Текс” хусусий корхонаси ва “Ургут – Шанхай” МЧЖда пайпоқ тўқиш, “Гулобод чеварлари”, “Хушнудабону”, “Шаҳризода Озодбек” МЧЖлари, “Моҳигул Ҳамиджонова” ва “Калангар тикувчи ҳамкор” хусусий корхоналари, “Аслбек Алибек” фермер хўжаликларида кийим-кечаклар ва бошқа тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш йўлга қўйилди.

“Нур Сам Қур” янги ташкил этилган корхоналардан бири. Унда 2015 йилдан эътиборан мато-газламалар қайта ишлана бошлади. Шу асно гул босиш ва безак бериш ҳам  ўзлаштирилди. Ҳозир корхонада меҳнат қилаётган 60 нафардан ортиқ ходимнинг барчаси малакали мутахассис. Цехлар замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Жамоа аҳли уларни харид қилишда ТИФ Миллий банк ажратган катта миқдордаги кредитдан фойдаланди. Аниқроғи, 3,5 миллиард сўм эвазига Ҳиндистондан зарур ускуналар келтирди. Уларнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати бугун 3 миллион погонометрга тенг. Бу ҳазилакам кўрсаткич эмас. Агар 12 ой давомида корхонада тайёрланган маҳсулотлар бир жойга жамланса, улар баланд тоғлар билан бемалол бўйлаша олади. Зеро, корхона очилган йили жами қиймати 1436,2 миллион сўмга тенг 418,1 минг погонометр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бултур май ойидан эътиборан улар экспорт қилина бошланди.

“Ургут – Шанхай” масъулияти чекланган жамияти базаси негизида барпо этилган “Алфа Макс Алянс” қўшма корхонаси иш бошлаганига эндигина тўрт йил бўлаяпти. У ярим гектарлик  майдонни эгаллаган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати қисқа муддатда 1,2 миллион жуфт пайпоқ-чулкини ташкил этди. Иш ўринлари 24 тага етди. 2015 йили корхонада 967 минг жуфт ёки 742,2 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланди. Ўтган йили эса истеъмолчиларга бир миллион жуфт пайпоқ етказиб берилди, бир қисми экспортга  чиқарилди.

“Ургут Кўркам Текстил” қўшма корхонаси фаолияти ҳақида ҳам илиқ фикрлар айтиш мумкин. У икки йил олдин Хитой компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилганди. Фаолияти газлама ва матоларга безак бериш ва гул босишга йўналтирилган. Асосий иншоотлари эски чорвачилик фермаси ўрнида қад ростлаган. Цехларга четдан олиб келинган замонавий дастгоҳ-ускуналар ўрнатилган. Корхона 2017 йилдан ўз маҳсулотларини  чет эллик харидорларига  жўнатишга киришди.

Пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ис–Нур–Қутлан” қўшма корхонаси ҳам “Ургут Кўркам Текстил”нинг тенгдоши. У “саноат зона”сида 80 сотих ерда қурилган. Йилига 20 миллион жуфт пайпоқ тайёрлаш қувватига эга. Корхона аҳли жорий йилда 1,7  миллион долларлик маҳсулотни экспортга чиқаришни мўлжалламоқда.

Сирасини айтганда, дадил саъй-ҳаракатлар туфайли Ургут енгил саноатда етакчи ўринга кўтарилди. Бугун янги очилган ва очилаётган корхоналарда гул босилаётган, безак берилаётган газламаларда акс этган гўзаллик одамларни ўзига маҳлиё этмоқда. Дўконлар пештахталарида товланиб турган ранго-ранг газламаларни харидорлар катта қониқиш билан харид қилишмоқда.

Абдурасул САТТОРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"