Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4761
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102322
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 772
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Валюта битимлари: хавотирга асос йўқ

valyuta_160_1Марказий банк мамлакатимиз ҳудудида чет эл валютасига товар (иш, хизмат)ларни сотиш амалиёти доирасида илгари амалга оширилган операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга тааллуқли вазиятга тушунтириш берди. Президентнинг 2017 йилнинг 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланди, бундан халқаро амалиётга мувофиқ халқаро тўлов карталари воситасида тўловни амалга ошириш мустасно.

Юридик шахслар томонидан 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар товар (иш, хизмат)лар чет эл валютасига сотилган ва мижозлар томонидан олинган товар (иш, хизмат)лар ушбу санадан кейин қайтарилган ҳолатларда мижозлар ўз танловига кўра миллий ёки чет эл валютасида маблағлар қопланиши ҳуқуқига эга.

Юридик шахслар товар (иш, хизмат)ларни сотишдан 5 сентябрга қадар чет эл валютасида даромад олган тақдирда тижорат банклари юридик шахслар ўртасида илгари  тузилган шартномалар асосида ҳисобварақларга пул маблағларини тушириш ва ўтказишни амалга оширади.

Масалан, агентлар ва субагентлар ўртасида авиачипталарни чет эл валютасига сотиш бўйича шартномалар.

Товар (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган валюта тушуми тушган давридан қатъи назар 5 сентябрдан кейин мажбурий сотилмайди.

Юридик шахслар ўз валюта даромадларини (экспорт тушумини) ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш ва жорий халқаро тўловлар учун ҳеч қандай тўсиқларсиз улардан фойдаланиши, шунингдек, зарур ҳолатларда валюта бозорида ўзи хоҳлаган ҳажмда сотиши мумкин.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"