Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4108
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
107097
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 547
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Чивинлардан қандай ҳимояланиш мумкин

chivin_160Артикада ҳам бор

Юртимизда оммавий пахта йиғим-теримига киришиш арафасида турибмиз. Пахта майдонларида теримчиларни машаққатли меҳнат ва ўзига хос дала шароити билан бирга чивинлар ҳам қарши олади, десак муболаға бўлмайди. Чунки бу қонхўр жонзотлар шаҳар ва қишлоқларда ҳам, дала-дашту табиат қўйнида ҳам бирдек ҳозиру нозир. Кичик, аммо кишининг жонига тегиб кетадиган бу ҳашаротлар ухлашга қўймайди, чаққанда турли хавфли инфекцияларни юқтириши мумкин. Шунинг учун бу ёқимсиз ҳашаротдан ҳимояланиш йўллари ҳақида билиб қўйсак, фойдадан холи бўлмайди.

Чивин ёки искабтовар ер шари бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, Антарктидадан бошқа барча қитъаларда яшайди. Иссиқ ва нам минтақаларда у йил бўйи фаол бўлади, мўътадил иқлимли ҳудудларда эса улар совуқ мавсумда қиш уйқусига кетади. Чивин ҳатто Арктикада ҳам учрайди ва бор-йўғи бир неча ҳафта давомида фаол бўлади. Шунга қарамай, бу вақт оралиғида чивин мисли кўрилмаган даражада кўпаяди. Мўътадил иқлимли кенгликларда яшайдиган чивинларнинг тухуми иссиқ минтақалардаги қондошлариникига нисбатан совуққа анча чидамлидир.

Чивин безгакнинг ҳар хил хавфли турларини тарқатувчи ҳашарот ҳисобланади. Дунёда безгакдан ҳар йили тахминан 2 миллион киши нобуд бўлади. Бундан ташқари, унинг чақиши оқибатида қичима ва аллергик реакциялар келиб чиқади.

Кўпчилик билмаса керак – чивиннинг фақат урғочиси чақади. Қон сўришни бошлашидан олдин чивин ўз қурбонининг терисига таркибида антикоагулянт (қон қуюлишининг олдини оладиган модда) бўлган сўлак юборади. Айнан шу сўлак чақилган жойда қичишиш, қизариш, шиш, айрим ҳолларда эса аллергик реакциялар пайдо қилади. Турли инфекциялар ҳам шу сўлак орқали юқади.

Чивинни қувамиз

Ёпиқ объектларда бу балодан қутулиш учун яшаётган жойимизнинг барча деразаларига чивиндан ҳимояловчи тўрлар ўрнатиш керак. Уй (шийпон, чодир)нинг дераза ва тирқишларини ёпишнинг имкони бўлмаса, замонавий усуллардан фойдаланишга тўғри келади.

Инсектицид лампа унча қиммат бўлмаган электр мослама бўлиб, у чивиндан ҳимояланиш лозим бўлган жойга қўйилади. Бу жиҳоз ўлдираётган чивинларнинг тинимсиз визиллашлари айримларнинг ғашига тегиши мумкин. Аммо чивин чақишидан қийналгандан кўра бу визиллашларга чидаган маъқул. Инсектицид лампа чивинга қарши жуда самарали қурол ҳисобланади.

Электрофумигатор кўпчиликка таниш электр мослама. Бу кичик мосламага махсус пластина жойланиб, розеткага тиқиб қўйилади. Пластинадан тарқаладиган ҳид чивинни ўлдиради. Шунингдек, электрофумигаторнинг флаконга қуйилган махсус модда жойланадиган тури ҳам бор. Битта флакон ярим-бир ойга етса, пластинани ҳар куни кечқурун алмаштириб туришга тўғри келади. Электрофумигатордан фойдаланганда уй  деразалари очиқ туриши керак.

Бугунги кунда айнан чивинни ҳайдашга хизмат қиладиган замонавий ультратовушли мосламалар ҳам мавжуд. Ҳозирча улар унчалик кенг тарқалгани йўқ. Аммо ундан фойдаланиш тез орада чивиндан ҳимояланишнинг энг оммабоп усулига айланиши мумкин.

Дашту далаларда

Экин-тикин мавсуми бошланиши билан деҳқонларимиз даладан бери келмайди. Терим мавсумида далада одам гавжум бўлиши чивинларга ҳақиқий базми жамшид учун қулай шароит яратади. Табиат қўйнида дам олиш ҳам тобора оммавийлашиб бормоқда. Дарё ва кўллар соҳилидаги сон-саноқсиз қармоқлар эса балиқ ови ишқибозлари кўпайгандан кўпайиб бораётганидан дарак бериб туради.

Бу жойларда ҳам кўпчиликнинг бошига чивиндан сақланиш ташвиши тушади. Агар шийпонда ёки дала ҳовлида бўлсангиз, чивиндан қутулиш учун уй шароитида қўлланилган усуллардан фойдаланиш мумкин. Аммо электр энергияси етиб бормаган жойда бўлсангиз, бундай усуллардан фойдаланиш имконияти жуда пасайиб кетади. Мана шундай шароитда чивинни ҳайдаш учун махсус спрейлар ва кремлардан фойдаланилади.

Дала шароитида чивин билан курашишда қўлланиладиган барча спрей ва кремларнинг асосий элементи ДЭТА ёки диэтилтолуамиддир. Бу кимёвий модда 1946 йилда АҚШ армияси томонидан ҳашаротлар жуда кўп минтақаларда шахсий таркибни ҳимоялаш мақсадида ишлаб чиқилган. 1957 йилдан эса у оддий аҳоли вакиллари томонидан ҳам кенг қўлланила бошланди. ДЭТА қон сўрувчи барча ҳашаротлар, жумладан, майда чивин, кана кабиларга қарши ҳам самарали восита ҳисобланади.

Чивинни ҳайдайдиган яна бир элемент аллетриндир. Бу препарат чивинларда гиперфаоллик чақиради, ҳаракат координациясини бузади, фалаж қилади ва охир-оқибат уларни ўлдиради. Электрофумигаторларга жойланадиган пластина ва флаконлардаги моддалар асосини ҳам аллетрин ташкил этади.

Кремдан фойдаланган маъқулми ёки спрейдан, деган савол туғилиши табиий. Амалиётда маълум бўлишича, терига суртилган крем узоқроқ сақланиб туради, демак, кўпроқ вақт мобайнида ҳимоя қилади. Аммо кремни бутун кийимга суртиб чиқишнинг имкони йўқ. Агар юпқароқ кийинган бўлсангиз, чивин кийимнинг устидан ҳам чақаверади. Шунинг учун баъзи ўринларда спрейларнинг афзаллик жиҳатлари бор.

Табиат қўйнида ёки далада бўлсангиз, чивинни қувадиган турли кимёвий воситаларингиз ва электр мосламаларингиз бўлмаса, энг яхши ҳимоячи ўзимиз биладиган пашшахона. Балиқчилар ёки табиат ошуфталари орасида махсус тикилган пашшахоналардан фойдаланадиганлари кўп. Шунингдек, пашшахонани қўлбола қилиб тайёрлаш ҳам унча кўп харажат талаб қилмайди.

Халқнинг билгани билган

Ҳамма ҳид чивинларни ўзига жалб этади. Атир ҳиди, тер ҳиди, тана ҳарорати, организм ишлаб чиқарадиган сут кислотаси ҳиди – буларнинг барча-барчаси чивин чақиради. Экспертлар чивин кўпаядиган мавсумда банан ва таркибида калий мўл бўлган бошқа маҳсулотлар истеъмолидан тийилишни маслаҳат беради.

Чивин чақмаслиги учун турли-туман ҳид таратувчи косметикадан фойдаланишдан тийилинг. Тана эса имкон қадар қуруқ бўлгани маъқул. Ёрқин кийим кийинг. Чунки тўқ рангли кийимлар чивинни ўзига жалб этади. Имкон қадар енги узун ва танага ёпишиб турмайдиган кийим кийиш керак. Акс ҳолда чивиннинг ништари кийимингизни осонгина тешиб ўтади.

Хўжалик совуни чивиндан ҳимояланишнинг энг оддий воситаларидан бири. Уни қирғичдан ўтказиб, бир пиёла иссиқ сувда эритиб, баданга суртилса, чивинни қочиради. Нашатир спирти, кўпчиликка таниш бўлган “Звёздочка” бальзами, сирка ҳам чивин заҳридан қутулишингизга ёрдам беради.

Ваниль ҳиди чивинни ҳайдайди, деган фикрлар мавжуд. Ваниль экстракти ёки ваниль ҳидли атирни тананинг очиқ қисмига суртиш ёки сепиш керак. Бир нарса аниқ – чивин ваниль ҳидини ўлгудек ёмон кўради.

Саримсоқпиёзнинг ўзига хос ҳиди бор. Тўғри, чивинни ҳайдашда ундан фойдаланиш кимларгадир бироз ноқулайлик туғдириши мумкин. Лекин бошқа илож қолмаганда у чивиндан ҳимояловчи ва топиш осон бўлган энг яхши воситадир. Айниқса, дала шароитида ёки балиқ овида саримсоқпиёз жуда қўл келади. Уни қирғичдан чиқариб ёки бирор нарса билан майдалаб, озгина сув аралаштириб, тананинг очиқ жойларига суртиш керак. Икки бўлак саримсоқ еб олиш ҳам зарар қилмайди. Биринчидан, соғлиққа фойда. Иккинчидан, танангиз чивинни чўчитадиган ўзига хос ҳидга эга бўлади.

Кайфиятни кўтарадиган, хотиржам қиладиган ажойиб ҳидга эга эфир мойидан фойдаланиш чивиндан сақланишнинг энг ёқимли усулидир. Хушбўй ҳидли эфир мойи озгина ароқ ёки дистилланган сувга аралаштирилиб, бутун тана ва кийимларга сепиб чиқилса, чивин яқинингизга йўламайди. Шунингдек, бир неча томчи эфир мойини танага суртиб қўйса ҳам бўлади.

Чивинни ҳайдашда лаванда, ялпиз, эквалипт, чой дарахти, кедр мойлари, шувоқ, долчин (корица) кабилардан фойдаланиш мумкин. Агар қўл остингизда бу мойлар бўлмаса, мазкур ўсимликларни қайнатиб, озгина тиндириб, сўнг қайнатмани тана ва кийимларга сепса ҳам бўлади. Бундан ташқари, ўзидан кучли ҳид таратадиган гулларни қўллаш фойда беради.

Ўзбекистон шароитида ялпиз деярли барча жойларда ўсади. Шундай экан, биз учун энг қулайи ялпиздан, шунингдек, ҳар бир ҳовлида ўсадиган райҳондан фойдаланишдир. Ҳар қандай тутун ҳам чивинни ҳайдашини унутманг!

Қичишини йўқотамиз

Чивин чаққанда пайдо бўладиган қичишишни йўқотиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтмасак бўлмас. Аввало, чивин чаққан жойни қаттиқ тирнаб қашламанг. Тирналган жой баттар қичишади, шунингдек, бу жойга инфекция тушиши мумкин.

Чивин чаққанда қичишишнинг олдини олиш ва чақилган жойни зарарсизлантиришда сирка ёрдам беради. Мато, дока ёки пахта бўлаги узум ёки олма сиркасига намланиб, зарарланган жойларга суртилади. Лекин зарарланган жойни қашиманг.

Салицил кислотанинг кучсиз спиртли аралашмаси жуда фойдалидир. У чивин чаққан жойни зарарсизлантиради, қичишиш, қизариш ва шишни йўқотади. Бу аралашмани сирка каби қўллаш керак.

Қичишишга қарши ҳар хил мазлар, истеъмол содасидан тайёрланган паста, чой дарахти мойи, ҳатто тиш пастаси ҳам чивин чаққанда жуда қўл келади. Улар тананинг зарарланган қисмига суртилади.

Агар чивин жуда кўп чаққан бўлса, дорихонадан ибупрофен ёки бошқа антигистамен препарат олиб ичиш фойда беради. Улар ғашга тегадиган қичишишларни қолдиради.

Анвар КАРИМОВ тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"