Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5138
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102699
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 149
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Инновацион қулайлик: мустақил равишда uzcard смс-хабарномадан узилиш

uzcard_160_1Ягона Умумреспублика Процессинг маркази абонентлар учун ўз истаги билан СМС-хабарнома хизматини ўчириш имкониятини тақдим қилди.

Uzcard мутахассисларининг кузатув натижаларига кўра, баъзи ҳолларда маълум бир уяли алоқа хизмати абоненти номаълум карта орқали амалга оширилган операциялар тўғрисида СМС-хабарнома олади. Бундай ҳолатлар СМС-хабарнома хизматини ёқиш вақтида бошқа рақам орқали тизимдан рўйхатда ўтганида ёки абонент янги телефон рақамини ёқтирганида аввалги абонент пластик картаси рақамига боғланиши кузатилади.

Айнан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Марказ томонидан мустақил равишда СМС-хабарномадан узилиш усуллари таклиф қилинмоқда:

•            СМС-хабарномадан узилиш учун қуйидаги қисқа рақамларга телефон рақамидан СМС-хабар юбориш зарур:

“Оператор”
Қисқартирилган сервис рақами
“Beeline
45896
“UMS
39391
“Ucell
39391
“Uzmobile GSM
39391
“Uzmobile CDMA
39390
“PerfectumMobile
39390

• Барча карталардан ўз телефон рақамини узиш учун уяли алоқа компанияси абоненти STOP1 сўзини териши лозим;

• Бир дона картани узиш учун эса STOP_NNNN ёки 1_NNNN ( _ оралиқ, N-картанинг охирги тўртта рақами) буйруғини бериш керак.

Узилиш талаби билан юборилган СМС кўринишидаги тегишли сўровнома қабул қилинади, сўнг хусусий программа комплекси воситасида ушбу сўровнома ишланади. Бекор қилинган рақамдан узилгандан кейин (Сервис ўчирилиши), жавобан абонентга UZCARD номидан (GSM тармоғи абонентлари учун) ёки 39391рақамидан (CDMA тармоғи абобнентлари учун) қуйидаги матн кўринишида хабар келади:

Vi uspeshno otpisali kartu **** ot sms-informirovaniya Uzcard

СМС-хабарнома хизматини ўчириш вақтида электрон тижорат хизматларини амалга ошириб бўлмайди.

Ягона Умумреспублика Процессинг маркази.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"