Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5074
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126142
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 592
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Лекин улар қандай ишлаяпти

 

bankomat_160_1Кейинги пайтларда пойтахтимизнинг бозорларида, айрим банкларда банкоматлар ишлаётгани, бундан аҳоли хурсандлигини эшитган эдим. Лекин шу вақтгача уларга ишим тушмаганди. 6 сентябрь куни тушликка кетаётиб, йўлимизда жойлашган “Ипотекабанк” АТБнинг Шайхонтоҳур бўлими кассасидаги банкомат олдида уч-тўрт одам турганини кўриб қолдим. Сўрасам, банкоматдан пул ечиб олмоқчи эканликларини айтишди. Тўғриси, шу пайтгача банкоматнинг қандай ишлашини кўрмаган эдим. Шу бос қизиқиб, 100 минг сўм пулимни нақдлаштирмоқми бўлдим. Аммо банкомат ишламаётган экан. Ўша ерда турган банк ходимидан бунинг сабабини сўраган эдим:

– Пули тугаб қолибди, ҳозир яна пул солишади, – деди у.

Ишхонамга яқин бўлгани учун орадан тўрт соатлар ўтгач яна банкомат ёнидан ўтишимга тўғри келди.  Бориб қарасам, ҳали ҳам ишламаяпти. Шу атрофда турган банк ходимидан нега ҳали ҳам ишламаётганини суриштирдим. У бунинг сабабини билмаслигини, бориб пластик  бўлимга учрашишимни айтди.

Пластик бўлимдагилар эса ҳозир пул юклашларини ваъда беришди. Атайин, ярим саотдан кўпроқ вақт банкомат олдида кутиб турдим. Лекин ҳеч ким банкоматга пул юкламади, банкомат ишламади.

Ишхонага келиб, сабабини билиш мақсадида банк раҳбарларига қўнғироқ қилдим. Телефон гўшагини кўтарган қиз раҳбарлар йўқлигини, уларни улаб бера олмаслигини айтди. Орадан бироз вақт ўтгач яна қўнғироқ қилдим. Лекин яна бояги жавобни эшитдим. Кейин банкнинг республика бошқарувига қўнғироқ қилиб, пластик карточкалар бўйича  масъул ходим билан гаплашдим. Вазиятни тушунтирдим. У киши менга тезда масалани ўрганиб, хабар беришини айтди. Орадан кўп ўтмай, ростдан ҳам, у қўнғироқ қилиб, банкомат ишлаётганини, бориб пулимни нақдлаштиришим мумкинлигини айтди.

Албатта, бу воқеага эътибор бермай кетаверсам бўларди, нақд пулга муҳтожлигим ҳам йўқ эди. Аммо банк ходимларининг ишига эътиборсизлигини кўриб шу ишнинг охирига етишга қарор қилдим. Ишончим комилки, ўша куни телефон орқали бир неча одамни безовта қилмаганимда банкомат ишламас эди.

Ишхонага келиб бўлган воқеани ҳамкасбларимга айтсам, улар кулишди. Шуни ҳам билмайсанми, банк кечгача, дейлик 30 миллион сўмни банкоматга юклаши керак бўлса, улар 5 миллион сўм юклайди-да, кейин ҳеч нарса бўлмагандай, индамай ўтираверади. Кечқурун эса  қолган пулларни бировларга фоиз ҳисобига нақдлаштириб беради, дейишди.

Мен юқоридаги банкда ҳам шундай ҳолат юз берган, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо, банкоматга вақтида пул қўймаслик, ростдан ҳам шундаймикан, деган фикрга келтиради, одамни.

Шу ўринда бир нечта ҳақли саволлар туғилади. Хўш, нима учун тўрт-беш соат банкоматга пул юклаш кераклигини ҳеч ким ўйламади? Нима учун бу ишга масъул одамлар ўз вазифаларини бажаришмаяпти? Нима, банкомат рисоладагидек ишлаб туриши учун, албатта, қўнғироқбозлик, асаббузарлик қилиш керакми?

Юқоридаги воқеада бир неча марта қўнғироқлардан сўнггина банкирлар ҳаракатга келишди. Бу пайтда эса неча киши банкка келиб кетди, вақтини йўқотди. Кўпчилиги, телевизорда, газеталарда ислоҳот, ислоҳот дейди, бу гаплар фақат қоғозда экан-да, қани банкоматнинг ишлаётгани, дейишганини ўзим эшитдим. Бу нимани англатади? Одамларнинг ислоҳотларга ишончсизлигини. Хўш, бу ишончсизликни ким уйғотаяпти? Ўзининг ишига масъулият билан қарамаётган одамлар. Энг ёмони шу.

Бекқул ЭГАМҚУЛОВ,

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"