Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1199
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104188
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 638
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Банкоматлар: қулай ва тезкор

bankomat_160Сўнгги ойларда Ўзбекистон банк-молия тизими жуда катта янгиланишларни бошдан кечирмоқда. Куни кеча юртимизда валютанинг эркин конвертацияси йўлга қўйилган бўлса, бундан сал аввалроқ, аниқроғи, август ойининг ўрталарида нақд пул олиш имкониятини берувчи банкоматлар ўрнатила бошланганди. Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрининг деярли барча йирик бозорларида банкоматлар ишлаб турибди. Айрим банклар ҳам ўз филиаллари жойлашган биноларда банкоматлар ўрнатгани гувоҳи бўляпмиз.

Банкоматларга 1000, 5000, 10000 сўмлик купюралар жойлаштирилган. Пластик картадан нақд пул ечиб олиш жараёни эса тахминан 1,5-2 дақиқага чўзиляпти, холос.  Ҳозирча банкоматлар орқали бир кунда битта пластик картадан жами 100 минг сўмгача нақд пулни ечиб олиш имконияти мавжуд. Асосийси, банк хизмати учун пластик карта эгасидан комиссия тўловлари ундирилмайди. Банкоматлар Uzcard тизимига уланган исталган банк пластик картасини қабул қилади.

Банкоматлар ўрнатилаётганда кўпчилик улардан нақд пул олиш учун турнақатор навбатлар юзага келиши, чунки аҳолининг нақд пулга эҳтиёжи катталигини башорат қилганди. Дастлабки кузатувлар бу каби тахминлар қисман тўғрилигини кўрсатди. Банкоматлар олдида телевидениеда кўрсатилаётганидек бир-иккита одам эмас, сал кўпроқ бўлишига қарамай, тахмин қилинган катта ажиотаж йўқ.

“Бунинг ҳам ўзига яраша изоҳи бор, – дейди Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки бошқарма бошлиғи Бунёд Эсонбоев. – Хабарингиз бор, бу йил жуда кўп савдо нуқталарига тўлов терминаллари берилди. Бунинг натижасида кўпчилик учун нақд пул кўтариб юргандан кўра пластик картани ишлатиш маъқулроқ бўлиб қолди. Агар нақд пул керак бўлса, банкоматлардан олиш имконияти яратилди. Буни ҳамма кўриб турибди. Демоқчиманки, одамларда бу масалада ишонч ҳисси ошди”.

Айтиш жоизки, Миллий банк эндигина банкоматларни ўрната бошлаганида дастлаб битта пластик картадан 50 минг сўмгача нақд пул ечиб олиш мумкин эди. Аммо бу ҳолат узоққа чўзилмади ва 100 минг сўмгача нақд пул олиш имконияти яратилди. Кунига ҳар бир банкоматга ўртача 30 миллион сўм нақд пул жойлаштирилмоқда.

Миллий банкнинг ҳар бир банкоматига ходим бириктирилган. У аппаратнинг узлуксиз ишлашини назорат қилиш билан бирга, зарур вақтда бу қурилмада ишлаш кўникмасига эга бўлмаган пластик карточка эгаларига амалий кўмак ҳам кўрсатади. Қолаверса, мазкур ходим банкомат ишини бузиши мумкин бўлган ҳолатлар (унга яроқсиз ёки шикаст етган пластик карталар тиқиш, нақд пул олиш амалиётини билмаслик оқибатида банкоматнинг ҳар хил тугмаларини заруратсиз босиб ташлаш, карта тиқилиб қолиши ва ҳк.)нинг олдини олиш, мулкни асрашга масъулдир. Бундан ташқари, банкоматларда банкнинг ишонч телефонларигача ёзиб қўйилган. Хуллас, мижозларга ҳар қандай саволларига жавоб топиш имконияти яратилган.

– Шу кунларда маълум бўляптики, баъзи банкоматларимизда кун охирига бориб 500 минг, бир миллион, баъзан 5 миллион сўмгача нақд пул сақланиб қоляпти, – деди Миллий банк вакили. – Бунинг сабаби, биринчидан, банкоматларга ўз вақтида пул қўйиб борилмоқда, иккинчидан, ҳозирча бу банкоматларимиз бозорларда иш тугагунча хизмат кўрсатади.

Б.Эсонбоевнинг билдиришича, айнан Миллий банк томонидан Тошкентда учта банкомат ўрнатилган. Йил охиригача яна 55 та шундай қурилма сотиб олиниши режалаштирилган. Бунинг учун банкомат етказиб берувчи бир қанча хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар, музокаралар ўтказилди. Ҳозирда мақбул таъминотчини танлаш жараёни бораётир.

Янги банкоматларни сайёҳлар кўп бўладиган объектларда, одам гавжум нуқталарда, меҳмонхона ва аэропортларда ўрнатиш мўлжалланган.

Банкоматлардан нақд пул олишга айни пайтда амал қилаётган чеклов қачон бекор бўлиши ёки олинадиган сумма миқдори қачон оширилиши масалалари кўпчиликни қизиқтириши табиий. Миллий банк вакилининг таъкидлашича, банкоматлар сони ошиб бориши билан бу масала ўз-ўзидан ҳал бўлади. Зеро, банкоматлар сони ошиши мазкур хизмат орқали таклиф этилаётган нақд пул миқдори ҳам ошишини англатади. Шундай экан, нақд пул муомаласи билан боғлиқ қулай вазият яратилгандан сўнг чеклов масаласининг долзарблиги йўқолади.

Ҳозирги кунда банкоматлар, асосан, Тошкент шаҳрида ўрнатилмоқда. Шунинг учун вилоятларда улар қачон пайдо бўлади, деган саволнинг жавоби кўпчиликни қизиқтириши табиий.

– “Миллий банк йил охиригача харид қиладиган 55 та банкоматнинг муайян қисми вилоятларда ҳам ўрнатилади, – дейди Б.Эсонбоев. – Бора-бора ҳудудларга ўрнатиладиган банкоматлар сони кўпайиб боради. Чунки бошқа банклар ҳам ҳозир турли миқдорда банкоматлар харид қилмоқда ва уларнинг ҳам вилоятларда банкоматлар ўрнатиш режалари бор.

Анвар КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"