Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3171
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136131
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 581
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Хусусий шифохона имкониятлари

 

chastniy_160Мамлакатимизда тиббиётни ислоҳ қилиш борасида Мустақилликнинг илк  йилларида бошланган хайрли ишлар изчил давом этмоқда. Жумладан, аралаш молиялаштириш усули – пулли ва бепул хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Кексалар, ҳомиладор аёллар, болалар, ногиронлар ва айрим тоифадаги беморларга муайян имтиёзлар берилди. Янги-янги шифохоналар, хусусий даволаш муассасалари барпо этилиши аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш имкониятларини оширди. Айни кезларда фақат шаҳарлардагина эмас, қишлоқларда ҳам бундай масканлар кўпаймоқда. Улардан бири тиббиёт фанлари доктори, профессор Неъматилла Аралов Самарқанд шаҳрида ташкил этган “Доктор Аралов медикал” масъулияти чекланган жамияти қошидаги хусусий клиникадир.

Шаҳар марказида, тўрт қаватли замонавий бинода жойлашган бу шохобчада беморлар учун барча шароитлар яратилган. Ташхис қўйиш, муолажа ишлари энг сўнгги русумдаги тиббиёт ускуналари ёрдамида амалга оширилади. Муолажа хоналари рисоладагидек жиҳозланган. Юмшоқ ва қаттиқ ўриндиқлар, иситиш ва салқинлаштириш қурилмалари, бошқа зарур инвентарлар етарли. Шифокорларнинг барчаси катта тажрибага  ва бой малакага эга.

– Эзгу ниятимиз аҳоли саломатлигини араб-авайлашдир, – дейди Неъматилла Аралов. – Биз хусусий тиббиёт муассасасини асосан ўз маблағимиз ҳисобига барпо этган  ва жиҳозлаган эдик. Бугун қўли енгил ва хушмуомала шифокорларимизнинг жонкуярликлари туфайли саломатлигини тиклаётган беморларга қараб, кўнглимиз тоғдек кўтарилади. Эришаётган ютуқларимизда жамоамизда ишлаётган жами 30 нафар врач, ҳамшира ва санитария посбонлари ҳамда 3 нафар техник ходимнинг ҳиссалари катта.

Шифохонадан ҳамроҳлари қуршовида хушнуд кайфиятда чиқаётган йигит эътиборимизни тортади.

– Бу киши Иззатулла Марқаев, нурободлик, – дея таништирди уни бизга невропотолог-врач Тўйбек Маннонов. – Шифохонага келганида қон босими анча баланд эди, муолажалардан сўнг ўзини яхши ҳис этаяпти.

Бу гапни бемор ним табассум ила тасдиқлади.

– Шифокорлар ниҳоятда эътиборли, шароитлар кўнгилдагидек экан, – дея  қўшимча  қилди сўнгра. – Айниқса, озодалик, саранжом-саришталикка гап йўқ. Ҳамшираларнинг муомаласи, малакаси юқори даражада эканлиги мени жуда  қувонтирди.

 

Абдурасул САТТОРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"