Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5049
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102610
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 060
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Жаримага тортилган пиёда

 

jarima_160– Автомобилимнинг давлат рақам белгисини йўқотиб қўйдим. Янгисини олиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

З. Султонов.  

Сирдарё вилояти.

 

– Йўқолган давлат белгиларини олиш учун турар жойингиз бўйича ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимларига мурожаат қилишингиз керак. У ерда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ва жарима тўлаганингиздан кейин янги давлат рақам белгилари берилади.

***

 

– ЙПХ инспектори қоидани бузган пиёдани тўхтатиб жаримага тортаётганига гувоҳ бўлдим. Бу қонунийми? Умуман, пиёдаларни жаримага тортиш амалиёти қачондан бошланган?

Ш. Боймирзаев.  

Сурхондарё вилояти.

– Бу ҳолатда инспекторнинг ҳаракати қонуний. Зеро, пиёда йўлни фақатгина махсус белгиланган жойлардангина кесиб ўтиши мумкин. Жарима масаласига келсак, “Йўл ҳаракати қоидалари” тасдиқланган вақтдан бери бошқа қоидабузарликлар қатори пиёдаларга ҳам жарима қўллаш йўлга қўйилган. Шунингдек, Йўл ҳаракати қоидаларининг 19-бандида пиёдаларга йўлда юрганда, пиёдалар учун ажратилган жойлардан ўтаётганда хаёлни чалғитувчи нарсалардан, жумладан, телефон, планшетлардан фойдаланиш, видео кўриш, газета, журнал ва китоб ўқиш ман этилади. Ушбу турдаги қоидабузарлик учун ЎР МЖТКнинг 138-моддаси 1-қисмига асосан чора кўрилади ва энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

 

***

 

– Мен Жиззахда туғилиб ўсганман. Ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам ўша ердан олганман. Ҳозирда Хоразмда яшайман. Яқинда ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйдим, унинг дубликатини олиш учун Жиззазга боришим шартми?

С. Халилов.  

Хоразм вилояти.

– Йўқолиб қолган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризаси, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси, тиббий маълумотнома, зарур ҳолларда, ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги ўқув юртининг гувоҳномаси ёки ИИВ, ИИБ ЙҲХ бошқармаси РИБ (ТРИБ)ларнинг тасдиқномаси асосида берилади. Сиз йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномангизни тиклаш учун Жиззахга боришингиз шарт эмас. Бунинг учун ўзингиз ҳозирда яшаб турган ҳудуддаги ЙҲХБга ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Шунда ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ходимлари сиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олган Жиззах вилоятига расмий сўров хати жўнатишади. Ижобий жавоб олинган ҳолда сиз қайта имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга бўласиз. Имтиҳон топшириш учун эса соғлиғингиз ҳақидаги тиббий маълумотнома бўлиши шарт.

 

***

– Транспорт воситасини ишончномасиз бошқарган шахсга нисбатан қандай маъмурий жавобгарлик кўрилади?

А. Салимов.

Тошкент шаҳри.

– Транспорт воситасини ишончномасиз бошқарган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади ҳамда транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилади. Қоидабузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 135-моддасига асосан маъмурий чора кўрилади, яъни республикамизда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида жарима солинади.

Ишончнома умуман бўлмаган ҳолатларда эса ҳайдовчига ва автомобиль эгаси энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жаримага тортилади.

 

***

 

– Отам вафот этганига бир неча йил бўлди. Машинамиз отамнинг номида эди ва таъмирталаб ҳолатда. Уни қандай қилиб ўз номимга ўтказишим мумкин? 

Қ. Алимардонов.

Фарғона шаҳри.

– Бундай ҳолларда, аввало, автомобилни таъмирлаб, сўнгра ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига мурожаат қилиш керак. У ерда транспорт воситасининг агрегат рақамлари қайд этиш гувоҳномаси билан солиштирилиб, тегишли текширувлардан ўтказилади ва камчиликлар бўлмаса, қайд этиш гувоҳномасига муҳр босилади. Шундан сўнг отангизнинг вафот этганлигини тасдиқловчи ўлимни қайд этиш гувоҳномаси билан давлат нотариал идораларига мурожаат қиласиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ 

матбуот хизмати билан ҳамкорликда 

Ирода АЗИМОВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"