Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3265
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
111473
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 073 923
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Энергия соҳасида янги лойиҳа

 

quyosh_batar_160Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан Глобал экологик фонди гранти асосида амалга ошириладиган “Ўзбекистонда энергия самарадорлиги юқори бўлган қишлоқ турар-жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” янги лойиҳаси расмий ишга туширилди. Лойиҳани турмушга татбиқ этишда тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари, илмий ва таълим муассасалари, тижорат банклари, лойиҳалаш,  қурилиш ва қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, нодавлат ташкилотлар ва бирлашмалар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этиши белгиланган.

Шунингдек, унда Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Хоразм, Бухоро ва Жиззах вилоятларидаги қишлоқ фуқаролар йиғинлари аҳолиси қатнашиши кўзда тутилган.

Лойиҳани 2017- 2022 йилларда амалга ошириш режалаштирилиб, Глобал экологик фонд ва БМТТД томонидан 6,3 миллион АҚШ доллари миқдорида техник кўмак ажратилади. Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясига тақдим этган учинчи миллий хабарномасида айтилишича, мамлакатимизда уйлар ва нотурар жойларда ёқилғидан фойдаланилиши натижасида ҳавога чиқариладиган иссиқхона газларининг умумий улуши 1990-2012 йиллар оралиғида 18 фоиздан 44 фоизгача кўпайган. Бунга сўнгги 20 йил мобайнида аҳоли сонининг ўсиши, турар жой фонди майдонининг кенгайиши ва инфратузилманинг ривожланиши боис ёқилғи истеъмоли ўсиб бориши сабаб бўлди.

Ўтган йилнинг охирида мамлакатимиз Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида такомиллаштирилган намунавий уйлар лойиҳалари асосида арзон турар жойлар қуриш бўйича янгиланган Дастур қабул қилинди. Унда энергия самарадорлиги юқори ва паст-углеродли биноларни қуриш учун истиқболли имкониятларни очадиган янги йўналишлар ҳамда вазифалар белгиланди. Бу энергияни кўпроқ тежаш ва иссиқхона газларининг ҳавога чиқарилиши, яъни атроф-муҳитга салбий таъсирни қисқартиришни таъминлайди.

– Юртимиз энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича улкан салоҳиятга эга. Шунинг учун, биз қўшма лойиҳамизни муваффақият билан амалга оширилишидан жуда манфаатдормиз. Хусусан, БМТТДдек ҳамкор ва миллий ташкилотлар билан биргаликда энергия самарадорлигини ошириш ва қишлоқлардаги қурилишларда янада кўпроқ энергия тежаш масалаларини ҳаётга татбиқ этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалиётга татбиқ этамиз,– дейди Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов.

Лойиҳа тўртта қисмдан иборат бўлиб, биринчиси, қишлоқларда уйларни сотиб олиш учун яшил ипотека кредитлаш механизмини ишлаб чиқиб, жорий этиш ҳисобланади. Иккинчиси, ишлаб чиқаришнинг маҳаллий моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва энергия самарадорлиги юқори қурилиш материаллари ҳамда қайта тикланувчи энергетика тизимлари (биноларнинг ёритиш тармоқлари учун фотоэлектрик станциялар)дан ва энергия самарадор ҳамда паст-углеродли қишлоқ уйларини лойиҳалаш ва қуришдаги салоҳиятдан фойдаланишдир. Учинчиси меъёрий-ҳуқуқий база, жумладан, янги, энергия самарадорлиги юқори қишлоқ уйлари ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва улардан фойдаланишга тегишли бўлган қурилиш меъёрлари ҳамда қоидаларини такомиллаштиришга бағишланади. Тўртинчи қисми эса маркетинг воситаларини жорий қилиш ва ривожлантиришга, энергия самарадорлиги юқори ҳамда паст-углеродли қишлоқ уйларининг афзалликлари ва фойдалари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини оширишга йўналтирилган. Шундай қилиб, экологик – яшил – қурилиш тамойилларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ уйлари қуришнинг сифат стандартларига янгича ёндашув Ўзбекистондаги қишлоқ жойларда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида яна бир қадам ташлаш имконини беради.

Ҳ. КАРИМОВ.

 

 

 

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"