Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5072
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126140
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 590
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Бузиш осон, қуриш қийин

privatization_160Наҳотки, қашқадарёлик айрим тадбиркорлар бу оддий ҳақиқатни унутиб қўйган бўлсалар?!.

Хусусийлаштирилган объектлардан қай бир мулкдор самарали фойдаланиб, бизнес режаси асосида янги лойиҳаларни амалга оширмоқда, бошқаси эса, аксинча, ўз мулкини  қаровсиз ташлаб қўймоқда. Энг ачинарлиси, улар узоқ йиллардан буён мулкка номигагина эгалик қилиб келаётган бўлсалар-да, ҳеч ким индамаяпти. Ҳолбуки, бу иншоотлар негизида ҳам ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилса, янги иш ўринлари яратилса, фойдадан холи бўлмасди.

Яна бир тоифа тадбиркорлар катта орзу-мақсадларни кўзлайдилар, аммо дастлари калталик қилади. Демакки, уларга озгина ёрдамлашиб юбориш жоиз!..

Президентимиз шу йил 23 февралда имзолаган “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор юқоридагиларга ўхшаш муаммоларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади. Чунки, унга кўра, хусусийлаштирилган корхоналарга яқиндан кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этиш, ишламаётганлари фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар белгиланди. Қашқадарёда ҳам ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида 28 февраль куни вилоят ҳокимининг алоҳида қарори қабул қилиниб, идоралараро комиссия тузилди. Ҳудуддаги шаҳар-туманларда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Давлат рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан хусусийлаштирилган корхоналарнинг кўчмас мулки ва қурилиши тугалланмаган объектлари рўйхати шакллантирилди. 4109 та хусусийлаштирилган объект ўрганилганда, 2283 таси ишлаётгани, 1551 таси бузиб юборилгани, 275 таси паст қувватли эканлиги,  44 таси ер майдони икки минг квадрат метрдан ортиқ корхоналар рўйхатига кириши маълум бўлди.. Аниқланган хато-камчиликлар комиссия йиғилишида муҳокама қилинди. Ўтказилган хатлов натижасида лойиҳа тақдим этмаган корхоналар раҳбарларига умумий ўрнатилган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтказиш ҳақида тушунчалар берилди.

Кўрилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, 275 та объектдан  
215 тасида мулкдорлар билан ҳамкорликда корхона фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан 218 та лойиҳа ишлаб чиқилди. Жорий йилда мулкдорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 35 миллиард 931 миллион сўмлик, тижорат банклари бераётган кредитлар эвазига 92 миллиард 819 миллион 600 минг сўмлик сармоя киритилиб, 1715 та иш ўрни яратиш белгиланди. 1 августга қадар эса бизнес лойиҳалари ишлаб чиқилган корхона ва объектлардан 8 тасининг фаолияти тикланиб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

– Биз бизнес лойиҳаларининг бажарилиши юзасидан доимий равишда мониторинг олиб бораяпмиз, – дейди ҳудудий бошқарманинг бўлим бошлиғи Улаш Мардаев. – Шу жараёнда қатор ишлар бажарилди. Жумладан, лойиҳаларни амалга ошириш учун 165 объектга ташаббускорлар жами кредит ва шахсий маблағлар ҳисобидан қарийб 25 миллиад 879 миллион сўмлик инвестиция киритишди. Натижада 384 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, биз тез-тез мулкдорлар билан учрашиб, уларга қарорнинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтираяпмиз. Қўйилаётган талаблар бажарилмаса, объектлар умум тартибдаги солиқ тўловларига ўтказилишини уқтираяпмиз. Албатта, тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини бермоқда.

Бироқ корхоналар хусусийлаштирилгандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини юритаётган лойиҳа соҳиблари айрим муаммоларга дуч келишаётир. Масалан, Қарши туманидаги “ММКК – 412” масъулияти чекланган жамиятига асфалът-бетон ишлаб чиқариш учун зарур битим хомашёсига лимит ажратилмаяпти. Миришкор туманидаги “Помуқ” савдо-ишлаб чиқариш фирмасига қарашли дала шийпонида очиқ типдаги туз конидан фойдаланиш учун лицензия берилмаяпти. Қарши шаҳридаги “Медтехника” корхонаси ҳам шундай муаммоларга дуч келган. “Ипотека банк”нинг вилоят филиали унга кредит ажратиш масаласини пайсалга солиб келмоқда. Ёки бошқа мисол: қарор ижросини таъминлаш жараёнида иккита объект мулкдори ўзлари эгаллаб турган мулкда самарали лойиҳаларни амалга ошириш имконияти йўқлигини билдириб ариза ёзишди. Шунга кўра, бу мулклар туман ҳокимлиги балансига ўтказилди.

Ҳудудий бошқарма олдин хусусийлаштирилган корхоналардаги қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига инвестиция лойиҳаларини жалб қилиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратди. Хусусийлаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ходимлари учун ўқув курслари ташкиллаштирилиб, уларга тадбиркорлик фаолияти асослари бўйича сабоқлар берилди. Вилоятнинг 14 та шаҳар ва туманида ўтказилган машғулотларда қатнашган 297 нафар тингловчига сертификатлар берилди.

Қашқадарё вилоятида қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар  сусайгани йўқ. Аксинча, унинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги тобора ортиб бормоқда.

 

Саид МУРОДОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"