Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4798
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102359
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 809
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Меҳмоннавоз собир арқончи

 

mexmonxona_160Хива шаҳрининг “Дишан қалъа” мавзесидаги Маъмун академияси рўпарасида, янада аниқроғи, “Боғча сарой” яқинида миллий анъаналар асосида қурилган гўзал меҳмонхона бор. У “Собир арқончи” деб номланган ва асосан қадимий шаҳарга дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади. Хиваликлар нафақат меҳмонхонани, балки унинг соҳибини ҳам “Собир арқончи” деб аташади. Бу бежиз эмас. Арқончилик Собиржон акага отамерос ҳунар. Чунки Қодиржон бобонинг асл касби ўқитувчи бўлса-да, дарсдан бўш пайтларида оилага қўшимча даромад бўлсин деган илинжда қўй-қўзи юнгидан ҳамда кўпйиллик кандир ўсимлиги толасидан арқон эшган ва бозорга чиқариб сотган.

Етти нафар фарзандини шу тариқа тарбиялаб катта қилган. Меҳмондўст, одамшаванда бўлгани боис уйидан меҳмон аримаган. Ана шундай муҳитда вояга етган Собиржон Ҳасанов мамлакатимиз Мустақилликка эришгач, биринчилар қатори хусусий меҳмонхона қуриб, элга хизмат кўрсата бошлади.

– Бир пайтлар икки каватли бино қуриш тугул ўтирган уйимизни дурустроқ таъмирлашга ҳам ҳаддимиз сиғмасди, – дейди у. – “Бели бақувват” кишиларни текшир-текшир қилавериб, ҳоли жонларига қўйишмасди. “Бу пулни қандай топдинг, қаердан олдинг?” деб сўраб безор қилишарди.... Биз ҳам ўзимиз тайёрлаган арқонларни бозорда сотишга қўрқардик. Бу маҳсулотлар “тақиқланган мол” сифатида биздан олиб қўйилган вақтлар ҳам кўп бўлган. Худога шукур, Мустақиллик туфайли юртимизда хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилди. Эндиликда ҳар ким ўз меҳнати мевасидан баҳраманд бўлаяпти.

Мен “Собир арқончи” меҳмонхонаси ва унинг эгаси тўғрисида кўп эшитгандим. Бу ерга чет эллардан ва юртимиз  шаҳар-қишлоқларидан келадиган саёҳларга юқори савияда хизмат кўрсатилаётганидан хабардор эдим. Собир ака билан ҳамсуҳбат бўлгач, эртаклар шаҳарчаси номини олган Хива тимсолида бутун Ўзбекистонни дунёга кўз-кўз қилаётган инсоннинг юрагида жўш урган ғайрат-шижоат ва яратувчанлик туйғулари Ватанга меҳр-муҳаббат ва фидойиликдан куч олаётганига амин бўлдим.

Таваккалчиликдан чўчимайдиган Собиржон ака ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда банкдан кредит олиб, уйи ёнида бўш ётган ерда хусусий меҳмонхона очишга аҳд қилди. Ўша кезлар замонавий меҳмонхоналарга эҳтиёж катта эди. Шу боис унинг ташаббуси туман ҳокимлиги томонидан маъқулланди. Бу иншоотни Ичан калъа тарихий обидасига уйғун тарзда тиклашда шаҳар архитектура бўлими ходимларининг фойдали таклиф-тавсиялари жуда қўл келди.

Бугунги кунда “Собир арқончи” меҳмонхонаси мажмуаси 200 га яқин кишини қабул қилиш имконига эга. У замонавий талабларга монанд жиҳозланган. Жамоа аҳли мижозларни кутиб олиш, жойлаштириш, сервис хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вазифаларни пухта ўзлаштиришган. Улар инглиз, француз, рус тилларида бемалол гаплаша оладилар. Бу хорижлик меҳмонлар билан тез “тил топишиб” кетишда асқатаяпти.

Собиржон аканинг хайр-саховат бобидаги саъй-ҳаракатлари ҳам диққатга сазовор. У йўллар қуриш, кўчаларни асфальтлаштириш, спортни ривожлантириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, шаҳардаги Меҳрибонлик уйиди яшовчиларга беғараз ёрдам кўрсатиш ишларига ҳам катта ҳисса қўшаяпти.

Мен суҳбатимиз асноси меҳмонхона номи ҳақида сўрагандим, Собиржон ака шундай деди:

– Замонавий ном танлашим мумкин эди. Бироқ болалигимдан менга арқон эшишни ўргатиб, унинг машаққатли, айни чоғда, бағоят завқли меҳнатида тоблаган отамнинг хотирасига эҳтиром сифатида “Арқончи” деб атадим...

Пештоқига “Собир арқончи” ёзуви муҳрланган меҳмонхона биноси ҳар қандай киши диққатини ўзига жалб қилади. У ниҳоятда кўркамлиги ва салобати билан шаҳар ҳуснига ҳусн қўшиб турибди. Бино ичидаги озодалик ва саранжом-саришталикдан дилингиз яйрайди. Хоналар шарқона безатилган. Барча қулайликлар мавжуд. Ўзбекона тузалган дастурхон, пахта ва атлас тасвирлари туширилган идиш-товоқлар, тандирларда ёпилаётган патир нонлару сомсалар, сайёҳларга кўрсатилаётган меҳмоннавозлик, миллатимизга хос лутф-карам узоқ тарихга эга халкимизнинг азалий қадриятларини кўз-кўз қилиб тургандек гўё…

Меҳмонхона ҳовлисини томоша қилаётиб, ўртадаги бақувват чинор шохида осилиб турган бир шода кўзмунчоққа кўзим тушди. Бу тумор бежизга илиб қўйилмаганини англадим. Англадиму, беихтиёр хаёлимга келган фикрдан кўнглим равшан тортди. Пировардида пиру комиллар руҳи кезиб юрган дамларда, Истиқлолнинг 26 йиллиги кенг нишонланаётган шукуҳли кунларда юртимизда амалга ошираётган эзгу ишларга фақат хайриҳоҳ нигоҳлар тушаётгани рост бўлсин, дея тилак билдирдим.

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"