Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5082
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102643
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 065 093
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Қишлоқларимизга ўзгача чирой бахш этаётган уйлар

 

yangi_uy_160_4ёхуд “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси амалга ошираётган ишлар хусусида

Истиқлол йилларииқтисодиётимизнинг барча соҳаларини ривожлантириш бўйича кўплаб давлат дастурлари қабул қилинди. Ўз навбатида, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қатъий чоралар кўрилди. Бу саъй-ҳаракатлар зое кетмади, барчаси бирин-сирин ижобий самарасини берди. Масалага шу  жиҳатдан қараганда, 2009 йилнинг “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилингани, шу муносабат билан қишлоқларда уй-жойлар қурилишини   ривожлантиришга доир давлат дастури ҳамда бундай бунёдкорликлар кўламини кенгайтириш тўғрисидаги қарор амалиётга татбиқ этилгани муҳим аҳамият касб этди.

Ўша вақтдан то ҳозирга қадар қишлоқларда 69 минг 557 та уй барпо этилиб, 83 минг 500 дан зиёд оила барча қулайликлар бадастир замонавий тураржойлар билан таъминланди. Шунинг баробарида бир неча минглаб километр узунликдаги электр узатиш линиялари, табиий газ ва ичимлик сув тармоқлари, ички йўллар, мактаблар, врачлик пунктлари, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, савдо шохобчалари, спорт иншоотлари барпо этилди. Бу янглиғ  далил-рақамлар куни кеча Миллий матбуот марказида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув чоғи Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси мутахассислари томонидан  мамнуният ила тилга олинди.

Энди гапнинг давомини эшитинг. Бултур 21 октябрда Президентимиз “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги янги қарорга имзо чекди. Ушбу ҳужжат айни йўналишдаги бунёдкорлик ишлари келгусида ҳам узлуксиз давом эттирилишидан далолат беради. Унга кўра, қишлоқ жойларда арзон уйларнинг янгиланган намунавий лойиҳадаги уч хил тури жорий этилди. Булар жумласига: – хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари мавжуд икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар; аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 2 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар; ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 4 сотих бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар киради. Энг муҳими, барча уйлар такомиллаштирилган ички муҳандислик тармоқлари билан таъминланади, деворлари пишиқ ғиштдан кўтарилади. Намунавий лойиҳаларга энергияни тежовчи замонавий жиҳозларни киритиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Шу ўринда алоҳида эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган иловага мувофиқ, ариза берувчилар, яъни уй олишга талабгорлар бевосита маҳалла фуқаролари йиғинлари томонидан аниқланадилар. Ҳозир қишлоқларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида аниқланган аҳоли учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилмоқда.

Яна бир гап. Агар 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй қурилишининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги дастур бўйича у биринчи ва иккинчи турдаги арзон уйлар эгалари учун 15 фоизни ташкил этади. Бу имконият қишлоқ аҳолисини арзон уйлар олишга кенг жалб қилишда қўл келади.

Жорий йилги дастурга мувофиқ, республикамиз бўйича 15 мингта янги уй-жой бунёд этиш режалаштирилган. Айни кезларда барчасида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаяпти. Битганлари босқичма-босқич фойдаланишга топширилаяпти. Чунончи, 1 августга қадар  4369 та янги уйга одамлар кўчиб киришди.

Қувонарлиси, бу йил қад ростлаётган уй-жой массивларида ташқи муҳандислик ва транспорт тармоклари қурилиши билан боғлиқ ишлар давлат маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Жумладан, жами узунлиги 415 километрлик ичимлик сув, 317 километрлик газ тармоқлари, 291 километрлик электр узатиш линиялари, 260 километрлик автомобиль йўллари қурилиб, фойдаланишга топширилади. Қолаверса, янги массивлар чирой очадиган ҳудудларда 134 та турли-туман ижтимоий инфратузилма иншоотлари барпо этилиши мўлжалланган. Уларнинг сирасига маҳалла гузарлари, маиший хизмат кўрсатиш ва умумовқатланиш шохобчалари, савдо дўконлари, минибанклар ҳам киради.

Янги иморатларни қуришда асосан маҳаллий бинокорлик материаллари ва жиҳозлардан фойдаланилади. Шунингдек, солиқ ва божхона тўловлари бўйича муайян имтиёзлар берилади. Буларнинг барчаси қишлоқларимизда арзон ва шинам, бутунлай янгича меъморий кўринишга эга тураржойлар янада кўпайишига, олис  ва чекка  ҳудудларда ҳам яшаш учун шаҳарлардагидан асло қолишмайдиган имкониятлар яратилишига хизмат қилади.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"