Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4753
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102314
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 064 764
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Мактаб ёшидаги гувоҳномасиз бола

 

savol_javob_160– Фарзандим яқинда етти ёшга тўлади, сентябрда мактабга бориши керак. Бироқ турмуш ўртоғим билан расман никоҳдан ўтмаганим боис ўғлимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирмаганмиз. Хўш, энди бу хатони қандай тўғрилашимиз мумкин?..

Г. НАРЗИЕВА.

Навбаҳор тумани.

– Оила кодексининг 205-моддасига кўра, болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий ҳисобланади. Бу иш у дунёга келган ҳудуддаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим. Лекин шу вақт ичида туғилиш қайд эттирилмагани кейинчалик бу хусусдаги гувоҳномани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, дегани эмас.

Зеро, мазкур кодекснинг 206-моддасига асосан, бола таваллуд топганини расмийлаштириш учун у туғилгани ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онасининг оилавий ҳолати (никоҳда бор ёки  йўқлиги ) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ФҲДЁ органига тақдим қилинади.

Адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 59-бандига кўра, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилганини қайд этиш муддатини ўтказиб юборилгани сабаблари кўрсатилган ариза, бола туғилгани ҳақидаги тиббий маълумотнома ёки унинг туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилганини тасдиқловчи далолатнома, соғлиғи тўғрисидаги маълумотнома, тегишли ФҲДЁ бўлими архивидан ўша болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинмаганига оид маълумотномалар тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 14 ноябрда тасдиқлаган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 19-бандида ўн олти ёшдан ошган, бироқ туғилгани қайд этилмаган шахснинг туғилганини расмийлаштириш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилиши кўрсатилган.

Оила кодексининг 207-моддасида белгиланишича, ота-она ўзаро никоҳда бўлмаса, боланинг онаси тўғрисидаги ёзув онасининг аризасига, отаси тўғрисидаги ёзув эса отаси ва онасининг биргаликдаги аризаси бўйича ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ ёзилади. Никоҳда бўлмаган онадан бола туғилганда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ва оталикни белгилаш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида отанинг исми ва миллати она кўрсатмаси бўйича битилади.

Дилобар ПАРДАЕВА,

Навоий шаҳар Фуқаролик ҳолати

далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"