Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2447
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105436
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 067 886
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Экспорт шартномаси қандай тузилади?

export_160_1Ташқи иқтисодий алоқалар томонлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида олиб борилади. Экспорт шартномалари маҳаллий фирмалар ўртасида тузиладиган шартномаларга тегишли бўлган қоидалар асосида тузилади. Аммо экспорт шартномасининг ўзига хос ҳолатлари мавжуд. У халқаро савдога оид бўлган келишувларга кўра, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонун ҳамда норматив ҳужжатлар ва бошқа давлатлар билан келишувларни инобатга олган ҳолда тузилади.

Шартномаларга оид бўлган асосий талаблар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт шартномалари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт шартномалари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда келтириб ўтилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 03.07.2006 йил 1588-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).

Экспорт шартномаси қуйида келтирилган низомларни ўз ичига олиши керак:

Контракт бўлими
Шартнома бўлимининг мазмуни
Кириш қисми
Шартнома рақами, санаси ва келишув жойи
Юридик шахсларнинг тўлиқ номлари
Масъул бўлган шахсларнинг исм-шарифлари ва уларнинг мансабларига асос бўладиган ҳужжатнинг номи
Шартнома мавзуси
Маҳсулотнинг номи ва таснифи, миқдори ва сифати, ТИФ коди
Асосий шартлар ва етказиб бериш муддати (“ИНКОТЕРМС-2010”)
Маҳсулотни олиб чиқиш ва олиб кириш бўйича расмиятчиликларнинг бажариш тартиби
Суғурталаш, маҳсулотга шикаст етганида ёки йўқотилганида томонлар жавобгарлиги
Шартнома нархи ва умумий миқдори
Маҳсулотнинг ўлчов бирлиги (иш, хизмат)
Нархни белгилаш усули ва асоси
Ҳар бир маҳсулот учун нарх ва етказиб берилиши керак бўлган маҳсулотлар (хизмат тури) учун умумий нарх
Тўлов усули
Валюта тури
Тўлов муддати ва тўлов тури
Маҳсулотни қадоқлаш усули
Кўриниши, сифати, қадоқнинг ўлчамлари
Шартнома рақами, юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, оғирлиги ва ўлчамлари
Маҳсулотни юклаш тартиби
Маҳсулотни тўлиқлиги, истеъмол муддати ҳақидаги маълумотни етказиш сотувчи бўйнида эканлигини таъкидлаш
Маҳсулотни етказиб бериш муддати
Маҳсулотни топшириш ва қабул қилиб олиш тартиби
Маҳсулотни харидор масъулиятига шартномада сони, оғирлиги ва сифати бўйича келтирилган талабларга биноан топширилиши
Маҳсулотни топшириш ва қабул қилиш тартиблари
Рекламация
Шартнома талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотга (иш, хизмат) нисбатан шикоят қилиш тартиби
Шикоят қилиш тартиби, муддати, кўриб чиқилиши ва бошқарилиши
Кафолат
Сертификатлаштирилган маҳсулотлар бўйича кафолатлар
Маҳсулотнинг келиб чиқиши
Етказиб берилаётган маҳсулотнинг (иш, хизмат) келиб чиқиши
Жазо чоралари
Пеня ва/ёки жарима, жабрланган томонга нисбатан жавобгарлик
“Форс-мажор” ҳолатлари
Томонларни шартномада келтирилган жавобгарликларини ҳал қилиб бўлмайдиган ҳолатларда тўхтатилиши
Арбитраж
Келишмовчиликларни ҳал қилинувчи орган ва жойи
Шартномани бажариш
Шартноманинг кучга киришига сабаб бўлувчи асос
Шартнома ўз кучини сақлаш муддати ёки шартноманинг амал қилиш муддати
Томонлар реквизитлари
Почта реквизитлари, манзил, банк маълумотлари, юклаш реквизитлари
Масъул шахслар томонидан муҳр ва имзо орқали тасдиқланиши
Шартнома тили
Рус ва инглиз тили
Шартномани парафират қилиш
Шартномани ҳар бир варағига имзо қўйиб чиқиш

Томонлар келишса, “бошқа шартлар” бўлими ҳам киритилиши мумкин.

Юридик шахсларнинг тўлиқ номлари. Ҳеч қандай қисқартилишларга йўл қўйилмаслиги керак, яъни “Промышленный системы” МЧЖнинг ўрнига “Промсист” МЧЖ деб ёзилиши божхона тўловларини амалга оширган пайтда ёки шартнома тўлови пайтида кўплаб муаммоларга олиб келиши мумкин. Фақатгина оммавий ишлатиладиган қисқартиришлардан фойдаланишга йўл қўйилади (мисол учун, МЧЖ, ЁАЖ, GmbH, Ltd.).

Иккинчидан, шартнома тузилаётган корхонанинг рўйхатдан ўтган давлати кўрсатилиши керакдир. Фирмани рўйхатдан ўтказиш деган тушунча кўп мамлакатларда мавжуд эмас. Бу ҳолатда корхона иш фаолиятини олиб борган ва солиқларни тўлаётган давлат ёзилади.

Шартнома имзолаётган шахснинг мансаби, фамилияси ва исми. Шартномага имзо чекувчи шахсга берилган ваколатни таъкидловчи ҳужжатга қатъий эътибор бермоқлик керак. Агарда, бирон-бир шахс ишончнома асосида шартнома тузаётган бўлса у ҳолатда шартноманинг кириш қисмида таъкидлаб ўтиш керак бўлади.

Маҳсулот номи. Маҳсулот номини иложи борича батафсил ёзмоқлик керак, сабаби, божхона муолажаларини тезлаштиришга ёрдам беради. 

Мисол учун: Нотўғри шакли – “х/б ип”. Тўғри шакли – “100% пахта толасидан таралган ип Ne 20/1, трикотаж учун тўқ рангга бўялган”

Маҳсулот ҳусусияти, тури ва ўлчов бирлиги. Маҳсулот сони метрик ўлчов тизимида кўрсатилади. Ўзбекистон Республикасининг ФКнинг 398-моддасига биноан, олди-сотди шартномаси топширилаётган маҳсулотнинг сонига ойдинлик кирита олмаса шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.

Маҳсулот сифати бўйича хусусиятлари ва турлари. Маҳсулотнинг сифат бўйича хусусиятлари унинг қўллашга яроқлилигини белгилаб беради. Шартноманинг ушбу қисмида маҳсулотнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги маҳсулот номенклатураси коди кўрсатилади.

Агарда маҳсулот таснифи узун бўлиб кўп жойни эгалласа ёки шартнома бир нечта партия орқали етказиб берилиши кўзланаётган бўлса бу ҳолатда маҳсулот ҳақидаги барча маълумотни илова (спецификация) ҳолатида киритган маъқул. Илова шартноманинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб ўтиш ҳам лозим.

Етказиб бериш муддати. Шартномада етказиб бериш муддати ёки санаси келтирилади. Етказиб бериш муддати деб маълум бир вақт оралиғига айтилади, яъни бу вақт орасида маҳсулот сотувчи томонидан етказиб берилиши керак бўлади.

Шартноманинг умумий баҳоси ва нарх. Шартномада келтирилган нархлар жаҳон бозоридаги ўртача нархларга тўғри келиши ва бозордаги шароитларни инобатга олган ҳолда бўлиши керак.

Тўлов усули. Шартномада маҳсулот учун томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоб жараёни, тўланадиган пул бирлиги, тўлов усули ва тўлов муддати, тўлов шакли (100% олдиндан тўлов, аккредитив, тўловни кейинроққа қолдириш, консигнация) кўрсатилиб ўтилади, маҳсулотнинг ҳаракатланиш вақтидаги қайси муддат ичида тўлов амалга оширилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов учун керак бўладиган ҳужжатлар рўйхати шартномадан жой олади.

Рекламация – бу ҳаридор томонидан сотувчига нисбатан маҳсулот сифати ва/ёки сони шартнома талабларига жавоб бермаган ҳолдаги шикоят. Шартномада шикоят қилиш тартиби келтирилади: шикоят қилиш муддати, шикоятни сотувчи томонидан кўриб чиқилиши ва шикоятга жавоб бериш тартиби ҳамда муаммони ечиш масаласи.

Жазо чоралари. Шартномада келтирилган бажарилиши керак бўлган мажбуриятларни бажарилмаслиги тури хил жазо чоралари кўринишада амалга оширилади яъни пеня ва/ёки жарима тўлаш, бу ҳолат шартномада келтирилган мажбуриятларни бажарилмаганлиги ёки бажарилган деган хулосага нолойиқ бўлганда айбдор томонга жазо чоралари кўрилади. Айбдор тараф жарима миқдорини талаб қилган томонга тўлаб бериши шарт.

Арбитраж. Томонлар ўртасида иккала тараф ҳам еча олмайдиган келишмовчилик келиб чиққан ҳолатда келишмовчиликни ҳал этиш йўллари. Ушбу шартнома асосида келиб чиққан келишмовчиликни ҳал этувчи орган ва жойи аниқ ёзилади. Қоидаларга кўра, Ўзбекистон Республикасидаги хўжалик субъектлари суд-процессуал ҳаражатларни қисқартириш ва ишни кўриб чиқиш вақтини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судини келтириб ўтадилар.

Шартномани бажариш. Шартнома Ўзбекистон Республикасининг рўйхатдан ўтказилгандан сўнггина ўз кучига эга бўлади.

Томонлар реквизитлари. Шартноманинг матни томонларнинг юридик манзилларини кўрсатиш билан якунланади. Почта манзили, манзил, банк ва юклаш реквизитлари киритилади. Масъул шахсларнинг имзолари ёки ишончнома асосида имзо чекувчиларнинг имзолари ва юридик субъектнинг муҳрлари орқали тасдиқланади.

Шартнома тили. Одатда ташқи савдо шартномаси икки тилда тузилади: сотувчининг ва харидорнинг тилида. Ушбу ҳолатда икки тилдаги матнлар бир хил кучга эга эканлиги келишиб олинади.

Бошқа талаблар. Одатда бу қисмда шартномага ўзгартириш ёки қўшимчалар қўшиш тартиби кўрсатилади.

Экспорт шартномасини имзолаш. Харидор сизнинг маҳсулотингизни сотиб олишга қарор қабул қилганидан сўнг сиз шартнома тузишингиз ва имзолашингиз керак. Ушбу амалиётга жиддий ёндашишингиз тавсия этилади, сабаби, сифатли тузилган шартномага экспортнинг келгуси қадамлари боғлиқ бўлади. Барча хабарлашувлар ва музокаралар шартнома имзоланганидан сўнг ўз кучини йўқотади!

Бу муҳим! Шартнома тузаётган вақтда қуйидагиларга жиддий эътибор беринг:

– кўчирма маъно ёки икки хил маъноли иборалар, сўзлар жойлашуви ва тушунарсиз бўлган терминлар иштирок этмаслиги шарт;

– етказиб беришнинг асосий талабларини Инкотермс – 2010 да келтирилган атамалар билан номлаш, шартномадаги етказиб бериш бўйича бандда келтирилган томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва сотувчига нисбатан етказиб бериш учун муддатни қўйилиши ва бахтсиз ҳодиса туфайли маҳсулотга шикаст етганида жавобгарликсотувчидан ҳаридорга ўтиши ҳамда ушбу ҳолатлар билан боғлиқ бўлган ҳаражатларга жавобгар тарафни аниқланиши.

Экспортерларга юридик ёрдам. Экспортни янги бошлаётган экспортчилар кўпроқ юридик ёрдамга мухтож бўладилар. Ташқи иқтисодий фаолиятни анча вақтдан бери амалга ошириб келаётган малакали экспортчилардан фарқли ўлароқ янги бошлаётганлар бизнесдаги бу йўналишни хавфларини етарлича баҳоламайдилар. Кичик бизнес субъектлари бошқа индустриал гигантлар, давлат концернлари, саноат бирлашмалари ва ташқи савдо фирмаларидан фарқли ўлароқ ҳуқуқий масалалар бўйича юристлар штатини ўз ичига олмайди. Биринчидан, улардан кўпчилиги бир марталик ва/ёки бир хил бўлган экспорт операцияларини амалга оширадилар, иккинчидан эса бундай хизматлардан фойдаланиш қимматга айланади. Шунинг учун кичик корхоналар, микрофирмалар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бу масала бўйича ташқи юридик консультантлар маслаҳатидан фойдаланадилар.

Диққат! Шартномани қонун доирасида тузилганлигига ва шартноманинг қисмларига юридик хулоса берган шахс жавобгар ҳисобланади.

Барча шартномалар, айниқса ташқи иқтисодий шартномалар индивидуал ҳисобланади, ташқи иқтисодий шартноманинг универсал бўлган тури йўқ ва икки томон ўртасидаги келишувни тўлалигича хавфсиз қилиб бера олмайди. Шунинг учун, ташқи иқтисодий фаолиятни бошлаётган пайтда бир қолипга солинган шартномалардан фойдаланиш тавсия этилмайди, ҳар бир келишув учун алоҳида шартномалар тузиш мақсадга мувофиқ.

Акмалхон ОЛИМХОНОВ,

иқтисод фанлари номзоди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"