Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3132
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136092
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 542
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Олтин капитал ҳимоячисими?

 

oltin_160_1“Тилла қўнғизлар” ташвиши

Бугун дунё молиявий тизими ўзининг энг такомиллашган босқичини бошдан кечираётган даврда ҳам олтин энг кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган активлардан бири бўлиб қолмоқда. Баҳслашувчилар эса икки тоифага бўлинади: олтинни пулнинг энг муҳим кўриниши деб билувчилар (уларни “тилла қўнғизлар” деб ҳам аташади) ва бу фикрга қўшилмайдиганлар. Айнан мана шу икки қутблилик бозордаги доимий ҳаракат учун жуда муҳимдир.

“Тилла қўнғизлар” фикрича, инсоният минглаб йиллардан буён олтиндан фойдаланиб келади. Яъни унинг пул сифатида тенги йўқлигини асрларнинг ўзи исботлаган.

“Қачондир дунё молия тизими инқирозга учрайди ва барча қоғоз пуллар қадрсизланади. Ўшанда олтиннинг қиймати 2000, 5000, 50000 доллар (қадрсизланиш даражасига қараб бу рақамлар янада ўсиб бораверади)дан ҳам юқорилаб кетади”, деб ҳисоблайди бу “олтинпарастлар”.

Уларнинг ишонишича, молиявий ва ижтимоий тизимлар инқирози ортидан дунёда юзага келадиган янгича шароитларда энг муҳим нарсалар олтин, қурол, сув ва консерва маҳсулотлари бўлиб қолади.

“Тилла қўнғизлар”нинг мухолифлари эса олтинни “ёввойи ўтмиш сарқити” ҳисоблайди. Машҳур иқтисодчи Жон Мейнард Кейнс замонавий молия тизимида тиллага ортиқча баҳо берувчиларнинг иддаоларига қарши ана шу иборани ишлатган эди. Жаҳонда катта нуфузга эга бўлган кўплаб инвесторлар, жумладан, Уоррен Баффетт ҳам олтинга амалда ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган оддий ялтироқ тоғ жинси сифатида қарайди.

Олтиннинг дунёдаги роли

Дунё чуқур молиявий ва ижтимоий инқирозга юз тутганда (диний нуқтаи назардан ҳам, илмий нуқтаи назардан ҳам ундай бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди) одамзод олтин сотиб олишдан ҳам кўра муҳимроқ муаммолар гирдобига қолади. Бундай вазиятда, биринчи навбатда, яшаб қолиш масаласи ўртага чиқади. Бошқа томондан, минглаб йиллар давомида олтин муҳим пул бирлиги ва қийматни сақлаб қолишнинг энг самарали воситасидан бири бўлиб келган.

Дунёнинг барча марказий банклари сезиларли олтин қийматликларни жамғаришда давом этмоқда. Жумладан, АҚШ Федерал захира тизими дунёдаги энг кучли ҳимояланган жойда ўзининг 8133 тонна олтинини сақлаб келяпти. Жаҳоннинг энг бой давлатлари – Германия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Италия, Россия кабилар ҳам йирик миқдордаги олтин захираларига эга. Мана шу омиллар ҳисобга олинса, бу қимматбаҳо металл қачондир фойдасиз бўлиб қолиши эҳтимоли жуда паст, дейишга асослар етарли.

Хўш, олтинни бунчалик қадрли, аҳамияти жуда катта бўлган ўзига хос металлга айлантирган жиҳатлар нима? Охирги ўн йилликларда бу металлга бўлган муносабат тадрижи қандай?

Пул қадим замонлардан буён олтин ёки кумуш билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Янги тарихда бир неча ўн йиллар давомида олтиннинг ҳар бир унцияси (бир троя унцияси -  тахминан 31,1 грамм) 20,67 АҚШ долларига конвертация қилиниб келинган. 1934 йилда АҚШ президенти Рузвельт америкаликларнинг барча олтинларини мусодара қилди ва бир унция учун 35 доллар нарх белгилади.

Шундан сўнг Бреттон-Вудс тизими вужудга келди. АҚШнинг Нью-Ҳемпшир штатидаги шу номдаги шаҳарда бўлиб ўтган халқаро анжуман Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг халқаро молиявий ва валюта муносабатларини тартибга солиш мақсадида ташкил этилган эди. Айнан шу анжуман чоғида валюта айирбошлаш курсларини шакллантириш тамойиллари келишиб олинди. Келишувларга кўра, барча валюталар қиймати АҚШ долларига нисбатан белгиланадиган бўлди. Халқаро тўлов тизими ҳам шу валюта асосида қурилди.

АҚШда пул массаси тобора ўсиб борди. Мамлакатда мавжуд олтин захирасининг ўсиши эса бундай суръатдан ортда қола бошлади. Шунинг учун АҚШ долларининг олтинга тўлиқ конвертация қилиниши имконсиз бўлиб қолди. 1971 йилда президент Ричард Никсон АҚШ долларининг олтинга тўғридан тўғри халқаро конвертациясини бекор қилгани жаҳон молия бозорини бир қалқитиб олди. Бу қарор билан АҚШ ҳукумати долларни олтинга алмаштириб бериш мажбуриятини ўзидан соқит қилди. Яъни АҚШ Бреттон-Вудс тизимидан бир томонлама чиқди. Шунга қарамай, АҚШнинг қудратли иқтисодиётига ишонч долларнинг дунёдаги етакчи валюта сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолишга ёрдам берди.

Олтин қийматига нималар таъсир этади?

Олтин қийматининг ҳар доим юқори бўлишини таъминлашга хизмат қиладиган омиллар хусусида анча оммавий бўлган бир қанча қарашлар мавжуд. Мана уларнинг баъзилари:

1. Олтин жуда муҳим захира бўлиб, қийматни сақлашнинг энг ишончли воситаларидан биридир.

2. Олтин – аксарият мамлакатларнинг энг муҳим захира активи.

3. Олтиннинг маҳаллий валютадаги нархи мамлакат марказий банки пул-кредит сиёсатини қанчалик яхши юритаётгани, ҳукумат фискал сиёсатни қанчалик самарали бошқараётганини акс эттирувчи кўрсаткичдир.

4. Энг йирик марказий банкларнинг аксарияти сезиларли олтин захирасига эга бўлишни истайди.

Умуман, бугун жаҳон мамлакатлари марказий банкларининг аксарияти юритаётган сиёсатда мана шу қарашларнинг изларини кўриш мумкин. Яъни улар сўнгги йилларда олтин захираларини оширишга фаол киришган. Айниқса, Россия ва Хитойда бу тенденция жуда яққол кўзга ташланади. Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида Россия Марказий банки 200 тоннадан кўпроқ олтин сотиб олди.

Олтин қийматига таъсир этувчи бир қанча омиллар бор. Хусусан, халқаро биржаларда қимматбаҳо металлар савдосининг натижалари, конлардан олтин қазиб олиш ҳажмига оид ўзгаришлар, дунёдаги умумий сиёсий ва иқтисодий вазият, ривожланган бой давлатлар (АҚШ, Европанинг бир қатор давлатлари, Япония ва ҳоказолар) иқтисодиёти ҳолатининг макроиқтисодий даражаси кабилар шундай омиллар сирасига киради.

Шунингдек, инвесторларнинг ортиқча пул маблағлари етишмовчилиги билан боғлиқ спекулятив ўйинлари ҳам олтин қийматига таъсир ўтказади. Масалан, 2008 йилда молиявий-иқтисодий инқироз бошланганда талаб ошгани сабабли бу қимматбаҳо металлнинг нархи 6 фоиз кўтарилди. Ўша йил охирида эса унинг нархи 10 фоиз арзонлаб кетди. Чунки бизнес фаолиятини жадаллаштириш учун инвесторлар олтинга тикилган активларини сотишга мажбур бўлди.

Иқтисоди қудратли давлатлар марказий банклари сиёсати ҳам олтин нархини белгилашда катта роль ўйнайди. Олтин-валюта захиралари таркибининг ўзгариши қимматбаҳо металл қиймати динамикасига сезиларли таъсир этади.

Дунё мамлакатларининг олтин-валюта захиралари миқдори турлича. Масалан, олтин Россияда умумий захираларнинг 12 фоизини, Хитойда 1 фоизини, АҚШда 70 фоиздан ортиқни ташкил этади.

“Ҳимоя ёстиқчаси”

Олтин капитални ҳимоялашнинг, валюта бозоридаги қалқинишлар даврида бойликни асрашнинг энг муҳим воситасидир. У узоқ муддатли инвестициялар учун активларни сақлаш кафолати бўлиб хизмат қиладиган идеал восита вазифасини бажара олади. Сўнгги 10 йилликда олтин нархи, баъзи жузъий пасайишларни ҳисобга олмаганда, доимий ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда.

Агар шундай бўлса, ҳамма нарсани сотиб, нархи қимматлашиб бораётган тилла харид қилишга шошилиш керакми?

Узоқни кўзлайдиган машҳур инвесторлар бу саволда дарҳол йўқ, деб жавоб беради. Чунки олтин нисбатан чекланган қўлланишга эга актив ҳисобланади. Қолаверса, унинг қиймати ўзгаришида инсон омили ҳар доим муҳим роль ўйнаган.

Албатта, олтин реал активдир. Шунинг учун инвестиция қилинаётган маблағнинг бир қисмини олтинга тикиш яхши ғоя. Лекин ҳаммасини эмас. Олтинга тикилган ўша бир қисм сармоя “ҳимоя ёстиқча”си вазифасини бажаради. Таҳлилчилар инвестиция маблағининг катта қисмини истиқболли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ахборот технологиялари билан боғлиқ лойиҳаларга йўналтиришни маслаҳат беради.

Анвар КАРИМОВ тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"