Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3123
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136083
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 533
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Пойингда бош эгса арзийди жаҳон..

 

samarqand_registon_160Кўҳна Самарқандни Шарқ гавҳарига қиёслашади, дунё халқларининг маданият чорраҳаси сифатида улуғлашади. Бундай ўхшатишлар, ажиб таърифу тавсифлар бежиз эмас. Аслида бу файзли маконнинг ўтмиши шарафли кечгани тарихдан маълум. Бугунининг саодати унинг Истиқлол туфайли гуллаб-яшнаётганида, ҳар сиқим тупроғи азизлигида, ҳар қарич ери обод бўлаётганида, келажагинингёрқинлиги эса унинг бағрида азиз-авлиёлар руҳи ором топганида, бугун эл-юртга ва Ватанга содиқ авлод улғаяётганидадир.

Азалдан илм-фан, ҳунармандчилик ривожлангани, маҳобати-салобати билан дунё аҳлини ром эта олган қадимий шаҳар Мустақиллик даврида асл қиёфасига қайтиб, янада гўзаллашди. Ўзида қадимийлик ва замонавийликни шу даражада уйғунлаштирдики, уни бир бор кўриш, муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш учун сон-саноқсиз хорижлик сайёҳлар ошиқиб келадиган бўлишди. Шаҳар кўплаб халқаро анжуман қатнашчиларига бағрини очди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилдан эътиборан ҳар икки йилда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш йўлга қўйилди. Бу дунё санъат усталарининг, ихлосмандларининг Самарқандга эътиборини янада оширди.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ собиқ иттифоқ пайтидаги эътиборсизлик оқибатида деярли харобага айланаёзган тарихий ёдгорликларни қайта тиклаб таъмирлашга, асл  ҳолатига қайтаришга эътибор қаратилди. Бу вазифа қисқа фурсатда муваффақиятли уддаланди. Қадимий обидалар атрофида улкан ҳажмли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Умрини ўтаб бўлган, кўримсиз ва пастқам иморатлар олиб ташланди. Кенг ва равон кўчалар, сўлим хиёбонлар, фусункор боғлар, кўплаб уй-жойлар, ижтимоий иншоотлар барпо этилди.

Бир замонлар шу масканда шаҳарсозликнинг ажойиб намунасини яратган, талай боғ-роғлар, масжидлар, мадрасалар, ноёб иморатлар, гўзал фавворалар қурдирган Амир Темур Истиқлол шарофати ўлароқ, бамисоли ўз тахтига қайтди. Улуғ бобомиз ҳайкали пойини зиёрат қилиш учун бугун нафақат самарқандликлар ёки мамлакатимизнинг турли бурчакларидан келганлар, балки, хорижлик меҳмонлар ҳам кўнгилларида енгиллик сезадилар, соҳибқирон руҳига ҳурмат бажо келтирадилар.

1996 йил 18 октябрда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан унинг ҳайкали очилди. Шу муносабат ўтказилган тантанали маросимда Юртбошимиз Ислом Каримов Самарқанд байроғига биринчи рақамли Амир Темур орденини қадаб қўяр экан, бу гўшани “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий шаҳар”, дея таърифлади ва бундан буён ҳар йили 18 октябрни Самарқанд куни сифатида нишонлаш таклифини киритди. Бу фақат оқсоч Самарқандга эмас, бутун миллатга, унинг шонли ўтмиши ва саодатли келажагига берилган юксак баҳо эди.

Самарқанд шаҳрини ривожлантиришнинг 2025 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилгач, улкан бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, унинг Эски шаҳар қисмидаги ўзгаришлар чет эллик сайёҳларни ҳам ўзига мафтун айлади. Энди унинг кўҳна обидалари қаршисида ҳар қандай меҳмон ҳам хаёлга чўмадиган ва ҳайратланадиган бўлди. Негаки, йиллар оша қаровсизлик қолган осори атиқалар, зиёратгоҳлар тиклаш ва таъмирлашлардан сўнг асл ҳолига қайтди. Амир Темур мақбарасидан то Мирзо Улуғбек расадхонасигача бўлган масофадаги барча тарихий иншоотларнинг – Руҳобод мақбараси, Улуғбек, Тиллакори, Шердор мадрасалари, Сароймулкхоним, Ҳазрати Хизр масжидлари, Шоҳи Зинда ва Мотирудий ёдгорлик мажмуаларининг ўзаро уйғунлиги таъминланди. Айнан шу йўналиш бўйича туризм хизмати ҳам йўлга қўйилди. Шарқона анъаналар биноан таъмирланган Чорсу тарихий биносида Самарқандда ўтган асрларда ижод қилган мусаввирлар ва айни дамларда фаолият юритаётган мўйқалам соҳибларининг ижод намуналари намойиш этила бошланди. Ҳукуматимизнинг “Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида бажарилган ишлар натижасида дунёнинг аҳли донишлари томонидан “Инсоният тафаккурининг шоҳ асари” дея тан олинган ушбу зиёратгоҳ қайта чирой очди.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, Самарқанд эрамиздан аввалги VIII асрда қад ростлаган. Узоқ вақт Буюк Ипак йўлидаги асосий савдо маркази ҳисобланган. XIV-XV асрларда темурийлар салтанатининг пойтахти вазифасини ўтаб, илм-фан ва маданиятнинг йирик марказига айланган. Конигилда тайёрланган қоғозлари, нафис ҳунармандчилиги, ширмой нонлари, бой тарихга эга мусиқаси ва санъати билан оламшумул шуҳрат қозонган. Бетакрор боғлари унга доимо ўзгача шукуҳ бағишлаб турган. Муҳими, бундай анъанавий ишлар ҳозир ҳам шаҳар ва унинг атрофида давом этмоқда.

Илм-фан ривожида Самарқандга бутун дунё ҳамиша ҳавас қилган. Буюк олим Мирзо Улуғбек шаҳар теграсидаги Кўҳак тепалигида, Обираҳмат ариғи бўйида қурдирган улкан расадхона ҳали-ҳануз жаҳон астрономлари эътиборида. Айни кезларда шаҳарда 8 та олий ўқув юрти, кўплаб академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим, мусиқа ва спорт мактаблари, таълимга йўналтирилган бошқа муассасалар, 3 та театр фаолият юритмоқда. Бу ерда ҳар йили илм-фан, таълим, туризм мавзуларига бағишланган халқаро конференциялар ўтказилмоқда. Уларда дунёга таниқли олимлар, нуфузли идоралар вакиллари иштирок этишмоқда.

Охирги пайтларда Самарқанд мафтункор фавворалари билан ҳам тилга туша бошлади. Шаҳар кўркига-кўрк қўшиб турган бу иншоотлар одамлар баҳри-дилини очишдан ташқари микроиқлим яратиб, ҳаво мўътадиллигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Боиси, истироҳат боғларида, хиёбонларда, қисқаси, ҳар қадамда бир-бирини такрорламас, гўзал фавворалар отилиб турибди.

Шаҳарда саноат, қурилиш, тадбиркорлик ҳам жадал ривожланаяпти. Автомобиль заводи конвейеридан чиқаётган “Isuzu” русумли автобуслар, юк ва маиший хизмат машиналари эса хорижга ҳам экспорт қилинаяпти. Улар техник сифати юқорилиги, дизайни жозибадорлиги, хавфсизлиги ва ишончлилиги, экологик талабларга тўлиқ жавоб бериши билан бошқа автотранспорт воситаларидан кескин фарқланади. Бундан ташқари, шаҳарда “JV MAN avto”, “Дака Текс”, “Сам Антеп Гилам”, “Pulsar Group Brewery”, “Siyob saxоvati” каби кўплаб қўшма корхоналар, “СамАвто”, “Сино”, “Самарқандкимё” акциядорлик жамиятлари сингари бир қанча корхоналар мунтазам равишда ишлаб турибди. Бу Самарқанд том маънода Ўзбекистоннинг йирик саноат марказларидан бирига айланганидан далолат беради.

Юртимиздаги осойишталик, улкан бунёдкорлик ишлари, онгу шууримиздаги ўзгаришлар, турмушимиз фаровонлигию насибамиз бутунлиги – буларнинг барча-барчаси бизга Истиқлол инъом этган буюк неъматлардир. Буни тобора гуллаб-яшнаётган, ўтмиши, бугуни ва келажаги уйғунлашиб бораётган табаррук замин – Самарқанд шаҳри тимсолида ҳам кўришимиз мумкин. Зеро, шоир қуйидаги мисраларни битганида ҳар томонлама ҳақ эди:

Улуғимсан, Аллоҳ назари тушган,

Буюк қудратларга тенгсан, Самарқанд.

Пойингда бош эгса арзийди жаҳон,

Дунёнинг пойтахти сенсан, Самарқанд. 

Абдурасул САТТОРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"