Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1882
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110090
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 540
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Чирой очар бугун қишлоқлар...

 

qqb_160Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки томонидан “Мустақиллик обидалари: намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш борасида эришилган натижалар, тажриба, амалиёт ва муаммолар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда 2009-2016 йиллар давомида мамлакатимизда уй-жой, ижтимоий ва коммунал объектлар, коммуникацияларни барпо этиш борасида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилгани,  қишлоқ жойларда 1308 та турар-жой массивида умумий майдони 9 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй жой қурилгани, бунинг натижасида қишлоқларда истиқомат қилувчи 83,5 мингдан зиёд оиланинг яшаш шароити яхшилангани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарор бу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Қарорга мувофиқ, қишлоқ аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, имтиёзли кредит беришнинг юқори даражадаги шартлари жорий этилди. Шунингдек, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайишига ва аҳолининг барча қатламлари учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилмоқда.

– 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини молиялаштиришга жорий йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади, – дейди банкнинг бошқарма бошлиғи Дилшод Ҳасанов. – Шу   кунгача “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясига 544,2 миллиард сўмлик маблағ ўтказилди. Бундан ташқари, Бухоро ва Наманган вилоятларида 2 минг 242 та уй-жой қурилишига Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 40 миллион доллар жалб қилинди.

Таъкидланишича, дастурга асосан жорий йилда қурилаётган 15 мингта уй-жойларни молиялаштириш 6 та тижорат банклари ўртасида тақсимланиб, унга кўра иштирокчи банклар томонидан уй-жойлар қурилиши молиялаштирилмоқда. Уй-жойлардан 6985 таси “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ томонидан молиялаштирилиши белгиланган бўлиб, унинг умумий қийматнинг (1040,4 млрд. сўм) 795,6 млрд. сўми имтиёзли ипотека кредити маблағлари ҳиссасига тўғри келади.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишини кредитлаш йўналишида банк томонидан ажратиладиган ипотека кредитларини расмийлаштириш тартиби бўйича ҳам зарур маълумотлар берилди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб  қайтарилди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"