Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3686
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106675
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 125
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" “Ишонч телефони”га ишонч ортмоқда

 

ishonch_telefon_160_1Мустақиллик йиллари Ўзбекистон миллий қонунчилигида инсон ҳуқуқлари том маънода энг олий қадрият сифатида тан олинди. Шунга кўра, Бош Қомусимизнинг 2-бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланиб, унда фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари ва унинг кафолатлари мустаҳкамлаб қўйилди.

Ҳозир мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида    амалга оширилаётган ижобий ишларда адлия идораларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Масалан,  Навоий вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳар бир мурожаат ортида инсон, унинг дард-армони, таклиф-истаги борлигини алоҳида эътиборга олган ҳолда иш юритиб, ўзларига билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилишмоқда. Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ, охирги пайтларда бошқарманинг “Ишонч телефони” орқали тушган инсон ҳуқуқларига оид 26 та мурожаатнинг 15 таси қаноатлантирилди, 9 таси юзасидан муаллифларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 3 таси тааллуқлилиги бўйича мутасадди  идораларга юборилди. Келинг, шу ўринда аниқ мисоллар келтирайлик.

Қизилтепа туманининг “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ш.Ғафуров бошқармамизга туман давлат солиқ инспекцияси ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, шикоят қилган эди. Ўрганишлар жараёнида инспекция тақдим этган маълумотда аризачининг 2017 йил учун мол-мулк ва ер солиғидан қарзи йўқлиги таъкидланган. Амалда эса тескариси рўй берган, яъни бу идора ходимлари Ш.Ғафуровга солиқ ҳисоблашда хатога йўл қўйишган. Бошқарма аралашувидан кейин туман давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими участка солиқ инспекторлари фаолиятини ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш шўъбаси давлат солиқ инспектори Л.Умаровга нисбатан интизомий чора кўрилди. Аниқроғи, инспекция бошлиғининг буйруғи ҳамда Меҳнат кодексининг 181,182-моддаларига асосан ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Кармана тумани, “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини, Ширин кўчасидаги 2-уйнинг 15-хонадонида яшовчи Ҳ.Бадалов бошқармамизга бултур сентябр-октябрь ойларида Навбаҳор тумани ободонлаштириш бошқармасида ишлаганини, бироқ ҳалигача меҳнат ҳақларини ололмаётганини  маълум қилганди. Унинг мурожаати ўрганилганида, 2016 йил сентябрь ойи иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги, лекин октябрь ойи учун 827 минг 134 сўмлик иш ҳақи ходимга тўланмагани аён бўлди. Пировардида бошқармамиз томнидан Навбаҳор тумани ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилди. Унга биноан, қарз нақд пулда тўланди ва ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи буйруғи билан бош ҳисобчи Ў.Мавлонов ҳайфсан интизомий жазосига лойиқ деб топилди. Шунингдек, вилоят бандлик бош бошқармаси бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Л.Йўлдошевга қонун бузилишига йўл қўйгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан 299 минг 550 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Турли муаммоларни тез фурсатда қонунан ижобий ҳал этишда қўл келаётгани боис фуқароларимизнинг “Ишонч телефони”га ишончи тобора ортмоқда.

Шерали  ОЧИЛОВ,

Навоий вилояти адлия

бошқармаси масъул ходими.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"