Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5090
6861
5999

+862
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126158
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 088 608
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фарзандингиз мактабга боришга тайёрми ?

 

maktab_300Бошлиқ қабулхонасида қўлида қоғозушлаб ўтирган ҳамкасбимни кўриб, “тинчликми, нимага ариза ёзиб ўтирибсиз?”, дея сўрадим. У бироз хижолат тортиб, “иккита болам мактабда ўқийди, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш керак. Кеча бозорга тушсам тўплаб қўйган пулим урвоқ ҳам бўлмади. Шунга ойлик маошимни олдиндан олишга рухсат берармиканлар, деб бошлиққа кирмоқчи эдим”, деб жавоб қайтарди. Суҳбат баҳона йўлим Тошкентдаги “Чорсу” буюм бозорига тушганда мактаб бозориярмаркаси билан қизиқдим. Бу ердага ҳолатни кузатар эканман рости менинг ҳам болаликка қайтгим келди. Боласига ўқув қуроллари сотиб олаётган харидорга яқинлашдим.

– Мана бу дафтарни олайлик. Қара, унда юртимиздаги машҳур шоир ваёзувчиларнинг расми бор экан. Сен ҳам шоира бўлмоқчисан-ку, қизим.

Қўлида севимли шоирларимизнинг суврати акс этган дафтарларларни фарзандига кўрсатаётган онанинг сўзларини эшитиб, мен ҳам нигоҳларимни дафтарларга қаратдим. Рости, кўнглимда ўзига хос ғурур, ажиб бир хуш кайфият уйғонди. Болалигимиздан шеърларини севиб ёд олган адибларимизнинг расми туширилган, сифати ҳам ҳар қандай харидорни ўзига торта оладиган бу каби дафтарлар илгари йўқ эди. Миллий ўзига хос тасвирлар билан ишланган кундалик дафтар, 48 варақли умумий дафтарларни кўриб болажонларимизни “оммавий маданият”нинг яна бир хавфли хуружидан сақлаб қолиш учун тадбиркорларимиз томонидан катта ишлар амалга оширилганлигига амин бўлдим.

Сўнг бевосита уларнинг нархи билан қизиқдим. Мана мен тузган рўйхат:

12 варақли дафтар – 450-600 сўм;

48 варақли дафтар – 1300-1500 сўм;

Кундалик дафтар – 5000-8000 сўм;

Пенал – 5000-30000 сўм;

Елим – 2500-5000 сўм;

Акварель бўёқлари – 620000 сўм;

Ручка – 600-5000 сўм;

Рангли қаламлар – 12000-30 000 сўм;

Сумка – 70000-150000 сўм.

Нархларни кўрдиму, бир ўқувчига фақат ўқув қуроллари олиши учун ўртача 180-200 минг сўм керак эканлигини, аксарият оилаларнинг икки, ҳаттоуч нафар ўқувчи фарзандлари борлигини ҳисоблаганда, бу ота-оналар учун каттагина харажат эканлигини англаб етдим. Мактабга боришда фақат ўқув қуроллари билан иш битмайди. Албатта болангизга янги мактаб формаси ҳам олиб беришингиз керак. Шу ўринда бир ҳамкасбимиз томониданТошкент бозорлари нархлари асосида тузиб чиқилган мана бу харажатлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этмоқни ҳам лозим топдик:maktab_565

Сўзим аввалида, мактаб ярмаркасидаги бири-биридан чиройли ўқув қуролларини кўриб менинг ҳам болаликка қайтгим келди, деб ўз ҳиссиётларимни баён этгандим. Аммо, биз оилада 7 фарзанд бўлганлигимизни, бир ўқув йилида 5 фарзанд мактабда ўқиганимизни ўйлаб, бу фикримдан қайтдим. Яхшиямки ўқувчи эмасман...

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"