Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5833
7474
7510

-36
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114465
156139
163253

-7114

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 544 225
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Касб маданияти – муҳим омил

uzpochta_160Замонавий жамиятда ҳар бир ташкилотнинг ютуқлари тўғридан-тўғри унинг қўлга киритган нуфузи ва обрўси билан боғлиқдир. Бу, ўз навбатида, ташкилот ходимларининг касбий этикасига бўлган талабни кучайтиради. Касб этикаси негизида эса, албатта, ҳамкасблар ва мижозлар билан муносабатларнинг барқарорлиги туради.

Хизмат этикаси авваламбор аҳоли, одамларнинг эҳтиёжи ечимини таъминлайдиган касблар билан чамбарчас боғлиқдир. Айрим касб эгалари аҳоли билан доимий ёки узлуксиз алоқада бўлади ва шунинг учун уларнинг ўзига хос касб этикаси кодекслари, қоидалари мавжуд. Ўқитувчи этикаси, врачлар этикаси, судьялар этикаси билан бир қаторда почта хизмати ходимлари этикаси ҳам иш жараёнида, яъни аҳолига сифатли ва тезкор хизматларни кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу қоидалар яқинда чоп этилган “Ўзбекистон почтаси” АЖ  ходимларининг  касб этикаси қоидалари” қўлланмасида ҳам ўз аксини топган. Бундан кейинги фаолиятда акциядор жамиятига ишга қабул қилинган ҳар бир янги ходим ушбу қоида билан шартли равишда таништирилади ва амалда унга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

“Касб этикаси қоидалари”га биноан почта алоқаси ходимлари хушмуомалалик, одоб, огоҳлик, ҳалоллик, хизмат вазифаси доирасида уларга мурожаат қилган шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини бузмасликка жиддий эътибор қаратишлари лозим.

Қўлланма ходимларнинг мижозлар, яъни аҳоли билан ўзаро муносабати, муомала маданияти, юзага келган баҳсли ҳолатларда қандай йўл тутиши лозимлиги каби масалаларни ҳам қамраб олган. Агар почта алоқаси ходими этика нуқтаи назаридан мураккаб вазиятда қандай ҳаракат қилиш бўйича тўғри ечимни топа олмаса, у “Ўзбекистон почтаси” АЖ  бошқарув аппарати ёки ҳудудий филиал раҳбариятига мурожаат этиши қўлланмада кўрсатиб ўтилган.

Маънавий-маърифий ва бошқа тушунтириш тадбирларни  мунтазам олиб борилиши ҳам иш  жараёнида учраб турадиган айрим салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

““Ўзбекистон почтаси” АЖ ходимларининг касб этикаси қоидалари”да ходимлар почта алоқаси соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш ва касбий, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш борасида мунтазам равишда ўз устида ишлаши зарурлигига алоҳида урғу берилган. Шу ўринда айтиш жоизки, жорий йилда почта ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича “Корпоратив бошқарув” илмий-таълим маркази, ТАТУ ва унинг ҳудудий филиаллари қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув маркази, “Ўзбектелеком” АК телекоммуникация ва персоналларни ривожлантириш маркази ва бошқа малака ошириш муассасаларида ташкил этилган ўқув курслари ва тренингларида жами 3100 дан ортиқ мутахассислар ўз малакасини оширишди.

Бундан ташқари, почта алоқаси хизмати учун долзарб бўлган йўналишларда ташкил этилган ўқув машғулотларида (почта алоқаси қонунлари, янги меъёрий ҳужжатларни ўрганиш), замонавий ахборот технологиялари асосида янги хизмат турлари, электрон почта, ахборот коммуникацияси технологиялари сиёсатини жорий этиш, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини такомиллаштириш масалалари бўйича ташкил этилган ўқув семинарларида соҳа ходимлари мунтазам равишда қатнашиб  келмоқдалар.

Юқорида зикр этилган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад почта алоқаси хизматлари сифатини яхшилаш, почта алоқаси хизматларидан фойдаланиш жараёнида мижозларга қулайлик яратишдан иборатдир.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ

матбуот хизмати.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"