Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3145
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136105
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 555
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" “Ўзбекозиқовқатхолдинг” : имкониятлар, ислоҳотлар, натижалар

bog_160“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январда бўлиб ўтган “Бош вазир ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар раҳбарларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришдаги камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2017 йилги иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари”га бағишлаб ўтказилган Мажлисда белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб, озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга қаратилган асосий вазифалар белгилаб олинди.

Компания таркибидаги 227 та корхоналар томонидан 2017  йилнинг   6 ойида 1848,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 2016 йилнинг мос даврига  нисбатан 108,3 фоизга бажарилди. Ишлаб чиқарилган халқ истеъмол товарлари 1896,9 млрд.сўмни ташкил этиб, 110,0 фоизга ўсиш таъминланди.

Асосий турдаги саноат маҳсулотлари натурал кўринишда, жумладан;

- қандолат маҳсулотлари  - 11871 тонна (ўсиш суръати 121,7 фоиз);

- алкоголсиз ичимликлар – 159244 минг литр (ўсиш суръати 119,6 фоиз);

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари – 583 тонна (ўсиш суръати 118,3 фоиз);

- колбаса маҳсулотлари – 5541 тонна (ўсиш суръати 112,4 фоиз);

- сут ва сут маҳсулотлари – 28471 тонна (ўсиш суръати 113,6 фоиз);

- сариёғ ишлаб чиқариш – 810 тонна (ўсиш суръати 118,2 фоиз);

- пишлоқ ва бринза маҳсулотлари – 372 тонна (ўсиш суръати 106,9 фоиз);

- мева-сабзавот консервалар – 46964 тонна (ўсиш суръати 106,3 фоиз)ни ташкил этди.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва хусусий тадбиркорлик,  кичик бизнес субъектларининг  ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК корхоналари бўйича 2017 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, саноат кооперацияси асосида бутловчи қисм ва материалларни 18 та лойиҳа асосида амалга ошириш ва 50,06 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

2017 йил январь-июнь ойларида 25,07 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш прогнозлаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати 31,5 млрд. сўмни ёки прогнозга нисбатан 125,8 фоизни ташкил этди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида сотилган маҳсулотлар ҳажми 33,5 млрд. сўмни ташкил этди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси тизимидаги 198 та хусусий ва кичик корхоналар томонидан 833,8 млрд. сўмлик ёки умумий ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан 45,1 фоиз маҳсулот ишлаб чиқарилган. Ушбу корхоналарнинг аксарият қисми мева-сабзавот, мева шарбатлари, қуритилган мевалар, қандолат маҳсулотлари экспортини амалга оширади. Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида, валюта тушумининг мажбурий сотувидан озод этилган ва уни ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда ривожлантиришга йўналтириши мумкинлиги белгиланган.

Иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини

босқичма-босқич камайтириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 августдаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, 2017 йил 31 декабрга қадар хорижий инвесторлар жалб қилинадиган 4 та корхона акциядорлик жамият таркибига кирди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясида хорижий инвесторларни жалб қилиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши натижасида, хусусий инвесторлар (Россия Федерацияси) га "Қорақалпоқ гўшт-сут савдо" акциядорлик жамиятининг 15,1  фоиз акция пакетлари, “Қашқадарё озиқ-овқат моллари” акциядорлик жамиятининг 15,0 фоиз акция пакетлари (Қозоғистон Республикасига)  сотилди.

Бундан ташқари, “Чимбой мой” акциядорлик жамияти ва "Халқ истеъмоли товарларининг кўргазма ярмаркаси савдоси республика маркази" акциядорлик жамиятига “Ўзинфоинвест” агентлиги билан ҳамкорлик натижасида мунтазам равишда хорижий инвесторларни излаш ва жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Холдинг компания томонидан корхоналарнинг ўз маблағлари, банк кредитлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 2017 йил прогнози бўйича 96,6 млн. долларлик инвестиция маблағларини ўзлаштирилиши мўлжалланган.

2017 йилнинг олти ойи учун капитал қўйилмаларни ўзлаштириш прогнози 52,53 млн. долларни ташкил этган ҳолда, ҳақиқатда корхоналарнинг ўз маблағлари, банк кредитлари ҳисобига 58,64 млн. доллар ёки прогнозга нисбатан 111,6 фоизга ўзлаштирилди. Шу даврда 9,2 млн.долларга тенг 9 та инвестицион лойиҳа ишга туширилди. Қорақалпоғистон Республикасида ("Эко Лайн Рууд" МЧЖ), Андижон вилоятида ("Обод турмуш орзуси" фермер хўжалиги), Наманган вилоятида ("Наманган Шарбати" ҚК), Самарқанд вилоятида («Агро Браво» МЧЖ, "Биг пет пласт" ҚК, «Иштихон лаззати» МЧЖ), Сурхондарё вилоятида («Metall Solution» ХК и "Жануб қуёши" МЧЖ) ва Фарғона вилоятида ( "Автомобилист" ХК).

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш

Мева-сабзавот, картошка, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун қулай шарт-шароит яратиш, қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан таъминлаш ички истеъмол бозорларини ватанимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан тўлдириш, шунингдек, экспорт географиясини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йил май ҳолатига кўра, жами 272 минг 900 гектар боғлар ва 148 минг 700 гектар токзорлар мавжуд бўлиб, шундан, интенсив боғлар 50 минг 700 гектарни ташкил этади.

Боғдорчиликни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 январдаги дастурига асосан, ҳудудларда 2017 йил баҳор ойларида 13 минг гектарда паст бўйли (пакана) ва ярим паст бўйли интенсив мевали боғлар барпо этиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунгача 12,1 минг гектарга ташкил  этилди.

Уруғчилик бўйича бугунги кунда республикамиздаги дехқон ва фермер хўжаликларини сабзавот ва полиз экинлари уруғлари билан таъминлаш мақсадида, ҳозирда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 10 та маҳаллий уруғчилик корхоналари ҳамда 7 та хорижий уруғчилик компаниялари ваколатхоналари томонидан келтирилган ҳар хил турдаги 2691 минг килограмм уруғликлар мавжуд.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳрининг деҳқон бозорларида озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган сифатли ва арзон маҳсулотлар ярмаркасини ўтказиш ташкиллаштирилмоқда.

Зилола Тўрабек қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"