Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3164
5259
6633

-1374
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
136124
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 098 574
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Мулкни баҳолаш: янги миллий стандарт

 

baholash_300Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 15 майдаги 01/27-26/04-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 19 июнда 2890 рақами остида рўйхатдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш” “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш соҳасида Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятининг норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.

***

14-сон МБМСнинг нормалари ва қоидалари юридик шахслар товар-моддий захиралар қийматини уларни реализация қилиш ёки шартнома  ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача усулда бошқа шахсга бериш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда шартнома ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш сифатида баҳолаш мақсадларига қаратилган.

Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш тушунчалари ва қоидаларидан фойдаланишда, шунингдек уларнинг қийматини баҳолашда баҳоловчилар ва мол-мулк эгалари хатти-ҳаракатларининг мувофиқлигини таъминлаш, баҳолашнинг холислиги ва сифатини оширишда кўмаклашадиган тартиб-таомилларни белгилаш, бошланғич ахборот, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмуни ва материални баён этишга нисбатан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар турлича талқин қилинишини истисно этадиган ягона талабларни белгилаш мазкур миллий стандартнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот, товарлар, шу жумладан йўлдаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш мақсадлари учун мўлжалланган хом ашё, материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва деталлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, бошқа материаллар захиралари  кўринишидаги активлар товар-моддий захиралар дейилади.

Миллий стандартни  қўллаш соҳаси

Ушбу стандарт баҳоловчи ташкилотлар, баҳоловчилар ва буюртмачилар томонидан товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишда қўлланилиши мажбурийдир. Ҳужжат юридик шахсларнинг мулкида бўлган товар-моддий захиралар қийматини баҳолашда қўлланилади. Хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат мулкидаги активлар баҳолаш объектлари бўлган ҳолларда “Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш” номли 8-сонли  мулкни баҳолаш миллий стандартидан  (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябрь)  фойдланилади. Миллий стандартни қўллашда унинг иловасида келтирилган Услубий кўрсатмаларга риоя этилиши лозим.  Алоҳида қайд этиш керакки, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) норма ва талаблари фақат 14-сон МБМСда назарда тутилган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Бошқа ҳолларда 14-сон МБМС талабларига риоя этиш зарур.

Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш хусусиятларига кўра, юридик шахсларнинг балансида турган ва мулкида бўлмаган товар-моддий захиралар (ҳақи тўланган ва харидорга юклаб жўнатилиши керак бўлган товарлар, консигнация товарлари, қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар ҳамда бошқалар) мазкур активлар мулкдорининг ёзма рози- лиги билан баҳоланиши керак. Баҳолаш объектлари (товар-моддий захиралар сифатида юридик шахсларнинг балансида бўлган ёки уларнинг мулкида бўлган) ишлаб чиқариш цикли тугалланган активлар (шу жумладан капитал қурилиш) бўлганда, улар бўйича алоҳида Мулкни баҳолаш миллий стандартлари қабул қилинган бўлса, улар тегишли Мулкни баҳолаш миллий стандартлари талаблари асосида баҳоланади.

Миллий стандарт талаблари

Баҳоловчи  мазкур стандартнинг талабига мувофиқ,  баҳолаш вазифасини белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш,  ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш, баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш, баҳолаш объектининг қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва аниқлаш,  баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузишдан иборат  баҳолаш босқичларига риоя этиши керак.

Буюртмачи учун  қўйилган талаб эса баҳоловчи билан биргаликда баҳолаш тўғрисидаги вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш, баҳолаш объектига кириш имкониятини таъминлаш (зарур ҳолларда), баҳоловчига зарур дастлабки ахборотни тақдим қилишдан иборат.

Баҳолаш вазифаси буюртмачи томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда тузилади ва баҳолаш тўғрисидаги шартномага илова шаклида расмийлаштирилади.

Баҳолаш вазифаси қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

  • баҳолаш объектининг номи ва қисқача тавсифи;
  • буюртмачининг номи ва унинг реквизитлари; 
  • баҳоловчи ташкилотнинг номи ва унинг реквизитлари;
  • баҳолашни ўтказиш учун асослар;
  • баҳолаш мақсади (вазифаси) ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжали;
  • баҳолаш санаси;
  • баҳолаш мақсадига мувофиқ бўлган аниқланаётган қиймат тури;
  • фаразлар ва чекловчи шартлар (улар мавжуд бўлганда);
  • буюртмачи томонидан тақдим этилиши лозим бўлган дастлабки ахборот рўйхати;

баҳолаш ишларини бажариш муддатлари.

Баҳолаш вазифаси қўшимча шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Товар-моддий захираларни баҳолашда асосий ахборот манбаи бўлиб юридик шахснинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари ҳисобланади.

Баҳолаш объектининг қийматини баҳолаш жараёнида буюртмачи  баҳолаш санасидан олдинги молиявий ҳисобот ҳужжатларининг нусхалари ҳамда товар-моддий захираларнинг миқдори ва бухгалтерия маълумотлари (нарх ахбороти, саналар ва ҳ. к.) ўз ичига олган ҳужжатларни, товар-моддий захиралар тўғрисидаги баланс моддаларининг расшифровкаси, уларнинг миқдори ва ўлчов бирлигини, сифат тавсифларини кўрсатган ҳолда товар-моддий захиралар ҳолатининг далолатномасини,  баҳолаш объектига тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Зарурат туғилганда баҳоловчи томонидан товар-моддий захираларни юридик шахсларнинг балансига қабул қилиш учун асос бўлувчи ҳужжатлар нусхалари (шартномалар, қабул қилиш далолатномалари ва ҳ. к.) сўраб олиниши мумкин.

Баҳолаш ёндашувлари ва усуллари

Миллий стандарт доирасида баҳолаш объекти қийматининг ҳисоб-китоби харажат ва қиёсий ёндашувларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Бирор-бир ёндашувдан фойдаланишнинг имкони йўқлиги ёки чекланганлигини баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тегишли далилларни келтирган ҳолда асосланиши лозим.

Товар-моддий захиралар қиймати харажат ёндашуви билан баҳоланганда қуйидаги усуллар қўлланилади:

алмаштириш усули;

қийматни индексация қилиш усули;

ўртача ҳисобланган қиймат усули;

ўртача нарх бўйича баҳолаш усули.

Қиёсий ёндашув аналог билан тўғридан-тўғри қиёслаш усули орқали қўлланилади.

Қиёсий ёндашув ўхшаш объектларнинг сотилиши (ёки таклифи) тўғрисидаги бозор ахборотидан товар бозорида фойдаланишни англатади. Бунда сотиш (ёки таклиф) нархларига баҳолаш объекти ва аналог тавсифларидаги тафовутларни ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилади. ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан қайта сотилиши тақиқланган, монопол товарлари ва юқори ликвидли товар турларининг қийматини баҳолашда қиёсий ёндашувдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Баҳолаш объектининг якуний қиймати турли ёндашувлар билан баҳолашда олинган баҳолар натижаларини мувофиқлаштириш орқали аниқланадиган қийматнинг ягона миқдори тарзида ифодаланади.

Мувофиқлаштиришда баҳоловчи баҳолаш мақсади ва баҳолаш натижаларидан фойдаланиш мўлжалини, баҳолаш объектининг ўзига хослигини, таҳлил ва ҳисоб-китоб қилишга асос бўлган ахборотнинг тўлиқлигини, баҳолаш ёндашуви баҳолаш объектига ўхшаш объектларнинг одатдаги харидорлари ва сотувчиларининг асосларини акс эттирилишини, баҳолаш ёндашувининг бозор конъюнктураси ҳисобга олинишига эътибор қаратиши зарур.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳоловчининг профессионал фикрини ифодалайди ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш бўйича қилинган ишнинг ҳужжатли тасдиғи ҳисобланади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот  титул варағи, мундарижа, кузатув хати (умумлаштирувчи қисм), қисқартмалар, шартли белгилар, рамзлар, бирликлар ва атамалар рўйхати, кириш, асосий қисм, хулоса, фойдаланилган манбалар рўйхати ва иловаларни ўз ичига олади. Баҳолаш жараёнида фойдаланилган барча ахборот (махфий хусусиятга эга бўлгани бундан мустасно) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда, улар баҳоловчи томонидан қандай шаклда тўпланган бўлса, шундай шакл ва тартибда очиб берилади.

Миллий стандартнинг якуни қоидаларида белгиланганидек, баҳолаш жараёни ва олинган натижани баён этиш, баҳолашга ва якуний қиймат тўғрисидаги хулосага дахлдор бўлган ҳар қандай фаразлар ва чекловчи шартларни ошкор этиш билан боғлиқ талабларидан бирон-бир тарзда четга чиқилишига йўл қўйилмайди.

Баҳоловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ 14-сонли миллий стандартнинг талабларига қисман ёки тўлиқ риоя қилиш имкони бўлмаган ҳолларда, баҳоловчи баҳолаш объектининг базавий қийматини аниқлаш бўйича мос келувчи ҳисобларни ва баҳолашнинг тегишли тартиб-таомилларини амалга ошириши лозим. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда белгиланиши лозим бўлган қийматни кўрсатиш ва аниқлаш билан бир қаторда 14-сон МБМСнинг талабларидан четга чиқишларнинг сабабларини далиллар билан исботлаши ва асослаб бериши зарур. Мазкур 14-сон МБМС Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти билан келишилган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"