Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3692
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106681
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 131
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Фаолият сарҳисоби

 

avtosugurta_160“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда компаниянинг 2017 йил  I-ярим йиллик фаолияти якунлари муҳокама этилди. Тадбирда компания ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг жорий йилнинг олти ойида компания молиявий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Компания фаолиятининг натижалари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, суғурта фаолиятини келгусида янада такомиллаштириш йўллари белгилаб олинди, компания иш режаларига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Таъкидланганидек, мажбурий ҳамда ихтиёрий суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари умумий ҳажми 40,9 млрд. сўмни ташкил этди. Суғурта мукофотлари ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,4 % ўсиш  суръати таъминланди.

Алоҳида қайд этиш жоизки, компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Хусусан, ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 11,3  млрд. сўм  суғурта  мукофотларини  жамлашга  эришди. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида компания томонидан 7,9  млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича компания томонидан 1,5 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамланди ва суғурта тўловларининг хажми деярли 14,0  млрд. сўмни ташкил этди. Жами  5500 га яқин  ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 30-32 та суғурта тўловлари амалга оширилганлигидан далолат бермоқда. Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий суғурта турларига тўғри келмоқда.

Компаниянинг ҳисобот давридаги фаолияти давомида эришган ютуқларидан бири миқдорий кўрсаткичлар билан бирга молиявий-иқтисодий натижаларининг сифат кўрсаткичларида ҳам ижобий натижалар қайд этилганлиги ҳисобланади. 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра компаниянинг инвестиция қўйилмаларининг умумий ҳажми 44,6 млрд. сўмни ташкил этди.

Республикамизнинг турли ҳудудларида 7 та янги суғурта марказлари ташкил этилди. Булар Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Қонликўл туманида, Андижон  вилояти филиалининг Хўжаобод  туманида, Жиззах вилояти филиалининг Янгиобод туманида, Самарқанд вилояти филиалининг Нуробод туманида, Тошкент вилояти филиалининг Тўйтепа туманида ва Сирдарё вилояти филиалининг Сардоба туманидаги  суғурта марказларидир. Натижада компаниянинг ҳудудий бўлинмалари сони 197 тага етди.

Зилола ТЎРАБЕК қизи.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"