Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3723
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101284
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 734
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Коммунал хизмат яхшиланади

kommunal_160_1Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиши тўғрисида”ги қарори асосида янги ташкил этилган вазирликнинг вилоятлар, шаҳар ва туманларда ўз бўлинмалари иш бошлади.

Қашқадарё вилоятида ҳам худди шундай уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолият кўрсатмокда. Ана шу қисқа давр мобайнида бошқармада шаҳар ва туманлар кесимида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Аввало, бошқармада фаолият юритиш учун қулай шароитлар яратилди. Иш хоналари янги мебеллар билан жиҳозланди. Оргтехникалар ўрнатилди. Бошқарма ва унинг инфратузилмаларига малакали кадрлар жалб қилинмоқда. Корхоналар, ташкилот ва муассасалар ҳамда аҳоли билан мунтазам равишда алоқада бўлиб туриш учун диспетчерлик хизмати йўлга қўйилди. Мазкур хизмат 24 соат давомида узлуксиз ишлайди. Бошқарма имижи бўйича ишчи-ходимларга махсус иш кийими тайёрланмоқда.

– Бошқарманинг асосий мақсадивилоятда ХУЖМШлари фаолиятини тубдан ўзгартириш, канализация, сув ва иссиқлик таъминоти тизимидаги аҳволни яхшилаб, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш даражасини янада шакллантиришдан иборатдир, – дейди биз билан суҳбатда бошқарма бошлиғи Сирожиддин Азизов. – Кўп қаватли уйларда ташкил қилинган вилоят бўйича 144 та ХУЖМШлар фаолияти қайта таҳлил қилинди. Улар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Айниқса, ХУЖМШлари раисларига уй-жой атрофини доимий равишда тоза сақлаб туриш топшириғи алоҳида вазифа қилиб юклатилган. Бунинг учун улар керакли техникалар билан таъминланади.

Вилоятдаги жами 1703 та кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, том қисми тартибга келтирилади. Уйларнинг кириш йўлакларига темир эшиклар, дераза ойналари ўрнатилиб, фасади ва болалар майдончалари жорий таъмирланади. 2017 йилда дастур доирасида 128 та кўп қаватли уйларнинг 89864,5 кв метр том қисми мукаммал, 171 тасининг 71271,8 квметри эса жорий таъмирланади. 855 та уйларнинг кириш йўлакларига темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилади. 992 та электр тақсимловчи шитлар қайта таъмирланади.142 та болалар майдончалари янгидан қурилади. 516 та ноқонуний ёки меъморчилик қоидаларига зид бўлган қурилмалар бузилади.

Қисқаси, Президентимиз томонидан қабул қилинган муҳим ҳужжатга биноан вилоятда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади.

Саид МУРОДОВ.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"