Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3738
5743
5150

+593
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
101299
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 063 749
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Мижозлар ишончи устувор вазифа

 

klientСуғурта компанияларининг бахтсиз ҳодиса юз берганда мижозларнинг даъволарини имкон қадар тез кўриб чиқиб, бадалларни ўз вақтида тўлаб бериши уларнинг нуфузини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бу борада кўрсатаётган хизматлари сифатини ошириш, мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини пухта ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатлари билан бирга, суғурта бадаллари тўловини ўз вақтида амалга ошириб келмоқда. Шартномалар бўйича ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларни вақтида бажариш компаниянинг устувор вазифаларидан биридир.

Агар рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг биринчи ярмида компания жами 5281 та даъволарни кўриб чиқиб, 8,86 млрд. сўм миқдорида суғурта бадалларини тўлаб берди. Шундан 6,20 млрд. сўми юридик шахсларга тўланган бўлса, 2,66 млрд. сўми жисмоний шахслар улушига тўғри келади. Умуман, ҳисобот даврида ҳар ойда ўртача 880 та суғурта даъволари кўриб чиқилган бўлиб, асосан ипотека, транспорт воситаларининг ихтиёрий, мол-мулк, ихтиёрий тиббий ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича бадаллар тўланди.

Суғурта қопламаларининг 54,4 фоизи ёки 4,82 млрд. сўми мажбурий суғурта турлари, 45,6 фоизи ёки 4,04 млрд. сўми эса ихтиёрий суғурта турларидан иборат. Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекинвест” компанияси томонидан аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Ишонч телефон”лари, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, мижозларга суғурта масалалари, жумладан, шартномалар тузиш ва суғурта ҳодисалари бўйича зарур ҳужжатларни жамлашда доимий кўмак берувчи ахборот-маслаҳат гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, улар компаниянинг марказий аппарати ва ҳудудий филиалларида фаолият кўрсатмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ахборот-маслаҳат гуруҳлари томонидан суғурта даъволарини кўриб чиқиш қоидалари, суғурта товонини тўлаш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилаётганлиги, талаб этиладиган ҳужжатларни тўплаш ва уларни тезкорлик билан кўриб чиқилишига кўмаклашилаётгани компаниянинг мижозлар ишончини қозонишига хизмат қияпти.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"