Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1197
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
104186
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 066 635
Главная "МЕНИНГ МУЛКИМ - ЧАСТНАЯ СОБСТВЕННОСТЬ" Дорини қиммат сотяпсизми? Уч йилгача лицензия ололмайсиз!

160_doriСоғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 июлда имзолаган “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида аҳолини зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор масалаларга ечим кўрсатилган.

Жумладан, қарорда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши, шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва унга алоқадор ходимларнинг барча учун очиқ бўлган ягона реестрини шакллантириш белгиланган.

Унда қонунни бузган дорихоналар қандай жазоланиши ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

– Юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилса, уларнинг лицензияси бекор қилинади ҳамда 3 йил давомида мазкур дорихона мудири номига лицензия расмийлаштирилмайди, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова. – Нархни белгилаш тартибини бузиш деганда дори воситаларини қатъий белгиланган нархлардан юқори нархда сотиш ва савдо устамаларини (15/20 фоиз) белгиланганидан ортиқ қўйиш тушунилади. Шунингдек, эндиликда тартиб-қоидани қўпол равишда бузган фармацевт ходимлар ҳам ягона реестрга киритилади ва улар ҳам 3 йил давомида дорихоналарда фармацевт ходим сифатида фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Ушбу реестр барча учун очиқ. Шу боис, дорихона мудирлари ишга қабул қилишдан олдин бўлажак ходим мазкур рўйхатда бор ёки йўқлигини текшириб кўришлари тавсия қилинади.

Мазкур реестрни шакллантириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда амалга ошириш юклатилган.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"